язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-3-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг к-1-сон "Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.07.2014 й. Қарори (АВ томонидан 30.07.2014 й. 2604-сон билан рўйхатга олинган)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2014 й.

N 2604

ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

07.07.2014 й.

N к-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

07.07.2014 й.

N к-1


ҚАРОРИ


Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлигининг бош директори

А. Курбанов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари

ва газдан фойдаланишни назорат

қилиш давлат инспекцияси

бошлиғининг ўринбосари

Н. Махмудов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 387-модда