Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.1999 й. ПФ-2286-сон "2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.04.1999 й.

N ПФ-2286



2005 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ЎЗБЕКИСТОНДА

ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Миллатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда халқаро туризм бозорига узвий қўшилиш, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва маънавий меросини жаҳон ҳамжамиятида тарғиб қилиш, шунингдек сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон андозалари даражасига етказиш мақсадида:


1. 2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Дастури ва уни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби, 1, 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


2. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, сайёҳлик ташкилотлари четдан келтириладиган технология ва меҳмонхона ускуналари, сайёҳлик мақсадларига мўлжалланган транспорт воситалари учун божхона пошлиналари тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.

5. "Умид" жамғармаси ҳар йили талабаларни сайёҳлик индустрияси мутахассисликлари бўйича етакчи хорижий мамлакатларга таълим олиш учун юборишни кўзда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва "Ўзбектуризм" Миллий компанияси Ўзбекистон Республикасининг АҚШ, Япония, Буюк Британия, Германия, Франция ва Италиядаги элчихоналарида маданият ва туризм масалалари бўйича маслахатчи лавозим бирликларини жорий этсинлар.

Маслаҳатчилар лавозими таъминотининг 50 фоизи "Ўзбектуризм" Миллий компанияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов











































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск