язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Меҳнат фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.07.1993 й. 353-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 14 июлдаги

353-сон қарорига

3-ИЛОВА



Меҳнат фаолиятини лицензиялаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ, ишлаб чиқилган ва унинг фуқароларни ёллаш ҳамда ишга жойлаштириш билан шуғулланадиган барча юридик ва жисмоний шахслар, чет элда ишлаш учун хусусий Меҳнат битимларига эга бўлган республика Фуқаролари ҳамда Ўзбекистон ҳудудида Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари, шунингдек, кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва ихтисосини ўзгартириш ҳамда уларни ишга жойлаштириш бўйича пулли хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Барча юридик шахслар, шу жумладан, хорижий шахслар фуқароларни республикада ҳамда чет элда ёллаш ва ишга жойлаштириш учун, юқорида кўрсатиб ўтилган жисмоний шахслар эса Меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида тегишли лицензия оладилар. Кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва ихтисосини ўзгартириш ҳамда уларни ишга жойлаштириш бўйича пулли хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ўзлари ўрнашган жойда - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида, Қopaқaлoғиcтoн Республикаси Меҳнат вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларида лицензия оладилар.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензия қуйидаги тартибда берилади:


1. Фаолият турига лицензия олиш учун юридик шахслар, шу жумладан, хорижий шахслар ва қўшма корхоналар Меҳнат вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун берилган расмий рухсатнома нусхаси (Ўзбекистон ва чет эл корхоналари, шунингдек, қўшма корхоналар учун);

в) фуқароларни ҳам республикада, ҳам чет элда ишга жойлаштириш соҳасида хорижий шериклар билан тузилган битим ёки шартноманинг нусхаси;

г) лицензия учун давлат божи тўланганлиги ҳақида банк (касса) ҳужжати (бериладиган лицензия учун тўлов);

д) фаолият тури ва хусусиятларини асослаш;

е) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг лицензиялар бериш комиссияси талаби бўйича бошқа қўшимча ҳужжатлар.


2. Кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, ихтисосини ўзгартириш ва уларни ишга жойлаштириш бўйича пулли хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолият турига лицензия олиш учун юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорқалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларига қуйидаги хужжатларни тақдим қиладилар:

а) хизмат кўрсатиш нияти ҳақида ёзма мурожаат;

б) уставнинг нусхаси ёки ундан кўчирма;

в) мазкур ташкилотнинг рўйхатдан ўтганлиги ҳақида маҳаллий ҳокимият қарорининг нусхаси;

г) лицензия учун давлат божи тўланганлиги ҳақида банк (касса) ҳужжати (бериладиган лицензия учун тўлов).


3. Хусусий Меҳнат контрактларига (таклифномаларга) эга бўлган ва Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетаётган шахслар Меҳнат вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

а) хорижий фирма контрактининг (таклифномасининг) давлат тилидаги таржимаси билан биргаликдаги нусхаси, унда давлат органида қонунлаштирилган барча ижтимоий кафолатлар ва тиббий cyғypтa кўрсатилиши керак;

б) иш жойидан тақдимнома (зарурат бўлса) ва лицензия берилиши ҳақида ёзма ариза;

в) чет элда ишлашга боришнинг мақсадга мувофиқлигини меҳнатчини юбораётган ташкилот томонидан асослаш (зарурат бўлса),

г) жўнаб кетаётган ходим ҳақида маълулотнома ёки унинг Меҳнат дафтарчаси нусхаси;

д) саломатлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли шаклдаги маълумотнома.


4. Лицензияларнинг ҳамма турлари бир йилга берилади ва аризачининг илтмосига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.


5. Давлат божлари (лиценция берилиши учун тўловлар) мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган миқдорларда ундирилади.

Лицензия берилиши бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, вазирлик тизимининг моддий-техика негизини мустахкамлаш, чет эл расмий делегацияларини қабул қилишни ташкил этиш, Меҳнат вазирлиги тизими ходимларинг чет элга хизмат сафарларига бориши билан боғлиқ харажатни қоплаш, шунингдек, вазирлик ходимларининг ишчи кучларни четдан келтириш ва четга чиқариш соҳасидаги фаолиятининг янги йўналишларини излаш ва ушбу фаолият соҳасини кенгайтириш бўйича ишларини рағбатлантириш мақсадида лицензия учун ўтказилган сўм ва валютадаги тушумларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида, мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган фаолиятга лицензия бериш учун тушумларнинг 20 фоизи эса вазирликнинг жойлардаги таркибий бўлинмаларида қолдирилади,


6. Мурожаатлар натижалари бўйича бир ой муддат ичида лицензия бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилинади ва рад қилишнинг сабаблари кўрсатилиб бу ҳақда аризачига маълум қилинади.


7. Лицензия босма қоғозида ўчришларга, дoғлapгa, олдиндан келишилмаган ва тасдиқланмаган тузатишларга йўл қўйилмайди. Лицензиями бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш мумкин эмас.


8. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий ва қўшма корхоналар томонидан меҳнат миграцияси масалаларига тааллуқли бўлган, чалкаштирувчи ахборотлар атайлаб тарқатилганда, кўчма Меҳнатчилар ва уларнинг оилаларини ноқонуний, шунингдек, махфий равишда чет элга ўтказишни уюштириш ва амалда оширишга ёрдам кўрсатилганда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши ва кейинчалик уни бекор қилиши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахслар берилган лицензияда қайд этилган шартларни бузишган тақдирда ҳужжат олиб қўйилади ва ҳақиқий эмас деб эьлон қилинади.

Агар юридик ва жисмоний шахслар лицензия олинган кундан бошлаб 6 ой давомида ундан фойдаланмасалар ёки ўз фаолиятларини тўхтатиб қўйсалар, лицензия ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ва уни олиш учун тўланган пул қайтарилмайди.


9. Қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси худудида ва унинг ташқарисида меҳнат фаолиятини лицензия олмаган ҳолда амалга оширишлари мумкин:

а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия (савдо) ваколатхоналарнинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл дипломатия (савдо) ваколатхоналарининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолри;

б) хорижий дипломатия (савдо) ва бошқа тижорат ваколатхоналари ходимлари таркибида ишлаш учун ёлланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

в) ўқувчилар талабалар, аспирантлар ҳамда 6 ойгача бўлган муддатга хизматсафарига юборилган ва мазкур мамлакатда иш ҳақи олмаётган олимлар ва тажриба ўрганаётганлар;

г) Ўзбекистон Республикасининг ва хорижий давлатларнинг халқаро ташкилотларда ишлаётган ёки хукуматлараро битимлар асосида ишлаёгган расмий вакиллари.


10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари (Меҳнат вазирлигининг топшириғига биноан) Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарори ҳамда мазкур Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Републикаси ҳудудида ёллаш ва ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятини текшириш ва назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.