язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2015 й. 39-сон “Давлат мулкидан самарали фойдаланиш ва Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шарт-шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2015 й.

N 39




ДАВЛАТ МУЛКИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ

АҲОЛИСИНИНГ     УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ

ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, шунингдек Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шарт-шароитларини яхшилаш ишларини изчил амалга ошириш, кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиладиган жойлари, муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ҳамда уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг фойдаланилмаётган айрим давлат мулки объектларини Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш ҳамда оммавий савдолар орқали сотиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериладиган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

очиқ савдоларда сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган объектларнинг балансда сақловчилари ушбу объектларни тегишли ҳудудлари билан биргаликда бепул топширсинлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабул қилиб олсин ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

2-иловада кўрсатилган давлат мулки объектларини очиқ савдоларга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Уларни сотишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган, шунингдек баҳоловчи ташкилот ва савдо ташкилотчиси хизматлари учун харажатларни чегирган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланади;

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар кўп квартирали уйларнинг ҳудудларини ободонлаштиришга, уларнинг муҳандислик тармоқларини, томларини, фасадларини, лифт хўжалигини таъмирлашга, мавзелар ҳудудидаги ёритиш тизимларини тиклашга, болалар майдончаларини ташкил этишга, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа объектларга хизмат кўрсатиш учун энергияни тежайдиган замонавий ускуналар билан жиҳозланган маҳаллий қозонхоналарни қуришга, кўп квартирали уйлар учун умумий иссиқлик энергиясини ҳисоблаш асбобларини сотиб олиш ва ўрнатишга, шунингдек коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлардан белгиланган йўналишлар учун мақсадли фойдаланилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамидан молиялаштириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ҳар чоракда текшириб бориш вазифаси юклатилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 2 мартдаги

39-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив

бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериладиган

фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Манзили


Балансда сақловчи


1.

Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 112-уй манзилида жойлашган 9 қаватли ётоқхона биноси


Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


2.

Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 3-тор кўчаси, 92-уй манзилида жойлашган бинолар


Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши


3.

Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги бинонинг бир қисми


"Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


4.

Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон кўчаси, 11а-уй манзилида жойлашган собиқ "Нур" мажмуаси



6.

Миробод тумани, Отатурк кўчаси, 24б-уй манзилидаги 2 қаватли бинонинг бир қисми


Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси

7.

Сергели тумани, Қўйлиқ-5, Янги Қўйлиқ кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 2 мартдаги

39-сон қарорига

2-ИЛОВА



Очиқ савдоларда сотиладиган давлат мулки объектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объектнинг номи

Манзили


Умумий

майдони(1)


Балансда сақловчи


1.

Омборхона бино ва иншоотлари


Бектемир тумани, Олтинтопган кўчаси, 37-уй


253 кв. м

Бинолардан фойдаланиш департаменти


2.

Қурилиши тугалланмаган поликлиника биноси


Мирзо Улуғбек тумани, Феруза мавзеси


7128 кв. м

Тошкент шаҳар Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси


3.

Қурилиши тугалланмаган маъмурий бинолар(2)


Мирзо Улуғбек тумани, Ш. Бурхонов кўчаси, 23-уй


1141 кв. м

Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси


4.

Кўп қаватли турар жой биноси биринчи қаватининг қисми (офис)(3)


Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 3-уй


53 кв. м

Бинолардан фойдаланиш департаменти


5.

Қурилиши тугалланмаган савдо уйи биноси(4)


Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси


2101 кв. м

Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти


6.

Қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқариш биноси


Олмазор тумани, Шимолий Олмазор ва Мискин кўчалари кесишуви


13986 кв. м

"Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


7.

Маъмурий бино


Олмазор тумани, Жомий кўчаси, 5-уй


1459 кв. м

Бинолардан фойдаланиш департаменти


8.

Омборхона биноси


Олмазор тумани, Камарнисо кўчаси, 57в-уй


86 кв. м

Бинолардан фойдаланиш департаменти


9.

Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари


Сергели тумани, Нилуфар тор кўчаси, 1-уй


2765 кв. м

Бинолардан фойдаланиш департаменти


10.

Қурилиши тугалланмаган турар жой биноси


Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси


389 кв. м

"Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


11.

Қурилиши тугалланмаган турар жой биноси


Сергели тумани, Сергели-5 мавзеси


361 кв. м

"Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


12.

Қурилиши тугалланмаган турар жой биноси


Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси, Хонобод кўчаси


476 кв. м

"Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


13.

Мактабгача таълим муассасаси биноси(3)


Учтепа тумани, Чилонзор-24 мавзеси


2127 кв. м

Бинолардан фойдаланиш департаменти


14.

Бир қаватли бинонинг ертўла қисми (ошхона)(2)


Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 38-уй


297 кв. м


"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК оператив бошқарувидаги давлат мулки объекти


15.

Кўп қаватли турар жой биноси биринчи қаватининг қисми (офис)


Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 3/1-уй


137 кв. м

Бинолардан фойдаланиш департаменти


17.

Ошхона биноси(2)


Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчаси, 39-уй


1544 кв. м

"ADM TEKSTIL" МЧЖ оператив бошқарувидаги давлат мулки объекти


18.

Маъмурий бино(3)


Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчаси, 4-уй


1525 кв. м

Бинолардан фойдаланиш департаменти


19.

Қурилиши тугалланмаган маъмурий бино(2)


Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси


2438 кв. м

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси


20.

Бир қаватли бинонинг фойдаланилмаётган ертўла қисми


Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 4а-уй


379 кв. м

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги


21.

Бир қаватли бинонинг ертўла қисми (хизмат кўрсатиш)


Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 1а-уй


154 кв. м

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги


22.

Собиқ мактабгача таълим муассасаси биноси(2)


Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси


856 кв. м

Яккасарой тумани Халқ таълими бўлими


23.

Маъмурий бино


Яккасарой тумани, А. Қаҳҳор кўчаси, 47-уй


579 кв. м

"Сувсоз" давлат унитар корхонаси


24.

Қурилиши тугалланмаган дам олиш оромгоҳи бинолари


Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ ҳудуди


"Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


25.

Қурилиши тугалланмаган дам олиш оромгоҳи бинолари


Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудуди


"Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


          

1) Кадастр хизмати ўлчови натижаларига кўра аниқлаштириш мумкин.

2) Объектлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига топширилади ва сўнг савдога қўйилади.

3) Истисно тариқасида ижарачига тўғридан-тўғри (оммавий савдолар ўтказмасдан), ижара фаолияти даврида киритилган инвестициялар миқдорини чегирган ҳолда сотилади.

4) Сотишдан тушган маблағларнинг бир қисми Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти томонидан объект қурилишига сарфланган 3 047 523 142 сўм миқдоридаги жалб қилинган кредит ва ўз маблағларини қоплаш учун йўналтирилади (харажатлар миқдори пул маблағларининг Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига тушиши санасига қараб, бинони сақлаш харажатлари ва кредит фоизлари ҳисобига ўзгариши мумкин).






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 2 мартдаги

39-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 19 февралдаги 48-сон қарори 1-бандининг 3-хатбоши.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини самарали бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 28 мартдаги 75-сон қарорида:

1-илованинг 19-сатри;

2-илованинг 4 ва 7-сатрлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 2 майдаги 111-сон қарорига 2-илованинг 5-сатри.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиши тугалланмаган объектни фойдаланишга топширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 27 октябрдаги 296-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 март, 9-сон, 99-модда