язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.1994 й. 565-сон "Ўзбекинвест Интернешнл", "Chartis Uzbekistan" суғурта компанияларини ва "AIG Uzbekinvest" агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.1994 й.

N 565


"ЎЗБЕКИНВЕСТ ИНТЕРНЕШНЛ", "CHARTIS

UZBEKISTAN" СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИ

ВА "AIG UZBEKINVEST" АГЕНТЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолтлари тўғрисида", "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг суғурта химоясини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорига мувофиқ, мамлакатимиз ва чет эл инвесторларининг иқтисодий манфатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида суғуртанинг замонавий тизимини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Американ Интернешнл Груп" ("АИГ") билан:

б) устав сармояси 200 минг АҚШ долларини, шу жумладан:

“Ўзбекинвест” улуши - 98 минг АҚШ долларини;

АИГ улуши - 102 минг АҚШ долларини ташкил этган “AIG Uzbekinvest” обунавий агентлиги;

в) устав сармояси 2 млн АҚШ доллари бўлган, шу жумладан:

"АИГ" улуши - 1020 минг АҚШ долларини,

Миллий банк улуши - 980 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича.

"Chartis Uzbekistan" масъулияти чекланган жамият суғурта компанияси қўшма корхонаси ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Ўзбекинвест Интернешнл" компаниясининг Ўзбекистон Республикасига йўналтирилаётган хусусий чет эл инвестицияларини сиёсий таваккалчиликлардан суғуртавий химоя қилишни таъминлаш;

"AIG Uzbekinvest" обунавий агентлигининг суғурта шартномаларини экспертиза қилиш ва тузиш бўйича "Ўзбекинвест Интернешнл компаниясинннг агентлиги функцияларини амалга ошириш;

"Chartis Uzbekistan" масъулияти чекланган жамият суғурта компанияси қўшма корхонасиники - Ўзбекистон Республикасида кўрсатиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигн "Ўзбекинвест-Интернешнл" компанияси ва "Chartis Uzbekinvest" обунавий агентлигини, рўйхатдан ўтказилгандан кейин 30 кун мобайнида уларнинг устав сармояларига бадаллар суммасининг 5 фоизи микдорида дастлабки улуш тўловини ҳамда устав сармоясидаги "Ўзбекинвест" улушини қолганини тенг миқдордаги улушлар билан бир йил мобайнида Республика валюта фонди ҳисобидан тўласин.

5. Маълумот учун қабул қилинсинки:

устав сармоясининг тузилмасига мувофиқ "Ўзбекинвест- Интернешнл" компанияси директорлари Кенгашининг 5 аъзосидан 4 нафари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тайинланади;

"Ўзбекинвест Интернешнл" компанияси активларини бошқа стратегияси ва шакллари унинг директорлар Кенгаши томонидан белгиланади.

7. "Chartis Uzbekistan" масъулияти чекланган жамият суғурта компанияси қўшма корхонасини Тошкент шаҳар, Туроб Тўла кучаси, 1-уйдаги Халқаро Банк ва Молия Маркази биносига жойлаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи иқтисодий миллий фаолият банки, "Ўзбекинвест" компанияси, етакчи чет эл суғурта компанияларини жалб этган холда, келгусида қўшма суғурта компанияларини ташкил қилиш ишларини давом эттирсинлар.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.


Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                    И. Каримов