язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2000 й. 215-сон "Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2000 й.

N 215


ЎРМОНЛАРНИНГ ҚЎРИҚЛАНИШ

ТОИФАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


"Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрмонларнинг қўриқлаш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва манфаатдор органлар билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларидаги ўрмонларнинг қўриқлаш тоифаларини 2001 йил 1 мартгача аниқласин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 6, 28-модда.