ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 09.03.2001 й. 192-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолиятининг 2001 йилга мўлжалланган режаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2001 й.

N 192-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

МАЖЛИСИ ҚЎМИТАЛАРИ ВА КОМИССИЯЛАРИ

ҚОНУНЧИЛИК ВА НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ФАОЛИЯТИНИНГ

2001 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН РЕЖАСИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолиятининг 2001 йилга мўлжалланган режаси тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                 Э. Халилов





Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва

назорат-таҳлил фаолиятининг

2001 йилга мўлжалланган


РЕЖАСИ


Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


"Фуқароларнинг банклардаги жамғармалари муҳофазаланиши кафолатлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг I ярми


"Банк электрон тизимларининг ахборотларини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг II ярми


Янги таҳрирдаги "Суғурта тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда)

Йилнинг II ярми


"Ипотека тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик ҳамда аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмиталари билан биргаликда)

Йилнинг II ярми


Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Давлат бюджети лойиҳаси


Йилнинг II ярми


"Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунга, Солиқ кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


Солиқ кодексининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисида


Йилнинг II ярми


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил юзасидан ҳисоботи.


Йилнинг I ярми


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида


Йилнинг I ярми


"Қимматбаҳо қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи ярмидаги ижроси тўғрисида


Йилнинг II ярми


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида


Йилнинг II ярми



Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Янги таҳрирдаги "Прокуратура тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг I ярми


Янги таҳрирдаги "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг таъминоти комиссияси билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг I ярми


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг II ярми


"Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ёшлар ишлари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


Гиёҳвандликка қарши курашга қаратилган қонунларнинг прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ижро этилиши тўғрисида


Йилнинг I ярми


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан бажарилиши ҳақида (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг I ярми


"Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси талабларининг Андижон вилоятида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги маъмурий комиссиялар томонидан бажарилиши ҳақида (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг II ярми



Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Қўмитанинг асосий фаолияти:

- чет эл давлатлари парламентлари билан иккиёқлама алоқаларнинг ривожланишини таъминлашга;

- Парламентлараро Иттифоқ, ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеяси, Осиё парламентларининг тинчлик йўлидаги уюшмаси ҳамда Европа парламенти билан ҳамкорлик қилишга;

- Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари томонидан сессия муҳокамасига киритилаётган қонун лойиҳаларини уларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан кўриб чиқишга;

- иккиёқлама ва кўпёқлама халқаро шартномалар, битимлар ҳамда конвенцияларни ратификация қилишга доир ҳужжатларни тайёрлашга;

- халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссияларнинг Ўзбекистонда аккредитация қилинган ваколатхоналари билан олиб бориладиган ишларга;

- Олий Мажлис йўли билан хорижга борувчи делегациялар ва алоҳида шахсларни керакли ахборотлар, маълумотномалар ҳамда бошқа адабиётлар билан таъминлашга қаратилади.


Назорат-таҳлил фаолияти


Дипломатия хизмати учун кадрлар тайёрлашнинг бориши тўғрисида


Йилнинг I ярми


Ёлланма жиноятчиларни ёллаш, улардан фойдаланиш, молиявий таъминлаш ва ўқитишга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияга Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларида риоя этилиши ҳақида (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг I ярми


Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг ижро этилиши тўғрисида


Йилнинг II ярми


Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги Конвенцияга риоя этилиши ҳақида (Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг II ярми



Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Сув кодексининг лойиҳаси (Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг I ярми


"Ипотека тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Бюджет, банк ва молия масалалари ҳамда Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмиталари билан биргаликда)

Йилнинг II ярми


"Тупроқ унумдорлиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


"Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги, "Деҳқон хўжалиги тўғрисида" қонунларнинг Ўзбекистон Республикаси Фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси томонидан ҳамда Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳамда Амударё ҳавзаси вилоятларида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Ветеринария тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳамда Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


Ўзбекистон Республикасаи Ер кодексининг "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компаниясининг хўжаликларида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


"Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг "Озиқовқатсаноат" ҳамда "Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари томонидан ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми



Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзити тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқишда) (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


"Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг I ярми


Шаҳарсозлик кодекси лойиҳаси

Йилнинг II ярми


Янги таҳрирдаги "Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг II ярми



Назорат-таҳлил фаолияти


"Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Қонуннинг "Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг "Ўзқурилишматериал" акциядорлик компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент вилояти Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми



Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва

тадбиркорлик қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


"Хўжалик ширкатлари ҳамда чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг I ярми


"Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшичалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг I ярми


Янги таҳрирдаги "Суғурта тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси билан биргаликда)

Йилнинг II ярми


Янги таҳрирдаги "Кооперация тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


Йилнинг II ярми


"Ипотека тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Бюджет, банк ва молия масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмиталари билан биргаликда)

Йилнинг II ярми


"Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг II ярми


"Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорининг лойиҳаси

Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши хақида


Йилнинг I ярми


"Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши хақида


Йилнинг II ярми


"Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми



Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


ҳолини сил касаллигидан (туберкулёздан) сақлаш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


"Қон донорлиги ва кон компонентлари донорлиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг II ярми


"Йод танқислиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари, Ёшлар ишлари қўмиталари ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)

Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


Аёллар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган қонунларнинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг хотин-қизларни ишга жойлаштириш масалаларига доир қисминингҚорақалпоғистон Республикасида  ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг I ярми


"Илмий-техника ахбороти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Матбуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг I ярми


"Кинематография тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


Йилнинг II ярми


"Кутубхоначилик фаолияти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


"Архивлар тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси томонидан ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг Тошкент шаҳрида бажарилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилишининг бориши ҳақида


Йилнинг II ярми


Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисидаги қонунларнинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми



Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш

масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Сув кодексининг лойиҳаси (Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


"Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг II ярми


Янги таҳрирдаги "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг II ярми


"Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси, Ёшлар ишлари қўмиталари ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)

Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштиришга доир иши тўғрисида


Йилнинг I ярми


"Ўрмон тўғрисида"ги Қонуннинг Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги Конвенцияга риоя этилиши ҳақида (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг II ярми



Матбуот ва ахборот қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Илмий-техника ахбороти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг I ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


"Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


"Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


Норматив-ҳуқуқий атамаларнинг оммавий ахборот воситаларида қўлланилишини ўрганиш (Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси билан биргаликда)


Йил давомида



Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Мудофаа тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг I ярми


"Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзити тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқишда) (Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хоразм ва Фарғона вилояти ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги бошланғич тайёргарлик ўқув марказларида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ижро этилиши тўғрисида ва жанговар ҳамда жисмоний тайёргарлик ишларининг аҳволи ҳақида


Йилнинг I ярми


Ёлланма жиноятчиларни ёллаш, улардан фойдаланиш, молиявий таъминлаш ва ўқитишга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияга Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларида риоя этилиши ҳақида (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг I ярми


"Муқобил хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг II ярми



Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Янги таҳрирдаги "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг таъминоти комиссияси билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


"Жамоат фондлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан бажарилиши ҳақида (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг I ярми


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловга тайёргарликнинг бориши тўғрисида


Йилнинг I ярми


"Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси талабларининг Андижон вилоятида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги маъмурий комиссиялар томонидан бажарилиши ҳақида (Қонунчилик ва суд-ҳуқук масалалари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг II ярми



Ёшлар ишлари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Янги таҳрирдаги "Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


Йилнинг I ярми


"Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг II ярми


"Йод танқислиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик, Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари, Ёшлар ишлари қўмиталари ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)

Йилнинг II ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


"Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг ёшларни ишга жойлаштиришга доир қисмининг Андижон ва Жиззах вилоятларида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимга оид қисмларининг Бухоро ва Сирдарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Муқобил хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида (Мудофаа ва хавқсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда)


Йилнинг II ярми


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги, "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишининг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида"ги ва "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги қонунларнинг Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми



Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг

таъминоти комиссияси


Қонунчилик фаолияти


Янги таҳрирдаги "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


Назорат-таҳлил фаолияти


Олий Мажлис раҳбарияти билан келишувга биноан сайловчиларнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига бўладиган сайловга доир йиғилишларида парламент депутатларининг иштирокини таъминлаш


Йилнинг I ярми


Андижон вилояти ҳокимлигининг Олий Мажлис ва вакиллик органлари депутатларига улар ўз вкколатларини "Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ ҳодда амалга оширишларига кўмаклашиш борасидаги иши ҳақида


Йилнинг II ярми


Олий Мажлис депутатлари ўз сайловчилари ҳузурида берган ҳисоботлар тўғрисида ахборот ҳужжатларини тайёрлаш


Йилнинг II ярми


Сайловчилар олдида ҳисобот бериш вақтида фойдаланишлари учун Олий Мажлис ва унинг органлари фаолияти тўғрисида йилиги камида икки марта ахборот ҳужжатлари тайёрланишини йўлга қўйиш ва улар билан Олий Мажлис депутатларини таъминлаш


Йил давомида


Олий Мажлис депутатларига навбатдаги сессия ҳужжатлари, қонун лойиҳалари, Олий Мажлиснин расмий нашрлари ва ахборот ҳужжатлари ўз вақтида юборилишини таъминлаш ҳамда депутатларга маслаҳат тарзидаги ва бошқа хил ёрдамлар кўрсатиш


Йил давомида


Бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис депутатлари сайловини ўз вақтида ўтказиш масалалари бўйича Марказий сайлов комиссияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, сайлов жараёни мониторингини амалга ошириш ва бу ҳақдав парламент раҳбариятига ахборот бериш


Йил давомида


Янги сайланган депутатларни "Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида"ги Конституциявий қонун, депутатларнинг мақоми тўғрисидаги қонун, Олий Мажлис Регламенти, Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги, Олий Мажлис депутатлари фаолиятининг таъминоти тўғрисидаги, Олий Мажлис котибияти тўғрисидаги низомлар, депутатлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари матнлари билан ўз вақтида таъминлаш. Янги сайланган депутатларга регламент, сессия мажлисларига оид масалалар, "Ража-Мажлис" электрон тизимидан фойдаланиш ва депутатлик фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан маслаҳат тарзидаги ёрдамлар кўрсатиш


Йил давомида



Оила ва аёллар муаммолари комиссияси


Қонунчилик фаолияти


ҳолини сил касаллигидан (туберкулёздан) сақлаш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси билан биргаликда)

Йилнинг I ярми


"Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик, Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Ёшлар ишлари қўмиталари билан биргаликда)

Йилнинг II ярми


Назорат-тахлил фаолияти


Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга Қорақалпоғистон Республикасида риоя этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


"Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Қонуннинг оналар ва болалар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқларни таъминлашга доир қисмининг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг I ярми


Оила кодексининг васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятига тааллуқли қоидаларининг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми


Ёш болали ва ногирон боласи бор аёлларни имтиёзлар билан таъминлашга қаратилган қонунларнинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида


Йилнинг II ярми



Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси


Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари томонидан тайёрланган қонун лойиҳаларини норматив-ҳуқуқий атамалар қўлланилиши жиҳатидан таҳлил қилиш

Амалдаги қонун ҳужжатларида қўлланилган норматив-ҳуқуқий атамалар мониторингини юритиш

Норматив-хуқуқий атамаларнинг оммавий ахборот воситаларида қўлланилишини ўрганиш (Матбуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда)

Қўмиталар ва комиссиялар томонидан Кенгаш йиғилишлари ва олий Мажлис сессиялари муҳокамасига киритиш учун тайёрланган ҳужжатларда норматив-ҳуқуқий атамаларни қўлланиш юзасидан тавсиялар ва хулосалар бериш


Йил мобайнида

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2001 йил, 3-сон, 56-модда





































Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск