язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.1997 й. 218-сон "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини иқтисодий судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.1997 й.

N 218



"ЎЗАГРОСУFУРТА" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

СУFУРТА КОМПАНИЯСИНИ ИҚТИСОДИЙ СУДГА

МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШДАН

ОЗОД ҚИЛИШ ТЎFРИСИДА


"Ўзагросуғурта" компанияси томонидан тўланган суғурта тўловлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзларни ундириб олиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси, унинг дирекцияси ва жойлардаги бўлимлари:

қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан банкларнинг кредитлари қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлари бўйича маблағлар қайтарилишини суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган суғурта тўловлари учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзларни ундириб олиш тўғрисида даъволар билан иқтисодий судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги конун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи қўшимчалар киритиш тўғрисида ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов