язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Кўчма меҳнатчилар ишлари республика агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.07.1993 й. 353-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 14 июлдаги

353-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги

ҳузуридаги Кўчма меҳнатчилар ишлари

республика агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Кўчма Меҳнатчилар ишлари республика агентлиги (бундан кейин Агентлик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 июлдаги 353-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг фуқароларнинг ишлаш учун чет элга кетишини амалга оширувчи мустақил бўлинмаси ҳисобланади.

Агентлик ўзининг асосий фаолиятини ишчи кучларини ёллаш бўйича чет эллик иш берувчилар билан тузилган давлатлараро битимлар ва контрактларга, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади. Агентлик ўз фолиятини вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда юритади.

Агентлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб-китоб, валтюта ва бошқа счётларига, ўз номи ёзилган гербли ва юмалоқ муҳрларга, тўрт бурчакли муҳрга ва босма иш қoғoзлapигa эга бўлади.

Агентлик ушбу Низомдан келиб чиқадиган вазифа ва хизматларни бажариш учун жавоб беради.



2. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ХИЗМАТЛАРИ


Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ва хизматлари ҳисобланади:

чет мамлакатларнинг Меҳнат бозорларини ўрганиш, чет эллик иш берувчиларни қидириш;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикасидан ишчи-кучларини экспорт қилиш юзасидан чет эллик шериклар билан битим ва контрактлар тузиш.

Агентлик ушбу вазифаларни бажариш учун:

тузилган контрактларга мувофиқ чет элда ишлаш учун кадрларни танлашни, уларнинг касби бўйича лаёқатини тест усулида синашни ташкил этишни, бориладиган мамлакатларнинг асосий қонунларини ўргатишни, тил бўйича минимал тайёргарликни амалга оширади;

касб бўйича дастлабки танловдан ўтган ишчилар ва мутахассислар билан меҳнат контрактлари тузади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг виза ва пасатномалар бериш бошқармаси бўлинмалари билан чет элга ишлаш учун жўнаб кетаётган республика фуқароларининг ҳужжатларни ва визаларини расмийлаштиради;

ишчилар ва мутахассисларни ишга жойлашиладиган мамлакатга жўнатишни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўзлари борган мамлакатларда Меҳнат фаолиятининг бажарилишни доимий назорат қилиб боршни, у ерда иш берувчилар ва воситачи фирмалар билан пайдо бўладиган ижтимоий-маиший ва молиявий муаммоларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг вакили орқали тезкорлик билан ҳал қилишни амалга оширади;

республикада қўшимча ишчи ўринлари ташкил қилиш ва иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга жалб этиш мақсадида қўшма корхоналар (шу жумладан, МДҲ) корхоналари ва чет эл фирмалари иштирокида ташкил этади;

давлат статистика органлари томонидан кўзда тутилган тегишли ҳисоботни тақдим этади;

ўз ҳуқуқи доирасида қарорлар қабул қилади;

тегишли ҳужжаглар ва Агентликнинг буйруғи асосида ишчи ва мутахассиснинг чет элда ишлаган даври тўғрисида унинг Меҳнат дафтарчасига ёзиб қўяди;

судларда ва бошқа давлат органларида даъвогар ёки жавобгар бўлади.



3. АГЕНТЛИКНИ БОШҚАРИШ


Агентликни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг буйpyғи билан тайинланадиган ва озод қилинадиган директор бошқаради.

Директор мазкур Низома мувофиқ Агентлик зиммасига юклатилган вазифалар ва хизматларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Агентликнинг тузилмаси, ходимларнинг сони ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланади. Штатлар жадвали агентлик директори томонидан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.



4. АГЕНТЛИКНИНГ МУЛКИ ВА MAБЛAҒЛАРИ


Агентлик тўла хўжалик ҳисобини ва бошқаларни юритиш ҳуқуқлари билан устав жамғармасига ва алоҳида мол-мулкка эга бўлади.

Агентлик ўз мулкини хўжалик жиҳатидан тўлиқ юритиш ҳуқуқини амалга ошириб мазкур мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади ҳамда мулк бўйича ўз ихтиёри билан республика қонунчилигига зид бўлмаган исталган ишларни амалга оширади.

Агентлик қуйидаги жaмғapмaлap ва заҳираларни ташкил қилади:

фаолиятни ривожлантириш жамғармаси;

рағбатлантириш жaмғapмаси;

молия заҳираси;

янги ишчи ўринларни ташкил этиш жамғармаси.

Агентлик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Мехнат вазирлиги ва бошқа органлар белгиланган тартибда назорат ва тафтиш қиладилар.



5. АГЕНТЛИКНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


Агентлик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республиками Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайта ташкил қилинади ва тугатилади.



6. АГЕНТЛИКНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛИ


Тошкент ш. - 700031, Космонавтлар шох кўчаси, 6-уй.