ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /Ягона солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.07.2006 й. 1590-сон билан рўйхатга олинган 25.05.2006 й. МВ 47-сон, ДСҚ 2006-25-сон қарори билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2006 йил 5 июлда 1590-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси
2006 йил 25 майдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ягона солиқни ҳисоблаш ва бюджетга
тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1. Ягона солиқ умумдавлат ва маҳаллий солиқларни тўлаш ўрнига жорий қилинган.
2. Ягона солиқ тўловчилари учун қуйидагилар сақланади:
а) божхона тўловлари (божхона божи, ҚҚС, акциз солиғи, товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётганда божхона расмийлаштируви учун йиғимлар);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи;
товарларнинг айрим турлари билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим;
юридик шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим;
Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
давлат мақсадли жамғармаларига ва мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар;
давлат божлари;
атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини тўлаш тартиби;
б) солиқлар ва мажбурий тўловларни қонунчиликка мувофиқ тўлов манбаида ушлаб қолиш тартиби.
3. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган микрофирма ва кичик корхоналар ўз хоҳишларига кўра ягона солиқни ёки қонунчиликда назарда тутилган барча солиқлар, йи
...