язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси ҳақида Низом (ЎзР ВМ 31.12.1992 й. 606-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 31 декабрдаги

606 -сон қарорига

ИЛОВА



Иш билан таъминлашга кўмаклашиш

республика жамғармаси ҳақида

НИЗОМ


1. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси  (бундан кейин Иш билан таьминлаш жамғармаси деб аталади) иш билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун маҳаллий ва республика даражаларида ташкил этилади. Унинг маблағлари маҳаллий ва республика бюджетлари таркибига кирмайди, хисобот йилида фойдаланилмаган тақдирда мусодара қилинмайди ва келгуси молия йилига ўтади.


2. Иш билан таъминлаш жамғармаси қуйидагилар ҳисобига ташкил топади:

мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан катъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативларнинг меҳнат ҳақи фондидан уч фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалари Ушбу харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннарҳига қўшилади;

меҳнат бозорида алоҳида қийинчиликларга дуч келишадиган шахсларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун зарур бўладиган тегишли бюджетларни шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Xукумати ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланадиган миқдорларда республика ва маҳалий бюджетлардан дотацялар;

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар корхоналари жамоат ташкилотлари ва фуқароларининг ихтиёрий бадаллари;

корхоналар муассасалар, ташилотлардан (ажратмалар белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда) ҳисобланган пеня шаклидаги бошқа тушумлар, шунингдек иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга мувофиқ маҳаллий биржалар томонидан солинадиган жарималар;

Иш билан таъминлаш жамғармасининг тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар.


3. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини жамлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистан Республикаси Марказий банкида унинг муассасаларида ва бошқа банкларнинг муассасаларида счётлар очилади.

Иш билан таъминлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни, ихтиёрий бадалларни, бошқа тушумларни ундириб олиш ва ҳисобга олиб бориш, уларни фойдаланишнинг тегишли счётларига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади.


4. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корxоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативлар мажбурий ажратмаларининг ўз вақтида ва тўла тушишини ҳамда республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларининг Иш билан таъминлаш жамғармасига тушишини назорат қилиш Иш билан таъминлаш жамғармасининг ижро этувчи органлари ва Давлат солиқ инспекцияси томонидан амалга оширилади.


5. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар, жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, ҳар йили камида бир марта республика ва маҳаллий матбуотда эълон қилинади.


6. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагилар амалга оширилади:

аҳолини иш билан таъминлашнинг умумреспублика ва минтақа дастурларини ишлаб чиқиш;

ишдан бўшаб қолган ходимларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга йўналтириш, қайта ўқитиш ва қайта тайёрлашга доир ишларни маблағ билан таъминлаш шу жумладан, ўқитиш даврида стипендиялар тўлаш;

ишсизлик бўйича нафақа ва компенсациялар тўлаш;

ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам ҳимояланган қатламларининг бошқа табақалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган ишчи ўринлари (ишлаб чиқаришлар) ташкил этиш бўйича жамоат ишлари ва тадбирларини маблағ билан қисман таъминлаш;

республиканинг минтақалари ўртасида қайта тақсимлаш учун эҳтиёт заҳира жамғармасини ташкил этиш;

иш билан таъминлаш бўйича барча даражалардаги хизмат органларини сақлаш, уларни жойлаштириш учун биноларни қуриш ва қайта қуриш, моддий-теxникавий таъминлашни амалга ошириш, компьютер, кўпайтирувчи ва бошқа зарур техника билан жихозлаш;

ахборот, маълумотлар бериш ва реклама-нашр ишларини амалга ошириш матбаачилик базасини барпо этиш;

меҳнат ресурслари, иш билан таъминлаш сиёсатининг илмий асосланган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий йўналишларини амалга ошириш мақсадида аҳолининг турли гуруxларини иш билан таъминлаш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш;

умумреспублика ва ҳудудий даражаларда ахолининг алоҳида гуруҳларини иш билан таъминлаш масалалари бўйича социологик текширишларни, анкеталаштиришни ташкил этиш ва ўтказиш;

ишчи кучи бозорини ҳисобга олишнинг умумреспублика ва минтақавий автоматлаштирилган тизимини яратиш, уларнинг концепциясини ва ягона дастурий таъминотини ишлаб чиқиш;

иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳаражатларни маблағ билан таъминлаш;

аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар бўйича халқаро ҳамкорликни маблағ билан таъминлаш;

Иш билан таъминлаш жамғармасм маблағларини кўпайтириш ва ҳамда аҳолини иш билан таъминлашга бевосита ёрдам берадиган тижорат ва хўжалик исобидаги фаолиятни амалга ошириш.


7. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини сарфлаш йўналишлари республика ва минтақа даражаларида ишлаб чиқилган иш билан таъминлаш дастурлари асосида аниқланади.

Иш билан таъминлаш республика ва маҳаллий жамғармаларининг ҳаражатлар сметаси Иш билан таъминлаш жамғармасининг тегишли бошқарувлари томонидан тасдиқланади.

Республика ва маҳаллий даражаларда Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини бошқариш фақат Иш билан таъминлаш жамғармаси тегишли бошқарувларининг қарорлари билан белгиланади.


8. Иш билан таъминлаш жамғармаси тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар солиқларидан, шунингдек давлат ва божхона божларидан озод қилинади.


9. Иш билан таьминлаш жамғармасига реслублика даражасида раҳбарлик қилиш Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви ҳамда унинг доимий ишлайдиган ижрочи бошқарувчи органи Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш республика жамғармасининг Ижрочи дирекцияси томонидан амалга оширилади Ижрочи дирекция тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви томонидан тасдиқланади.

Иш билан Таъминлаш жамғармаси Бошқаруви ва Ижрочи дирекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа актларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.

Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви таркибига Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнат бўйича органлари раҳбарлари, шунингдек Иш билан таъминлаш жамғармасининг Ижрочи директори кирадилар.

Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви таркибига, шунингдек, давлат, жамоат ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари кириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири лавозимига кўра Ўзбекисток Респубпикаси Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви раиси ҳисобланади.

Иш билан таъминлаш жамғармасининг Ижрочи директори Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви иш билан таъминлаш республика дастурида кўзда тутилган харажатларнинг маблағ  билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминланиши учун тўла жавоб беради.

Иш билан таъминлаш жамғармасининг истиқболдаги ва навбатдаги вазифаларини белгилайди;

Ижрочи дирекция аппарати тузилмасини, штатларини харажатлар сметасини иш ҳақи фондини ва Тафтиш комиссиясини тасдиқлайди;

ўз ҳуқуқ доирасида Иш билан таъминлаш жамғармаси фаолиятига таъллуқли масалалар бўйича зарур низомлар ва йўриқномаларни тасдиқлайди,

Иш билан таъминлаш жамғармаси ҳуқуқ доирасига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади.

Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви заруриятга қараб аммо ҳар йили камида бир марта чақирилади. У Бошқарув аъзолари камида учдан икки қисмининг овози билан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.

Қарорлар қатнашаётган Бошқарув аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.


10. Ижрочи дирекциянинг Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги шўъбалари тегишли вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг меҳнат аҳлини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иш билан таьминлашга кўмаклашиш жамғармасининг Ижрочи дирекцияси тасарруфида бўлади.

Ижрочи дирекция филиалининг директори меҳнат аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тегишли минтақа органининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тайинланади.


11. Иш билан таъминлаш жамғармасининг молия хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун Бошқарув ҳузурида Иш билан таъминлаш жамғармасининг Тафтиш комиссияси тузилади Комиссиянинг вазифалари ва иш тартибини Бошқарув белгилайди. Тафтиш комиссияси фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамда зарурат бўлганда жалб қилинадиган аудитор ва аудитор фирмаларининг ҳаражатлари жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


12. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳокимиятинг маҳаллий органлари қарорига кўра Иш билан таьминлаш жамғармасининг маҳаллий бошқарувлари тузилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви Тошкент шаҳрида жойлашган.