ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 03.07.1992 й. 649-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартиби тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.07.1992 й.

N 649-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЧЕТ ДАВЛАТЛАРДАГИ ДИПЛОМАТИЯ

ВАКОЛАТХОНАЛАРИ БОШЛИҚЛАРИНИ

ТАЙИНЛАШ ҲАМДА ЧАҚИРИБ ОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартибини "Дипломатик муносабатлар тўғрисида"ги 1961 йилдаги Вена Конвенциясига ҳамда бошқа умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга мувофиқ белгилайди.



1-модда.


Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан тайинланади ва чақириб олинади. Бу масалага доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тегишли комитети (комиссияси) билан келишган ҳолда киритади.


2-модда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти маъқуллаган дипломатия ваколатхонаси бошлиғининг номзодини Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ваколатхона жойлашган мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига (ёзма) тақдим этиб, унинг розилигини (агреман) сўрайди.



3-модда.


Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонаси бошлиғини тайинлаш ваколатхона жойлашган мамлакатнинг расмий розилиги олинганидан кейин амалга оширилади.

Ваколатхона жойлашган мамлакатдан жавоб олингунча дипломатия ваколатхонаси бошлиғи лавозимига номзод хусусидаги маълумотлар махфий ҳисобланади.



4-модда.


Фавқулодда ва Мухтор Элчи ёки Фавқулодда ва Мухтор Вакил тайинланган мамлакатга жўнаб кетгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги унга борадиган давлатининг раҳбарига топшириши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири имзоси билан тасдиқлаган ишонч ёрлиғини тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Ишончли Вакилига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг мазкур дипломатия намояндасини қабул қилувчи мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги номига ёзилган мактуби берилади.



5-модда.


Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонаси бошлиғи қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан чақириб олинади:

а) дипломатия ваколатхонаси бошлиғи алмаштирилганда;

б) дипломатия ваколатхонаси бошлиғи номатлуб шахс (персона нон грата) деб эълон қилинганда;

в) давлатлар ўртасидаги дипломатия муносабатлари узилганда;

г) давлатлар ўртасида уруш ҳолати эълон қилинганда;

д) давлат халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида йўқолганида.



6-модда.


Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналарининг бошқа аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг буйруқлари билан тайинланадилар ва чақириб олинадилар.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                                 И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1992 йил, N 9, 349-модда









































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск