язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Уй-жой қурилиши/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2015 й. 49-сон “Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмида мавзелар бўйича замонавий кўп қаватли уйлар қуриш (1-босқич) тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2015 й.

N 49




ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ЭСКИ ШАҲАР

ҚИСМИДА МАВЗЕЛАР БЎЙИЧА ЗАМОНАВИЙ КЎП

ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИШ (1-БОСҚИЧ) ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015 йилда Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмида замонавий қулай турар-жой яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2014 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2265-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек Тошкент шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, унинг эски шаҳар қисмида замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қулай уй-жойлар қуриш ҳамда ҳудуднинг меъморий қиёфасини ва ижтимоий-маданий ҳолатини тубдан яхшилаш ва аҳоли яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

шаҳарнинг эски шаҳар қисмидаги Нурафшон кўчасида 5 та беш қаватли экспериментал уй (кейинги ўринларда "объект" деб юритилади) қурилиши "Ипотека банк" АТИБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ томонидан ажратиладиган кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши;

объектни молиялаштириш учун ажратиладиган кредит маблағларига белгиланган тартибда гаров сифатида давлатга тегишли кўчмас мулк объектларини қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. "Ипотека банк" АТИБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ томонларидан бош пудрат ташкилотлари - "Toshkent uy-joy qurilish" ДУК, "Evrostroy Plus" ва "Dizayn-Taraqqiyot" ХКга объект қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда объект қийматининг 90 фоизигача кредит маблағлари ажратиш тавсия этилсин.

Бунда, тақдим этилаётган кредитлар мазкур объектларни барпо этиш муддатига ажратилиб ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан янги қуриладиган турар-жой хонадонларига кўчиб кирадиган оилаларни аниқ шаклланган рўйхатини, шунингдек барча зарурий ҳужжатларни банкларга киритилгандан сўнг, узоқ муддатли ипотека кредитларига қайта расмийлаштириши инобатга олинсин.


3. Бош лойиҳа ташкилоти - "ТошуйжойЛИТИ" АЖ бир ҳафта муддатда объект атрофини ободонлаштирилиши ва болалар спорт майдончалари барпо этилиши назарда тутилган ҳолда унинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилишини якунласин ва давлат экспертизаси хулосаларини олиш учун буюртмачига топширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ҳамда бажарилган лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектнинг манзилли рўйхатини уч кун муддатда тасдиқласин;

"Ягона буюртмачи хизмати" ИК томонидан объект қурилишининг техник назорати олиб борилишини, бажарилган ишлар далолатномалари имзоланишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадвалига риоя этилишини назорат қилсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

гаров сифатида фойдаланиладиган давлат мулки объектларини аниқлашни ва балансда сақловчиларнинг юқори турувчи ташкилотлари билан келишишни ҳамда уларнинг баҳоланишини;

аниқланган кўчмас мулк объектларидан "Ипотека банк" АТИБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБнинг объект қурилишини молиялаштириш учун ажратилаётган кредитлари бўйича гаров сифатида белгиланган тартибда фойдаланилишини таъминласин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзбектелеком" АК ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар объектнинг ташқи муҳандислик тармоқлари (электр, газ, телефон, сув, оқова тармоқлари ва бошқалар) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва қурилишини ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзқурилишматериаллари" АК объект қурилиши учун лойиҳа ташкилоти ва буюртмачилар томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича бош пудратчи ташкилотларига цемент, металл прокати ва қурилиш ойнаси материаллари тартибга солинадиган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида ажратилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 март, 10-сон, 112-модда