ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис тўғрисида умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 11.02.2000 й. 11-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясидаги маърузаси юзасидан"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.02.2000 й.
N 11-II
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ И.А. КАРИМОВНИНГ
ИККИНЧИ ЧАҚИРИҚ ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ
БИРИНЧИ СЕССИЯСИДАГИ МАЪРУЗАСИ
ЮЗАСИДАН
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг давлат ва жамият қурилишининг бош мақсад ва вазифалари белгилаб берилган маърузасини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов томонидан таклиф этилган сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларни янада ривожлантиришга, суд-ҳуқуқ ислоҳотини амалга оширишга, тинчликсевар ташқи сиёсатни ўтказишга, Ўзбекистон хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган йўл давлат ва жамоат ташкилотлари учун фаолият дастури деб ҳисоблансин.
2. Маърузанинг дастурий хулосалари иккинчи чақириқ Олий Мажлис, унинг қўмита ва комиссияларининг фаолиятига асос қилиб олинсин, белгиланаётган чора-тадбирларни рўёбга чиқаришнинг қонунчилик асослари таъминлансин, қабул қилинган қарорларнинг ижроси устидан парламент назорати тўлароқ амалга оширилсин.
3. Давлат органлари ва жамоат бирлашмалари демократия институтларини қатъият билан ривожлантириб борсинлар, эркин шахсни камол топтиришга ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишга бутун чоралар билан кўмаклашсинлар.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг раиси Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2000 й., 2-3-сон, 45-модда