язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг Устави (ЎзР ВМ 28.02.1997 й. 113-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 28 февралдаги

113-сон қарорига

ИЛОВА


"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий

суғурта компаниясининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (бундан кейин матнда "Компания" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 февралдаги ПФ-1710-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.


2. Компания Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекинвест" миллий суғурта компаниясининг барча мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Компаниянинг асосий вазифалари ҳисобланади;

миллий экспорт қилувчиларнинг иқтисодий манфаатларини чет элларда хорижий шериклар томонидан қабул қилинган контракт мажбуриятларининг бажарилишига тўсқинлик қилувчи сиёсий, тижорат ва тадбиркорлик таваккалчиликларидан суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш;

технологиялар, товарлар ва хизматлар экспортини маблағ билан таъминлаш учун кредитлар ажратувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган тижорат банкларига экспорт кредитларини суғурта қилишнинг халқаро принципларига мувофиқ суғурта кафолатлари бериш;

технологиялар, товарлар ва хизматлар халқаро бозорини ривожлантиришнинг аҳволи ва истиқболларини комплекс маркетинг таҳлилини ташкил қилиш;

миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини таҳлил қилиш ҳамда технологиялар, товарлар ва хизматларнинг халқаро бозорларга кириб бориш стратегиясини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига сармоя сарфлаётган хорижий ва мамлакатимиз инвесторларининг мулкий ва шахсий манфаатларини комплекс суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш;

чет мамлакатларнинг давлат экспорт-суғурта агентликлари ва компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш;

Ўзбекистоннинг экспорт имкониятларини ҳамда технологиялар, товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга кириб бориши бўйича биргаликдаги фаолиятни ахборотлар воситасида ёритиш мақсадида элчихоналар, савдо ваколатхоналари, банклар, фирмалар, бизнес-марказлар ва бошқа чет эл ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

мамлакатимиз технологиялари, товарлари, хизматларини экспорт қилиш бўйича таклифлар нуқтаи назаридан халқаро бозорлар эхтиёжлари ва кўлами тўғрисидаги маълумотларнинг ахброт банкини шакллантириш ҳамда ҳалқаро реклама-савдо ахборот тамоқларига изчил кириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ҳалқаро конференциялар, семинарлар, такдимотларни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг экспорт потенциалини инвестиция имкониятларини ёритувчи ихтисослаштирилган каталоглар ва бизнес гайдлар чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда чет элларда Ўзбекистон савдо уйлари ташқил этиш, технологиялар, товарлар ва хизматларни ҳалқаро бозорларга жадал киритиб бориш мақсадида кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш;

халқаро, чет эл, мамлакатимизнинг давлат ва хусусий суғурта ташкилотлари билан бевосита ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликдаги суғуртавий фаолиятни ва қайта суғурта қилиш операцияларини амалга ошириш.


4. Компания ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.


5. Компания юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида счётларга эга бўлади, ўз номидан шартномалар тузишга, мулкий ва номулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олишга, судларда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳуқуқлидир.


6. Компания ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулклар билан жавоб беради.

Давлат экспорт суғуртаси халқаро нормаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Компаниянинг Ҳукумат билан келишилган суғурта мажбуриятлари бўйича кафил ҳисобланади.


7. Компания ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик мустақиллиги шароитларида амалга оширади.


8. Компаниянинг Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳри, иш юритиш қоғозлари ва товар рамзи бўлади.



II. АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Компания ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:


9.1. Таваккалчиликнинг қуйидаги турлари бўйича суғурта қопламаси беради:

Сиёсий таваккалчиликлар - хорижий шерикнинг мамлакатидаги ёки балки учинчи мамлакатнинг сиёсий, молиявий ёки макроиқтисодий аҳволида хорижий шерик томонидан қабул қилинган контракт мажбуриятларининг бажарилишига тўлиқ ёки қисман тўсқинлик қилувчи ноқулай ўзгаришлар натижасида пайдо бўлган ва қуйидагилар оқибатида рўй берган таваккалчиликлар:

мулкни экспропирақия қилиш, шунингдек хорижий шерикнинг мамлакати жорий этган, мулкнинг олиб қўйилишига, унинг устидан ёки ундан олинадиган даромадлар устидан назоратнинг йўқолишига хорижий шерикнинг мамлакати ҳукумати ўз ҳудудида иқтисодий фаолиятни тартибга солиш мақсадида жорий этган умумий равишда қўлланадиган камситмовчи чоралардан ташқари, олиб келувчи ҳар қандай қонунчилик ёки маъмурий чора-тадбирлар;

хорижий шерикнинг мамлакатида ёки товарлар ҳудуди орқали ўтадиган мамлакатда эълон қилинган ёки эълон қилинмаган уруш, фуқаролар ғалаёнлари, инқилоблар, қўзғолонлар, зўравонлик ҳодисалари, бузғунчилик импорт ёки экспортга эмбарго жорий этиш;

хорижий шерик мамлакати ҳукуматининг тузилган контракт шартларининг умуман ёки қисман бажарилишига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлари, шу жумладан Ўзбекистонга нисбатан камситувчи тусдаги янги қонунлар, ҳужжатлар, фармонлар жорий этилиши; хорижий шерик мамлакатида қаттиқ валюта етишмаслиги туфайли трансферанинг тўхтаб қолиши, хорижий шерик мамлакатининг Ўзбекистондан ёки тўлов ўзи орқали амалга ошириладиган учинчи мамлакатдан ташқи қарзига умумий маратория эълон қилиниши, шунингдек Ўзбекистон билан хорижий шерик мамлакати ўртасидаги тўловларни чекловчи қонун, декрет ёки қоиданинг жорий этилиши.

Тижорат ва тадбиркорлик таваккалчиликлари - хорижий шерикнинг бевосита иқтисодий ва молиявий аҳволидан келиб чиқадиган ҳамда ўз ичига қуйидагиларни оладиган таваккалчиликлар:

хорижий шерикнинг тўловга қодир эмаслиги ёки банкрот бўлиши ҳамда унинг контракт бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятларни бажаришининг мумкин эмаслиги;

табиий офатлар, ҳалокатлар, авариялар ва бошқа умумий таваккалчиликлар.


9.2. Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг бошқа турларини амалга оширади.

9.3. Директорлар кенгаши билан келишилган ҳолда, компанияга юкланган вазифаларни энг тўлиқ ҳал этиш мақсадида шуъба ишлаб чиқариш ва тижорат тузилмаларини, шу жумладан мамлакатимиз ва хорижий инвесторлар иштирокида ташкил қилади.


9.4. Суғурта операцияларини самарали амалга ошириш максадида:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестиция фаолиятини амалга оширади;

экспорт-импорт юк ташувларини суғурта қилади;

суғурта тўловлари ва суғурта суммаси миқдорини белгилайди уларни белгиланган тартибда тўлайди;

суғурта ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган огоҳлантириш (превентив) тадбирларини амалга оширади;

суғурта қилиш шартлари ва тартибини белгилайди, ихтиёрий суғурта турлари бўйича тарифларни белгилайди;

шартномалар тузади ва ҳисоб-китобларни амалга оширади, агентларни тайинлайди ва уларга воситачилик ҳақи тўлайди;

авария комиссари функцияларини бажаради;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи икдисодий фаолият миллий банкида миллий ва хорижий валюталарда счётлар очади ва уларни ёпади ҳамда бу банкнинг корреспондентлик счётлари тармоқларидан хорижий банклар ва мижозлар билан ишлашда фойдаланади;

оператив ва бухгалтерия ҳисобини юритади, тегишли ҳисоботларни тузади.


9.5. Юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ва фаолият мақсадларига мос келувчи бошқа фаолиятни амалга оширади.



III. МАБЛАҒЛАРИ, МОЛ-МУЛКИ ВА

ФОЙДАНИ ТАҚСИМЛАШ


10. Компаниянинг маблағлари устав сармоясидан ва фойда (даромад)дан, шу жумладан чет эл валютасидаги фойда (даромад)дан ҳосил бўлган бошқа жамғармалардан иборат бўлади.


11. Операция фаолиятини таъминлаш ва уставда белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган устав сармояси миқдори 60 (олтмиш) миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги суммада белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 50 млн АҚШ долларига тенг суммадаги таъсис бадали ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи икдисодий фаолият миллий банкининг 10 млн АҚШ долларига тенг суммадаги таъсис бадали ҳисобига шаклланади.

Устав сармояси миқдори Компаниянинг ўз фойдаси ҳисобига Директорлар кенгашининг қарорига кўра кўпайтирилиши мумкин. Устав сармояси миқдорини қўшимча ташқи инвестиция ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарорни Компания Директорлар кенгашининг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси қабул қилади.


12. Компаниянинг суғурта операциялари бўйича эҳтимол тутилган зарарларни қоплаш учун қўшимча манба ҳисобланган суғурта (захира) жамғармаси Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Компаниянинг даромади (фойдаси)дан йиллик ажратмалар ҳисобига ташкил этилади.


13. Компания шунингдек, бошқа жамғармалар ҳам ташкил этади, уларни шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.


14. Олинган даромадлар билан сарфлар (суғурта тўловлари, олдини олиш тадбирларига сарфлар, суғуртага ва бошқа захираларга ажратмалар, ишни юритиш сарфлари ва бошқа сарф-харажатлар) ўртасидаги фарқ сифатида белгиланадиган даромад (фойда) Компания молия-хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади.

Бюджетга солиқлар тўлангандан кейин қоладиган даромад (фойда) Компаниянинг ўз мулки ҳисобланади, ундан махсус мақсаддаги жамгармалар ҳамда муассисларнинг Компания устав сармоясида қатнашиши улушига мутаносиб равишда муассисларнинг даромадлари шаклланади.

Хўжалик фаолияти натижасида барпо этилган ёки қонун йўл қўядиган бошқа асослар бўйича сотиб олинган мол-мулк Компаниянинг мулки бўлади.



IV. КОМПАНИЯНИ БОШҚАРИШ


15. Компания Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот беради.


16. Директорлар кенгаши Компаниянинг юқори раҳбар органи ҳисобланади, унинг таркибига лавозимларига кўра қуйидагилар киради:

Молия вазири - Кенгаш раиси;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви раиси - кенгаш раиси ўринбосари;

Ташқи савдо вазири - Кенгаш раиси ўринбосари;

Мақроиқтисодиёт ва статистика вазири;

Компания бош директори.


17. Компания Директорлар кенгаши:

Компания фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

Компаниянинг ўз маблағлари ҳисобига устав сармоясини кўпайтриш тўғрисида қарор қабул қилади;

Вазирлар Маҳкамасига Ватанимиздаги муассисларнинг ташқи инвестициялари ҳисобига устав сармояси миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги таклифни тасдиқлаш учун киритади;

Компания Бош директорининг ваколатига бериладиган суғурта қопламаси бериш лимитини тасдиқлайди;

Компания Бош директорининг ваколати лимитидан ошадиган суммада суғурта қопламаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади;

Компания бош директорининг тақдимотига кўра молиявий йил якунларини, шунингдек даромадни тақсимлаш ва зарарларни коплаш тартибини тасдиқлайди;


18. Компания оператив раҳбарликни Кенгаш раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Бош директор амалга оширади.

Компания Бош директорининг Директорлар кенгаши томонидан тасдиқланадиган ўринбосарлари бўлади.


19. Компиянинг тузилмаси ва штатлари, шунингдек лавозим схемаси, меҳнатга моаш тўлаш ва мукофотлаш тартиби Компаниянинг Директори томонидан тасдиқланади.


20. Компаниянинг Бош директори Компания Уставига биноан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Компания фаолиятига раҳбарлик қилади ва Компанияга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


21. Компания Бош директори:

Компания фаолиятининг барча масалаларини мазкур Уставга мувофиқ ҳал қилади;

Компаниянинг номидан ишончномасиз иш кўради, республиканинг барча органларида, корхоналари ва ташкилотларида, шунингдек давлатларда суғурта фаолияти масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида Компания номидан вакиллик қилади;

Компаниянинг мол-мулкини бошқаради;

Шартномалар, битимлар, шу жумладан меҳнат шартномари тузади;

Ишончномалар беради;

Компаниянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар ва формойишлар чиқаради;

Компания фаолиятининг бошқа маслаларини кўриб чиқади ҳал этади.



V. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА ФАОЛИЯТНИ

ТАФТИШ ҚИЛИШ


22. Компания Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолият бўйича хисоб ва ҳисоботни таъминлайди.


23. Компаниянинг операция йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тамом бўлади. Ҳар бир йил тамом бўлгандан кейин матбуотда эълон қилинадиган баланс ҳамда фойда ва заралар ҳисоби тузилади.


24. Ҳужжатлар асосида таҳлил қилиш ва Компания фаолиятини текширишни мустақил аудиторлик ташкилотлари ва қонун ҳужжатларга мувофиқ бундай текширишларни амалга оширишга вакил қилган бошқа назорат қилувчи органлар амалга оширадилар.


VI. ФАОЛИЯТНИНГ ТЎХТАЛИШИ


25. Компаниянинг фаолияти халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси нормаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорига биноан тўхтатилади.