язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.1995 й. 147-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизимида Компьютер марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.1995 й.

N 147



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДА

КОМПЬЮТЕР МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро қайта тиклаш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган институционал кредит маблағларидан самарали фойдаланиш ва Европа Ҳамжамиятининг техник ёрдами доирасида иш билан таъминлаш хизматини компьютерлаштириш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузурида Компьютер маркази ташкил этилсин. Компьютер марказининг фаолияти Меҳнат вазирлиги ва унинг минтақавий органлари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида хўжалик ҳисоби шартларида ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Компьютер марказининг асосий вазифалари ҳисоблансин:

ишчи кучи бозорини ҳисобга олишнинг умумреспублика ва минтақавий автоматлаштирилган тизимларини яратиш, ягона дастурий таъминлаш;

меҳнат ва иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот йиғиш ва қайта ишлаш;

ходимларни ўқитиш, компьютер техникасини ўрнатиш ва унга сервис хизмати кўрсатиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ҳафта муддатда Компьютер маркази тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш республика марказий лабораторияси, унинг функциялари Меҳнат вазирлигининг Мехнатни муҳофаза қилиш республика илмий-тадқиқот институтига берилган ҳолда, тугатилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов