Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасида хорижий юридик шахслар даромади (фойдаси)дан солиқ олиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 08.10.1998 й. 498-сон билан рўйхатга олинган 13.07.1998 й. МВ 37-сон, ДСҚ 98-105-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.1998 й.

N 498


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН

N 37

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН

N 98-105

13.07.1998 й.


ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида хорижий

юридик шахслар даромади (фойдаси)дан

солиқ олиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилингаи ва 1998 йил 1 январдан кучга киритилган Солиқ кодексининг 1-4, 10-14, 16-17, 19, 28, 30-42, 122-124, 126-129, 135-моддаларига асосан ишлаб чиқилган.


1.2. Ушбу йўриқноманинг қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида даромад (фойда) оладиган норезидентлар - хорижий юридик шахсларга нисбатан қўлланилади.


1.3. Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширадиган солиқ тўловчи - норезидент Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олган даромадлари (фойдаси) бўйича солиқ тўловчи ҳисобланади.


1.4. Норезидентнинг доимий муассаса билан боғланмаган даромади (фойдаси), агар бу даромад манбаи Ўзбекистон Республикасида бўлса, шу тўлов манбаидан солиққа тортилиши лозим.


1.5. Хорижий юридик шахслар билан битим тузиш чоғида бундай битим шартларига солиқ тўловчилар ва Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи ўзга шахслар хорижий юридик шахсларнинг солиқлар ва йиғимлар тўлови бўйича харажатларини зиммасига олишни киритишга рухсат этилмайди.


1.6. Ушбу йўриқнома мақсадлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудуди Ўзбекистон Республикасининг сув ҳудудлари ва осмонини ҳам билдиради.


1.7. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида (битимида) ушбу йўриқнома қоидаларидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро битим (шартнома) қоидалари қўлланилади.


1.8. Тегишли хорижий давлатнинг ваколатли органи Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларига нисбатан шундай чоралар қўлланилишини тасдиқлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси бўйича хорижий юридик шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундириш тўхтатилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.



II. ХОРИЖИЙ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОИМИЙ

МУАССАСА ОРҚАЛИ ОЛГАН ДАРОМАДЛАРИ

(ФОЙДАСИ)ДАН СОЛИҚ ОЛИШ


1. Солиқ тўловчилар


2.1.1. Хорижий давлатларнинг қонунларига мувофиқ равишда тузилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган хорижий юридик шахслар Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олган даромади (фойдаси)дан солиқ тўловчилар ҳисобланади.


2.1.2. Солиқ олиш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасида хорижий юридик шахснинг доимий муассасаси деганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги даромад олиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай актив фаолият жойи, шунингдек хорижий юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида вакиллик вазифаларини бажаришга ваколат берилган ҳар қандай ташкилот ва жисмоний шахслар тушунилади.


2.1.3. Мазкур йўриқномада "Доимий муассаса" атамаси фақат хорижий юридик шахснинг солиқ мақомини белгилаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлмайди.


2.1.4. "Доимий муассаса" хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади: бошқарув жойи, бўлим, идора, фабрика, устахона, шахта, нефть ёки газ қудуғи, тош кони ёки фойдали қазилмалар (табиат ресурслари) қазиб чиқариладиган ҳар қандай жой.

"Доимий муассаса" қурилиш майдони, қурилиш, монтаж ёки йиғим объектини ёҳуд техник назорат бўйича фаолиятни ҳам ўз ичига олади.

Солиқ олиш мақсадларида қурилиш иншооти мавжуд бўлган вақтни аниқлаш учун қурилиш майдони пудратчига бу майдонни топшириш тўғрисидаги далолатнома имзоланган пайтдан бошлаб мавжуд бўлишига асосланиши керак. Ишларнинг тўла ниҳоясига етказилиши ёки бутунлай тўхтатиб қўйилиши тегишли далолатномалар билан тасдиқланса, қурилиш майдони мавжудлиги тамом бўлган пайт ҳисобланади. Агар иш вақтинча тўхтатилган бўлса, қурилиш участкаси ўз ишини давом эттирган ҳисобланади.

Ҳар бир қурилиш майдони иш бошлангандан сўнг алоҳида доимий муассасани ташкил этувчи сифатида қаралади. Агар бошқа хорижий юридик шахслар ёрдамчи пудратчи ҳисобланса, уларнинг муайян қурилиш майдонида иш бошлаган кунданоқ фаолияти ёрдамчи пудратчиларнинг алоҳида доимий муассасалари деб ҳисобланади.

Йўл қуриш ёки фойдали қазилмаларни излаш каби муайян ҳолатларда, яъни фаолият жойи мунтазам ўзгариб турганда доимий жойни аниқлашнинг бошқа мезонларидан фойдаланилади. Бундай ҳолатларда бутун лойиҳа унинг кўчма тусдалигидан қатъий назар доимий муассаса деб қаралади.


2.1.5. Агар доимий муассаса пудрат ишларини бажаришга узоқ муддатли шартнома бўйича оладиган даромади (фойдаси) ишнинг айрим босқичларини бажарган сари тан олинадиган бўлса, тегишли ҳисобот йили якунлари бўйича тўланган солиқ миқдори узил-кесил сумма ҳисобланади.

Агар доимий муассасанинг ишни ниҳоясига етказиш ва топширишга қараб оладиган даромади (фойдаси) эътироф этилса, у ҳолда тўланган йиллик тўловлар ўзгартирилиши мумкин.


2.1.6. Хорижий инвестиция иштирокидаги корхонанинг муассисларидан бири бўлган хорижий юридик шахс ўз-ўзидан хорижий юридик шахснинг доимий муассасаси

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск