язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.1997 й. 113-сон "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.1997 й.

N 113


"ЎЗБЕКИНВЕСТ" ЭКСПОРТ-ИМПОРТ МИЛЛИЙ

СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 18 февралдаги ПФ-1710-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

миллий экспорт қилувчиларнинг иқтисодий манфаатларини чет элларда хорижий шериклар томонидан қабул қилинган контракт мажбуриятларининг бажарилишига тўсқинлик қилувчи сиёсий, тижорат ва тадбиркорлик таваккалчиликларидан суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш;

технологиялар, товарлар ва хизматлар экспортини маблағ билан таъминлаш учун кредитлар ажратувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган тижорат банкларига экспорт кредитларини суғурта қилишнинг ҳалқаро принципларига мувофиқ суғурта кафолатлари бериш;

технологиялар, товарлар ва хизматлар ҳалқаро бозорини ривожлантиришнинг аҳволи ва истиқболларини комплекс маркетинг таҳлилини ташкил қилиш;

миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини таҳлил қилиш ҳамда технологиялар, товарлар ва хизматларнинг халқаро бозорларга кириб бориш стратегиясини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси иқдисодиётига сармоя сарфлаётган хорижий инвесторларнинг мулкий ва шахсий манфаатларини комлекс суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш;

чет мамлакатларнинг давлат экспорт-суғурта агентликлари ва компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш;

Ўзбекистоннинг экспорт имкониятларини ҳамда технологиялар, товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга кириб бориши бўйича биргаликдаги фаолиятни ахборотлар воситасида ёритиш мақсадида элчихоналар, савдо ваколатхоналари, банклар, фирмалар, бизнес-марказлар ва бошқа чет эл ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

мамлакатимиз технологиялари, товарлари, хизматларини экспорт қилиш бўйича таклифлар нуқтаи назаридан ҳалқаро бозорлар эхтиёжлари ва кўлами тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот банкини шакллантириш ҳамда ҳалқаро реклама-савдо ахборот тармоқларига изчил кириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда халқаро конференциялар, семинарлар, тақдимотларни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг экспорт потенциалини ва инвестиция имкониятларини ёритувчи ихтисослаштирилган каталоглар ва бизнес гайдлар чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда чет элларда Ўзбекистон савдо уйлари ташкил этиш, технологиялар, товарлар ва хизматларни халқаро бозорларга жадал киритиб бориш мақсадида кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш;

ҳалқаро, чет эл, мамлакатимизнинг давлат ва хусусий суғурта ташкилотлари билан бевосита ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликдаги суғуртавий фаолиятни ва қайта суғурта қилиш операцияларини амалга ошириш.


2. Белгилаб қўйилсинки, Директорлар кенгаши компаниянинг юқори раҳбар органи ҳисобланади, унинг таркибига лавозимига кўра қуйидагилар киради:

Молия вазири - Кенгаш раиси;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси - Кенгаш раисининг ўринбосари;

Ташқи савдо вазири - Кенгаш раисининг ўринбосари;

Макроиқтисодиёт ва статистика вазири;

Компаниянинг Бош директори.

Компания Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот беради беради.


3. "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекинвест" компанияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ташқи иқдисодий алоқалар вазирлиги сармоялар, товарлар ва хизматларни экспорт қилувчиларга суғуртавий қопламалар бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, бунда экспорт кредитлари берувчи тижорат банкларини рағбатлантиришнинг халқаро амалиётда қабул қилинган шартларини назарда тутсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини малакали мутахассислар билан таъминлашда кўмаклашсинлар ҳамда унга экспорт прогнозлари ва уларнинг ижроси тўғрисидаги зарур ахборот-таҳлилий материалларни тақдим этсинлар.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда: "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини Тошкент шаҳар, Академик X,. Сулаймонова кўчасидаги 49-уйга ва 4-Лисунов даҳасидаги 68-уйга жойлаштирсин;

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг маъмурий биноси қурилиши учун Шаҳрисабз ва Академик Х. Сулаймонова кўчалари кесишган жойда ер участкаси ажратсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан биргаликда, республиканинг экспорт имкониятларини кенгайтириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида, компаниянинг худудий шуъба корхоналари фаолияти учун зарур шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўрсинлар.


8. "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Адлия вазирлиги билан биргаликда амалдаги норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш тўғрисида бир ой муддатда, белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 2, 8-модда.