язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.02.1997 й. ПФ-1713-сон "Ўзагросуғурта" давлат акциядорлик суғурта компаниясини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.02.1997 й.

N ПФ-1713


"ЎЗАГРОСУҒУРТА" ДАВЛАТ

АКЦИЯДОРЛИК СУҒУРТА КОМПАНИЯСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Суғурта хизматлари соҳасини самарали ривожлантиришни таъминлаш, деҳқончилик маҳсулоти етиштирувчиларни ва аҳолини суғурта йўли билан ҳимоя қилиш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг, "Ўздонмаҳсулот" корпорациясининг, "Пахтабанк", "Ғаллабанк", "Мевасабзавотбанк" тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат суғуртаси бош бошқармаси негизида "Ўзагросуғурта" давлат акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзагросуғурта" давлат акциядорлик суғурта компанияси очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида ташкил қилинади ҳамда у барча мулкий ва номулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат суғуртаси бош бошқармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар "Ўзагросуғурта" давлат акциядорлик суғурта компанияси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

деҳқончилик соҳасида товар ишлаб чиқарувчиларнинг мулки ва маҳсулоти суғурта йўли билан қилинишини таъминлаш;

деҳқончилик соҳасидаги товар ишлаб чиқарувчи - қарз олувчиларнинг тўлашга қодирлигини ўрганиш ҳамда тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва деҳқончилик соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиб бериладиган кредитларни қоплашга суғурта кафолатларини тақдим этиш;

деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағлар қайтарилишини суғурталаш;

юридик ва жисмоний шахсларга ҳар томонлама суғурта хизматлари кўрсатиш, қишлоқ ва шаҳар аҳолисининг шахсий ҳамда мулкий манфаатлари суғурта йўли билан ҳимоя қилинишини таъминлаш.


3. "Ўзагросуғурта" давлат акциядорлик компаниясининг устав сармояси муассислар томонидан 2000 млн. сўм миқдорида эълон қилинганлиги ва у қуйидаги муассислик бадаллари ҳисобидан ташкил топиши маълумот учун қабул қилинсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1500 млн. сўм миқдоридаги маблағидан, бу маблағ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қайта ташкил этилаётган давлат суғуртаси бош бошқармасининг ўз маблағларидан ҳосил бўлади;

б) "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг 250 млн. сўм миқдоридаги;

в) "Ўздонмаҳсулот" корпорациясининг 100 млн. сўм миқдоридаги;

г) "Пахтабанк" тижорат банкининг 35 млн. сўм миқдоридаги;

д) "Ғаллабанк" тижорат банкининг 10 млн. сўм миқдоридаги;

е) "Мевасабзавотбанк" тижорат банкининг 5 млн. сўм миқдоридаги;

ж) акцияларни эркин сотиш, шу жумладан, хорижий сармоядорларга сотишдан тушадиган 100 млн. сўм миқдоридаги маблағлардан.


4. "Ўзагросуғурта" давлат акциядорлик суғурта компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари даромад ва мулк солиқларини тўлашдан беш йилга озод қилинсин ва бунда солиққа тортишдан бўшаган маблағларнинг ҳаммаси компаниянинг суғурта (захира) жамғармасини кўпайтиришга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда компания фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов