язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Аҳоли бандлиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2015 й. 52-сон “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2015 й.

N 52




КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНИ

ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикамизда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича зарур шарт-шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш энг муҳим устувор йўналишлардан бири қилиб белгиланган.

Бунинг натижасида биргина 2014 йилда касб-ҳунар коллежларининг 495 минг нафарга яқин битирувчисининг бандлиги таъминланди. Уларнинг 423,1 минг нафари ишга жойлашди, 56 минг нафари тадбиркорлик фаолияти билан банд, 14,3 минг нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Ўз хусусий ишини очиб, бизнес билан шуғулланишга қарор қилган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тижорат банклари томонидан 200,0 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит берилди.

Шу билан бирга, таҳлил натижалари мутасадди раҳбарларнинг касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига эътиборсизлик билан ёндошиши натижасида қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилаётганлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, ўтказилган ўрганишлар ишга жойлашган деб ҳисобот берилган битирувчилардан баъзиларининг ишга жойлашгани ўз тасдиғини топмаганлигини, меҳнат дафтарчалари очилмаганлигини, меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга қабул қилинганлигини кўрсатмоқда.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришда мутасадди раҳбарларнинг жавобгарлигини ошириш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январдаги 1-сон мажлиси баёнининг 20-банди ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, аниқ ташкилотларга - иш берувчиларга бириктириш ва эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши (кейинги ўринларда - Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши) тузилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда 2-иловадаги наъмунавий таркибда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, аниқ ташкилотларга - иш берувчиларга бириктириш ва эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича ҳудудий мувофиқлаштирувчи кенгашларни (кейинги ўринларда - Ҳудудий кенгашлар) тузсинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, ҳар йили:

а) касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш ва уларни ишга жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар 3-иловадаги схемага мувофиқ, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ корхона ва ташкилотларга - иш берувчиларга бириктириш ҳамда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича тадбирлар 4-иловага мувофиқ амалга оширилади;

б) туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:

касб-ҳунар коллежлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ўз ҳудудларидаги касб-ҳунар коллежларининг ҳар бир битирувчисини кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун эгаллаган касбига мос йўналишдаги аниқ корхона ва ташкилотларга - иш берувчиларга бириктиради ҳамда уч томонлама (корхона-битирувчи-коллеж) шартномалар тузишни 20 мартга қадар якунлайди;

касб-ҳунар коллежларининг ҳар бир битирувчиси ҳамда уч томонлама (корхона-битирувчи-коллеж) шартномалар тузилган корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни 22 мартга қадар Ҳудудий кенгашларга тақдим этади;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Ҳудудий кенгашлар:

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тақдим қилинган маълумотларни умумлаштиради, бириктирилган корхона ва ташкилотларда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг эгаллаган касбига мос иш ўрни, амалиёт ўташ учун шарт-шароит мавжудлигини таҳлил қилади;

янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосида белгиланган янги иш ўринлари ташкил этилишининг доимий мониторингини олиб боради ҳамда ташкил этилган иш ўринларига меҳнат бозорига янги кириб келаётган касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг ишга жойлаштирилишини таъминлайди;

касб-ҳунар коллежларининг ҳар бир битирувчиси ҳамда уч томонлама шартномалар тузилган корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни 25 мартга қадар Республика мувофиқлаштирувчи кенгашига тақдим этади;

г) Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши:

Ҳудудий кенгашлар томонидан тақдим қилинган маълумотларни умумлаштириб, таҳлил қилади ҳамда 30 мартга қадар касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ корхона ва ташкилотларга - иш берувчиларга бириктиришнинг якуний кўрсаткичларини (кейинги ўринларда - якуний кўрсаткичлар) ҳар бир туман ва шаҳар кесимида тасдиқлайди;

тасдиқланган якуний кўрсаткичларни 10 апрелга қадар ижро учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига, касб-ҳунар коллежларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ва кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришга кўмаклашиш учун тегишлиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси котибиятларига тақдим этади;

ҳар бир туман ва шаҳар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ ташкилотларга - иш берувчиларга бириктиришга доир манзилли тадбирлар ижросининг ҳафталик назоратини ташкил этади;

д) йил якуни бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича энг паст натижа кўрсатган туман (шаҳар) ҳокимликларига қонунчиликда белгиланган интизомий чоралар кўрилади.


4. Ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларига касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришга кўмаклашиш тавсия этилсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси котибиятлари ўзларига бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари таркибидаги корхона ва ташкилотларнинг бириктирилган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан уч томонлама шартномалар тузилишини, шартнома шартлари бажарилишини ҳамда битирувчиларнинг ишга жойлаштирилишини қатъий назоратга олсин.

6. Қуйидагилар:

касб-ҳунар коллежларининг 2014/2015 ўқув йилидаги битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ корхона ва ташкилотларга - иш берувчиларга бириктириш кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

2015 йилда тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун имтиёзли кредит ажратишнинг прогноз параметрлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг билим даражасини ва касбий тайёргарлиги сифатини ошириш, касб-ҳунар коллежларининг ўқув-лаборатория хоналари ва ишлаб чиқариш устахоналарини замонавий жиҳозлар, юқори технологияли ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш чораларини кўрсин;

битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини сифатли ташкил этиш ҳамда эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни акс эттирувчи ягона шаклдаги электрон дастур асосида маълумотлар базаси юритилишини давом эттирсин;

белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосида белгиланган янги иш ўринлари ташкил этилишининг доимий мониторингини олиб борсин ҳамда ташкил этилган иш ўринларига меҳнат бозорига янги кириб келаётган касб-ҳунар коллежи битирувчилари ишга жойлаштирилишига кўмаклашсин;

туман (шаҳар) марказларида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаларининг самарали ташкил этилишини назоратга олсин;

меҳнат ресурслари, аҳоли бандлиги ва ишга жойлаштиришнинг 2016 йилги ҳисобот балансида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлиги ҳолатини назарда тутсин.


9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун бириктирилган корхона ва ташкилотларнинг йўналиши битирувчиларнинг мутахассисликларига мослиги, битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш самарадорлиги, битирувчиларнинг ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганишни ташкил этсин ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот бериб борсин.

10. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 мартдаги

52-сон қарорига

1-ИЛОВА



Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш

амалиётини ташкил этиш, аниқ ташкилотларга - иш берувчиларга

бириктириш ва эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни

таъминлаш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши

ТАРКИБИ

А.И. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси


Э.И. Баситханова

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси ўринбосари


У.З. Салимов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори


А.А. Хаитов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Б.Э. Тўраев

-

Давлат статистика қўмитаси раиси


У.И. Иноятов

-

Халқ таълими вазири


Д.Р. Турдиев

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


А.В. Алимов

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Б.Р. Парпиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


Ж.А. Қўчқоров

-

Молия вазирининг ўринбосари


М.М. Муратов

-

Маданият вазири

А.Э. Шайхов

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси


У.М. Мустафоев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Қ.Қ. Қуранбаев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Ш.М. Тошмуродов

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖнинг Тошкент шаҳридаги вакиллик раҳбари


С.Ғ. Ғуломов

-

Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директор ўринбосари, Тошкент шаҳридаги вакиллик раҳбари


А.Ж. Раматов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси


А.Э. Равшанов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири

Ш.С. Саматов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири

Ш.А. Абидов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти мудири

К.С. Ризаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти мудири

С.М. Абдуллаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти мудири

лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятининг бош мутахассиси

лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси

        

Изоҳ: Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 10 мартдаги

52-сон қарорига

2-ИЛОВА



Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш

амалиётини ташкил этиш, аниқ ташкилотларга - иш берувчиларга

бириктириш ва эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни

таъминлаш бўйича ҳудудий мувофиқлаштирувчи кенгашларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Кенгаш раиси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


Кенгаш аъзолари

(лавозими бўйича):


Ўрта махсус, касб-ҳунар ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармаси бошлиқлари, Кенгаш раиси ўринбосари




Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиқлари



Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиқлари




Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиқлари




Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиқлари




Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиқлари




Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиқлари




Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиқлари



Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиқлари


      


Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари раҳбарлари



Лавозими бўйича Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия таркибига киритилган прокурорлар (келишув асосида)




Савдо-саноат палатасининг ҳудудий тизими раҳбарлари




Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари




Йирик корхона, ташкилот ва идораларнинг раҳбарлари


Изоҳ: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари ҳудудий мувофиқлаштирувчи кенгашларнинг ишчи органи ҳисобланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 мартдаги

52-сон қарорига

3-ИЛОВА



Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг

ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш

ва уларни ишга жойлаштириш бўйича

амалга ошириладиган ишлар

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул бажарувчилар


Тадбирлар


Муддатлар







1-босқич


Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Бандликка кўмаклашиш маркази, иқтисодиёт бўлимлари, касб-ҳунар коллежлари


        

1. Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларининг тўлиқ маълумотлар банкини шакллантириш.

     


10 февралга қадар

>


2. Туман (шаҳар)даги корхона ва ташкилотларнинг ўрта махсус маълумотига эга кадрларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш.

       


15 февралга қадар



3. Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари директорлари билан бирга битирувчиларини корхона ва ташкилотларга бириктириш.

        


20 февралга қадар









V







2-босқич

>

Туман (шаҳар) иқтисодиёт бўлимлари, касб-ҳунар коллежлари


       

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ва уларни ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартномаларни имзолашни ташкил этиш.

      


20 мартга қадар









V







3-босқич

>

Касб-ҳунар коллежлари, корхона ва ташкилотлар


           

1. Битирувчи курс ўқувчилари амалиёт ўтайдиган корхона ва ташкилотларда етарли шарт-шароит яратиш.

     


Март


2. Корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита боғлиқ ҳолда битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш.

     


Апрель - июнь









V







4-босқич

>

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Бандликка кўмаклашиш маркази, иқтисодиёт бўлимлари, касб-ҳунар коллежлари


       

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришни ташкил этиш:

уч томонлама "корхона-битирувчи-коллеж" шартномалар асосида;

ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркалари орқали;

ўз хусусий ишини очиб, бизнес билан шуғулланишга қарор қилган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини ажратиш орқали.

         


Тасдиқланган жадвал









V







5-босқич

>

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Ҳудудий кенгашлар, Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши


      

1. Битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ҳамда ишга жойлаштиришнинг боришини акс эттирувчи ягона шаклдаги маълумотлар базасини юритиш.


2. Битирувчилар иш билан таъминланганлигининг ҳаққонийлигини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари орқали назорат қилиш.

           


Ҳар ҳафтада

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 мартдаги

52-сон қарорига

4-ИЛОВА



Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини,

кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни

назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ

корхона ва ташкилотларга - иш берувчиларга бириктириш

ҳамда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича

ТАДБИРЛАР

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар


      

I. КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ БИТИРУВЧИЛАРИНИ АНИҚ

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРГА - ИШ БЕРУВЧИЛАРГА БИРИКТИРИШ,

УЛАРНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

    

1.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, аниқ ташкилотларга - иш берувчиларга бириктириш ва эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича ҳудудий кенгашларининг йиллик иш режаларини тасдиқлаш.

10 январь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


2.

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларининг тўлиқ маълумотлар банкини шакллантириш, туман (шаҳар)даги корхона ва ташкилотларнинг ўрта махсус маълумотига эга кадрларга бўлган эҳтиёжини шакллантириш.


10 февралга

қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


3.

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари директорлари билан бирга битирувчиларни корхона ва ташкилотларга бириктириш.


20 февралга

қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


4.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ва уларни келгусида ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама "корхона-битирувчи-коллеж" шартномаларини имзолашни ташкил этиш.


20 мартга

қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


5.

Ёшларнинг корхона ва ташкилотларда ишчи ходим бўлиб ишлаши учун расмийлаштириладиган ҳужжатлардан тортиб, иш ҳақи олиш, солиқ мажбуриятлари ва СТИР, шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақлари очилишигача бўлган жараёнлар қамраб олинадиган ўқув курсларини ишлаб чиқиш.


25 март

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Халқ банки, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

6.

Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган битирувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, солиқ ва бошқа имтиёз, преференциялар, бизнес-режалар тайёрлаш, кредит олиш, лизингга техника ва технологиялар берилишига доир аниқ кўрсатмалар ва ахборотларни ўз ичига оладиган ўқув курслари ишлаб чиқиш.


30 март

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

7.

Касб-ҳунар коллежларининг 3-курс ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш мақсадида:

битирувчи курс ўқувчилари амалиёт ўтайдиган корхона ва ташкилотларда етарли шарт-шароит яратиш;

битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ жадвалини корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита боғлиқ ҳолда ташкил этиш.

20 март


Тасдиқланган

жадвал асосида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

8.

Ёшларни иш билан таъминлаш ва ўз бизнесини очишга бўлган қизиқишини янада кучайтириш ҳамда бу жараёнларни кенг оммага етказиб бериш мақсадида касб-ҳунар коллежини битирган йигит-қизларни ўз бизнесини очиш учун реал ҳолатда амалга ошириладиган ишлар кетма-кетлигини ёритиб бериш бўйича махсус телекўрсатувлар (реалити шоу) тайёрлаш ва эфирга узатиб борилишини йўлга қўйиш.

йил давомида

камида ҳар

ойда икки

марта


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Давлат солиқ қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

9.

Ёшларни меҳнатга жалб қилиш ва ўз бизнесини очишга кўмаклашишга хизмат қиладиган Интернет тармоғида "Махсус портал" яратиш. Бу порталда, "ўз бизнесингни ташкил қил" рукнида оддий кўринишдаги намунавий бизнес-режалар, яъни техник иқтисодий асослар (ТЭО);

маълум бир йўналишда бизнесни йўлга қўйиш бўйича молиявий маблағлар айланмаси, даромадлар ва харажатлар структурасини автоматик тарзда ҳисоблаб берувчи электрон дастурлар;

бизнесда муваффақиятга эришиш босқичлари (success history) тўғрисидаги ахборотларни жойлаштириш.

март-апрель


Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

II. КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ЭГАЛЛАГАН

КАСБЛАРИ БЎЙИЧА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ, УЛАРГА ҲАР

ТОМОНЛАМА КЎМАКЛАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашда қўшимча қулайликлар яратиш учун ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш, йўлланма олган ёшларнинг ишга жойлаштирилиши назоратини ташкил этиш.


Ярмарка

ўтказиш

жадвалини

ишлаб чиқиш -

10 март,

амалга ошириш -

жадвал

асосида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Ўз хусусий ишини очиб, бизнес билан шуғулланишга қарор қилган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

Режа-жадвални

ишлаб чиқиш -

10 март


Марказий банк, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

12.

Корхона ва ташкилотларда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун банд қилиб қўйилган квота иш ўринларининг манзилли рўйхатлари асосида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш, бунда биринчи навбатда имконияти чекланган шахслар (ногиронлар), кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандларини эътиборга олиш.

10 июнь -

20 июль


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Иш берувчи - корхона ва ташкилотлар томонидан битирувчиларни ишга қабул қилишда уларга берилган имтиёзларнинг амалда татбиқ этилиши, қонунчиликда белгиланган преференция ва имтиёзлардан фойдаланиши бўйича жойларда фаолият кўрсатаётган корхоналар иштирокида қисқа муддатли ўқув семинарлари ташкил қилиш.


Май-июнь

ойларида

тасдиқланган

жадвал асосида


Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

III. КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ИШ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ БОРИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

14.

Битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини сифатли ташкил этиш ҳамда эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни акс эттирувчи ягона шаклдаги маълумотлар базасини яратиш.

20 март


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


15.

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига ҳудудий солиқ органлари томонидан СТИР ва Халқ банки филиаллари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари (ИНПС) очилишини таъминлаш.

Ҳудудлар кесимида режа-графиклар ишлаб чиқиш.

1 майгача

Давлат солиқ қўмитаси, Халқ банки, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

16.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг иш билан таъминланганлигини иш ҳақидан даромад солиғи тўланиши ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари (ИНПС) очилиши орқали ҳисобга олиш.

июль - декабрь


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Халқ банки

17.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг:

84-моддасига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмаслиги;

247-1-моддасига асосан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилар билан меҳнат шартномаси у тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида меҳнат органларига хабар берилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш.


Назорат

ўтказиш

жадвалини

ишлаб чиқиш -

10 март,

назорат -

жадвал

асосида


Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

18.

Жамоа шартномаларига ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш ходимларнинг меҳнат фаолиятларини кафолатлаш бўйича алоҳида бандлар киритилишига эътибор қаратиш ва бу борадаги ишларнинг мониторингини олиб бориш.


Назорат

ўтказиш

жадвалини

ишлаб чиқиш -

10 март,

мониторинг

олиб бориш

ҳар ойда

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

19.

Ҳудудда тегишли манфаатдор ташкилотлар томонидан таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш тадбирларини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Назорат

ўтказиш

жадвалини

ишлаб чиқиш -

20 март


"Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 мартдаги

52-сон қарорига

5-ИЛОВА



Касб-ҳунар коллежларининг 2014/2015 ўқув

йилидаги битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган

касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган

ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ корхона

ва ташкилотларга - иш берувчиларга бириктириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туман ва

шаҳарлар


Касб-

ҳунар

коллеж-

лари

сони


Ўқув-

чилар

сони


Кор-

хона ва

ташки-

лотлар

умумий

сони


Шундан соҳалар бўйича:


саноат


савдо

ва хизмат

кўрсатиш


таълим


соғлиқни

сақлаш


қишлоқ

хўжалиги


қурилиш


транспорт

ва алоқа


ўрмон

хўжалиги,

маданият,

ижтимоий

таъминот,

уй-жой-

коммунал

хўжалиги ва

бошқалар


кор-

хона

ва

таш-

килот

сони


ўқув-

чи

сони


кор-

хона

ва

таш-

килот

сони


ўқув-

чи

сони


кор-

хона

ва

таш-

килот

сони


ўқув-

чи

сони


кор-

хона

ва

таш-

килот

сони


ўқув-

чи

сони


кор-

хона

ва

таш-

килот

сони


ўқув-

чи

сони


кор-

хона

ва

таш-

килот

сони


ўқув-

чи

сони


кор-

хона

ва

таш-

килот

сони


ўқув-

чи

сони


кор-

хона

ва

таш-

килот

сони


ўқув-

чи

сони


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

Нукус шаҳри


20

5254

3264

303

464

989

1226

198

262

97

201

87

103

422

681

331

513

837

1804

2.

Амударё


7

2600

709

69

156

127

255

139

233

28

56

119

393

35

102

19

54

173

1351

3.

Беруний


8

2580

868

70

391

201

567

130

349

0

0

168

460

41

139

39

116

219

558

4.

Қонликўл


3

557

310

0

0

88

97

43

61

16

16

46

87

16

16

13

17

88

263

5.

Қораўзак


3

491

315

23

23

67

73

50

64

0

0

93

126

10

10

0

0

72

195

6.

Кегейли


6

970

516

18

126

134

134

85

85

28

28

69

208

15

20

25

75

142

294

7.

Қўнғирот


5

1656

687

40

438

204

371

92

144

32

67

65

151

39

160

47

71

168

254

8.

Мўйноқ


2

238

150

11

37

23

37

29

54

14

21

21

79

0

0

0

0

52

10

9.

Нукус


3

435

261

10

20

0

0

53

80

15

20

65

102

5

5

17

17

96

191

10.

Тахтакўпир


2

398

237

3

9

45

77

38

66

16

32

35

55

9

20

9

9

82

130

11.

Тўрткўл


7

3155

902

101

244

178

373

107

226

35

231

210

486

48

124

45

144

178

1327

12.

Хўжайли


10

2266

1004

88

117

294

426

138

163

41

47

87

151

40

52

74

100

242

1210

13.

Чимбой


6

986

482

29

46

133

233

100

146

26

52

44

85

16

112

0

0

134

312

14.

Шуманай


3

432

276

15

48

57

67

48

60

16

16

58

95

10

20

0

0

72

126

15.

Элликқалъа


6

2073

631

62

353

174

447

110

305

35

100

54

143

37

137

34

117

125

471

1.

Жами


91

24091

10612

842

2472

2714

4383

1360

2298

399

887

1221

2724

743

1598

653

1233

2680

8496

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

1.

Андижон шаҳри


20

8723

6710

1587

3846

2216

2606

324

560

138

223

0

0

890

900

203

508

1352

80

2.

Хонобод шаҳри


4

864

306

54

136

95

213

25

36

5

27

3

14

31

155

13

35

80

248

3.

Андижон


6

1907

1377

394

427

325

416

117

208

51

136

118

249

100

160

34

71

238

240

4.

Асака


12

5050

1649

328

1021

511

1482

160

297

50

125

120

406

120

248

57

359

303

1112

5.

Балиқчи


8

2970

1245

115

795

657

1470

107

137

41

88

45

124

77

146

27

95

176

115

6.

Бўз


4

1281

503

56

168

140

467

62

93

20

24

50

98

33

165

34

119

108

147

7.

Булоқбоши


5

1910

522

84

500

132

327

68

86

39

282

54

124

17

72

28

49

100

470

8.

Жалақудуқ


6

2317

850

88

544

266

381

106

168

35

190

90

249

40

583

36

113

189

89

9.

Избоскан


7

2471

1018

103

338

313

691

128

214

51

218

92

254

66

568

43

123

222

65

10.

Улуғнор


3

745

412

28

109

111

182

50

68

17

55

83

124

30

60

18

115

75

32

11.

Қўрғонтепа


7

2850

1272

154

1070

425

583

118

229

44

57

140

305

77

206

59

151

255

249

12.

Марҳамат


6

2254

1013

132

452

281

642

88

129

47

154

140

176

72

109

71

497

182

95

13.

Олтинкўл


7

2444

1158

192

786

355

518

89

145

39

211

135

317

84

176

64

152

200

139

14.

Пахтаобод


7

3043

794

95

457

213

621

95

185

39

88

110

238

33

139

40

266

169

1049

15.

Хўжаобод


5

1785

668

167

707

169

199

67

113

34

56

57

120

36

119

38

293

100

178

16.

Шаҳрихон


10

4041

1351

262

1998

350

467

143

304

60

335

129

284

103

405

41

123

263

125

2.

Жами


117

44655

20848

3839

13354

6559

11265

1747

2972

710

2269

1366

3082

1809

4211

806

3069

4012

4433

БУХОРО ВИЛОЯТИ

1.

Бухоро шаҳри


16

5039

3979

686

658

1088

1444

229

935

207

511

205

395

477

573

180

428

907

95

2.

Когон шаҳри


2

717

440

81

108

107

160

39

110

23

48

15

30

46

85

28

54

101

122

3.

Бухоро


6

1480

1475

137

111

249

193

95

145

82

83

648

614

110

200

49

101

105

33

4.

Вобкент


7

1683

1065

76

159

140

302

83

214

45

142

502

695

67

111

14

44

138

16

5.

Жондор


5

1752

1418

149

204

116

273

87

169

59

95

760

783

73

95

56

62

118

71

6.

Когон


2

425

1071

123

33

101

64

39

17

33

26

629

177

58

34

28

12

60

62

7.

Олот


4

1194

900

42

122

125

143

50

113

37

63

477

530

52

92

38

83

79

48

8.

Пешку


5

1821

920

44

105

130

337

88

273

44

245

399

479

48

84

70

197

97

101

9.

Ромитан


6

1608

1428

94

109

196

194

86

160

57

100

669

568

117

159

73

191

136

127

10.

Шофиркон


7

2775

1667

58

100

216

248

105

111

60

107

968

1503

86

281

44

124

130

301

11.

Қоракўл


8

3096

1105

67

203

208

491

91

449

52

121

534

1158

40

107

16

63

97

504

12.

Қоровулбозор


1

320

350

37

38

35

45

26

11

0

0

179

171

23

21

8

14

42

20

13.

Ғиждувон


11

3768

1730

195

295

383

1076

148

658

99

227

583

698

105

279

56

185

161

350

3.

Жами


80

25678

17548

1789

2245

3094

4970

1166

3365

798

1768

6568

7801

1302

2121

660

1558

2171

1850

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

1.

Арнасой


3

588

574

22

26

57

65

33

41

12

15

330

406

12

14

4

6

104

15

2.

Бахмал


10

2432

1240

36

78

144

346

98

154

33

36

680

890

25

41

10

17

214

870

3.

Ғаллаорол


10

2321

1778

116

266

258

489

117

197

43

78

916

931

51

71

25

31

252

258

4.

Дўстлик


3

855

796

34

54

72

86

40

55

13

27

503

551

10

15

17

21

107

46

5.

Жиззах


9

2402

2373

333

428

517

532

93

197

39

46

737

809

191

218

51

72

412

100

6.

Зарбдор


4

909

842

23

28

74

87

46

58

17

22

514

529

29

34

16

26

123

125

7.

Зафаробод


3

666

613

26

39

36

43

36

49

13

13

378

422

7

9

5

8

112

83

8.

Зомин


9

2550

1495

42

147

128

441

102

182

42

78

918

1516

24

58

12

22

227

106

9.

Пахтакор


4

956

771

34

53

97

118

39

63

21

21

424

610

19

27

21

28

116

36

10.

Мирзачўл


3

540

535

42

56

87

104

37

52

14

21

225

256

10

18

11

16

109

17

11.

Фориш


6

1006

913

53

66

127

160

75

99

40

45

309

456

26

107

12

16

271

57

12.

Янгиобод


2

318

306

25

30

75

107

24

21

15

20

102

103

7

19

3

4

55

14

13.

Жиззах шаҳри


9

3173

3158

599

697

987

1365

104

144

113

135

36

40

348

442

104

130

867

220

4.

Жами


75

18716

15394

1385

1968

2659

3943

844

1312

415

557

6072

7519

759

1073

291

397

2969

1947

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Қарши шаҳри


15

6752

3953

585

1391

1298

1860

215

277

144

144

157

190

586

910

214

354

754

1626

2.

Ғузор


8

3067

1115

78

142

384

468

123

656

51

194

158

282

93

453

63

292

165

580

3.

Деҳқонобод


8

2142

874

44

112

361

499

109

205

31

86

138

487

58

218

16

80

117

455

4.

Қамаши


12

4061

1333

138

273

441

1323

123

293

29

58

315

1457

77

154

28

183

182

320

5.

Қарши


6

2580

1163

123

463

289

743

106

233

36

72

172

458

219

475

50

118

168

18

6.

Касби


8

2270

712

49

231

189

577

102

570

47

74

139

290

55

120

26

87

105

321

7.

Китоб


10

2731

1381

305

405

397

549

147

387

71

121

115

195

116

192

53

79

177

803

8.

Косон


11

3932

1401

73

166

431

588

156

600

0

0

324

1348

103

412

68

217

246

601

9.

Миришкор


6

1757

674

24

144

253

407

75

315

33

83

146

227

28

106

8

41

107

434

10.

Муборак


4

1374

695

46

133

186

267

61

137

27

50

123

182

114

270

18

178

120

157

11.

Нишон


6

2144

489

26

275

139

297

74

576

0

0

62

183

44

487

25

117

119

209

12.

Чироқчи


16

4694

1556

105

153

563

609

217

660

40

120

345

1944

89

373

22

158

175

677

13.

Шаҳрисабз


15

5308

1821

268

862

569

1183

209

235

79

650

168

445

203

358

92

352

233

1223

14.

Яккабоғ


11

3731

1374

219

764

458

981

156

523

54

76

228

713

82

349

45

210

132

115

5.

Жами


136

46543

18541

2083

5514

5958

10351

1873

5667

642

1728

2590

8401

1867

4877

728

2466

2800

7539

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

1.

Навоий шаҳри


7

2667

1651

401

883

550

580

101

540

95

131

41

64

250

258

54

151

159

60

2.

Зарафшон шаҳри


3

1022

275

45

382

110

147

29

29

26

89

0

0

20

60

10

37

35

278

3.

Учқудуқ


2

469

130

43

297

25

35

10

20

0

0

5

10

15

38

2

4

30

65

4.

Кармана


5

1694

1040

180

216

410

553

70

98

0

0

155

313

110

316

30

90

85

108

5.

Қизилтепа


6

2101

724

110

369

200

442

50

81

0

0

108

239

97

273

35

115

124

582

6.

Конимех


3

495

154

20

43

50

113

0

0

0

0

31

81

15

43

4

6

34

209

7.

Навбаҳор


5

1340

454

42

108

155

328

26

50

0

0

105

268

75

222

16

51

35

313

8.

Нурота


6

1363

426

135

402

96

251

25

44

0

0

35

154

50

180

10

30

75

302

9.

Томди


1

80

64

12

16

10

28

5

5

0

0

19

13

2

7

1

1

15

10

10.

Хатирчи


9

3534

775

78

208

220

512

105

177

47

154

95

144

55

151

20

44

155

2144

6.

Жами


47

14765

5693

1066

2924

1826

2989

421

1044

168

374

594

1286

689

1548

182

529

747

4071

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

1.

Наманган шаҳри


17

8678

4883

978

3345

1541

2794

272

564

174

882

0

0

479

509

156

420

1283

164

2.

Мингбулоқ


6

1780

554

64

154

152

250

104

278

0

0

71

275

14

58

11

20

138

745

3.

Косонсой


9

2906

914

142

527

169

490

109

254

55

320

81

178

100

182

37

40

221

915

4.

Наманган


9

3269

1023

178

548

305

424

98

297

0

0

123

212

77

85

26

175

216

1528

5.

Норин


7

2267

649

74

253

170

474

111

121

28

98

77

234

28

124

19

20

142

943

6.

Поп


9

3126

989

100

441

332

690

132

124

49

174

83

354

50

88

21

30

222

1225

7.

Тўрақўрғон


8

3214

822

127

365

212

904

125

302

0

0

52

317

34

80

46

178

226

1068

8.

Уйчи


8

2716

756

146

301

155

796

108

101

0

0

66

187

84

157

27

189

170

985

9.

Учқўрғон


7

1941

816

100

264

206

556

112

324

0

0

157

174

26

51

18

20

197

552

10.

Чортоқ


9

2964

750

93

166

197

658

106

342

46

278

51

249

62

70

20

23

175

1178

11.

Чуст


10

3718

1098

163

274

311

1138

151

188

60

198

99

205

50

177

17

124

247

1414

12.

Янгиқўрғон


9

3053

733

88

155

225

824

120

234

0

0

47

200

37

90

32

152

184

1398

7.

Жами


108

39632

13987

2253

6793

3975

9998

1548

3129

412

1950

907

2585

1041

1671

430

1391

3421

12115

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

1.

Самарқанд шаҳри


27

11969

4782

855

2136

1361

3556

353

1381

320

1832

40

487

382

862

148

421

1323

1294

2.

Қаттақўрғон шаҳри


5

2090

598

92

306

191

501

61

221

18

118

33

162

33

108

22

73

148

601

3.

Оқдарё


7

2283

563

84

264

131

454

94

327

36

99

55

228

49

149

8

27

106

735

4.

Булунғур


8

3049

661

48

175

212

672

108

534

28

84

65

241

30

121

10

36

160

1186

5.

Жомбой


7

2097

585

92

176

150

363

98

390

0

0

52

345

50

103

14

151

129

569

6.

Иштихон


11

4605

730

89

413

180

678

136

264

57

294

52

247

51

245

9

47

156

2417

7.

Каттақўрғон


12

2889

707

50

97

194

515

172

548

0

0

84

432

37

97

11

127

159

1073

8.

Қўшработ


7

2222

477

64

148

115

250

115

115

0

0

32

74

40

106

12

36

99

1493

9.

Нарпай


6

2674

631

64

300

118

676

136

445

40

60

67

132

39

261

24

312

143

488

10.

Пайариқ


12

3578

825

40

133

210

672

161

376

56

189

62

767

107

295

18

135

171

1011

11.

Пахтачи


6

2569

485

50

240

93

433

97

278

37

328

29

142

26

125

5

25

148

998

12.

Пастдарғом


14

4608

1365

182

576

346

1117

212

598

77

98

135

681

119

399

26

86

268

1053

13.

Самарқанд


4

1631

1154

266

237

321

563

117

277

57

79

57

127

71

138

16

102

249

108

14.

Нуробод


7

1636

484

35

156

121

313

95

376

41

45

61

215

19

88

4

39

108

404

15.

Ургут


19

7516

1189

199

806

246

848

204

867

71

301

63

1104

80

319

18

72

308

3199

16.

Тайлоқ


6

2670

593

61

203

154

618

111

447

41

57

21

124

70

240

20

84

115

897

8.

Жами


158

58086

15829

2271

6366

4143

12229

2270

7444

879

3584

908

5508

1203

3656

365

1773

3790

17526

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Термиз шаҳри


9

3414

2462

333

926

736

1090

135

145

102

124

72

91

390

519

122

166

572

353

2.

Ангор


7

2128

738

35

44

136

404

72

111

26

87

286

479

57

82

15

23

111

898

3.

Бойсун


5

1571

910

73

124

149

456

83

131

28

36

394

586

57

79

18

42

108

117

4.

Денов


14

6305

2711

240

316

780

2286

165

288

82

98

896

1334

124

155

86

133

338

1695

5.

Жарқўрғон


9

3490

1077

107

354

222

1240

110

200

39

65

349

774

56

192

38

64

156

601

6.

Қизириқ


9

3152

979

26

61

118

386

108

156

40

62

528

1291

39

52

10

23

110

1121

7.

Қумқўрғон


11

3890

1637

147

355

401

1240

109

173

37

45

567

1299

144

304

54

94

178

380

8.

Музработ


8

2131

867

34

66

119

294

83

112

26

26

464

741

46

69

19

24

76

799

9.

Олтинсой


8

2761

1009

31

56

117

504

91

142

36

38

584

1370

25

77

10

22

115

552

10.

Сариосиё


7

2995

1081

70

219

181

952

108

176

33

51

480

915

63

130

23

43

123

509

11.

Термиз


4

1635

695

73

236

149

560

70

98

27

29

226

344

42

54

32

31

76

283

12.

Узун


7

2822

852

82

172

177

558

105

259

34

45

297

756

28

78

18

56

111

898

13.

Шеробод


9

3423

1392

80

108

192

536

111

148

36

45

799

1231

35

76

17

27

122

1252

14.

Шўрчи


9

3792

1233

108

466

274

1392

112

163

31

57

470

1291

53

95

32

131

153

197

9.

Жами


116

43509

17643

1439

3503

3751

11898

1462

2302

577

808

6412

12502

1159

1962

494

879

2349

9655

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Гулистон шаҳри


5

2088

2018

363

422

608

788

103

111

89

126

127

116

304

339

144

142

280

44

2.

Янгиер шаҳри


3

1160

514

72

177

173

389

30

63

23

266

32

39

57

114

24

40

103

72

3.

Ширин шаҳри


1

373

175

25

100

75

125

16

62

0

0

0

0

0

0

3

25

56

61

4.

Боёвут


7

1559

694

82

384

164

456

92

215

34

42

104

198

38

38

41

80

139

146

5.

Гулистон


4

885

555

38

67

161

182

57

148

27

27

118

193

29

55

18

104

107

109

6.

Мирзаобод


3

685

561

46

66

155

200

56

108

24

48

121

153

60

62

17

22

82

26

7.

Оқолтин


4

651

293

20

79

81

305

36

108

12

12

56

61

0

0

4

5

84

81

8.

Сайҳунобод


5

956

701

66

135

187

244

60

78

27

64

161

222

41

41

41

64

118

108

9.

Сардоба


5

840

301

27

178

62

93

40

173

16

32

61

83

0

0

12

106

83

175

10.

Сирдарё


6

1918

1199

218

542

364

407

87

160

51

100

136

303

82

115

86

92

175

199

11.

Ховос


3

797

389

41

187

74

250

47

96

24

36

75

136

0

0

14

82

114

10

10.

Жами


46

11912

7400

998

2337

2104

3439

624

1322

327

753

991

1504

611

764

404

762

1341

1031

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

1.

Олмалиқ шаҳри


6

3043

313

46

319

45

136

52

86

32

376

71

180

8

63

30

82

29

1801

2.

Ангрен шаҳри


9

3129

438

66

735

89

363

16

33

1

6

15

39

16

62

43

297

192

1594

3.

Бекобод шаҳри


6

2048

414

16

28

91

117

42

51

19

81

111

205

19

26

66

234

50

1306

4.

Чирчиқ шаҳри


8

2876

1100

257

1073

218

353

207

288

38

316

109

197

30

83

53

169

188

397

5.

Оққўрғон


5

1289

77

18

39

16

29

1

2

1

2

20

49

1

3

3

7

17

1158

6.

Оҳангарон


7

1302

230

59

700

21

295

35

73

11

23

91

196

0

0

13

15

0

0

7.

Бекобод


7

1805

1096

94

226

136

172

184

231

38

65

332

556

105

175

138

331

69

49

8.

Бўстонлиқ


7

1542

329

27

139

86

275

35

78

2

3

112

280

16

93

8

31

43

643

9.

Бўка


7

1380

464

31

31

88

88

43

43

0

0

230

230

1

1

21

21

50

966

10.

Зангиота


10

3616

2107

489

811

412

616

207

189

58

94

238

396

188

273

357

475

158

762

11.

Қибрай


8

1952

852

166

473

53

73

177

249

16

34

228

365

52

90

29

50

131

618

12.

Қуйичирчиқ


5

1220

512

33

56

44

70

41

117

10

24

291

353

0

0

33

169

60

431

13.

Паркент


6

2344

653

113

468

121

153

66

83

4

5

149

187

34

34

74

111

92

1303

14.

Пискент


5

965

406

27

159

65

130

38

58

0

0

222

445

0

0

24

161

30

12

15.

Ўртачирчиқ


7

2433

235

40

86

20

44

91

140

1

1

0

0

10

81

20

37

53

2044

16.

Чиноз


5

1793

562

63

140

77

131

63

177

0

0

182

383

37

78

61

138

79

746

17.

Юқоричирчиқ


4

1436

526

59

173

90

151

65

77

5

6

87

185

73

93

48

136

99

615

18.

Янгийўл


9

2989

2212

356

661

226

403

143

123

330

314

746

856

149

273

141

240

121

119

11.

Жами


121

37162

12526

1960

6317

1898

3599

1506

2098

566

1350

3234

5102

739

1428

1162

2704

1461

14564

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

1.

Қувасой шаҳри


4

1039

1028

90

101

194

203

57

113

26

26

445

453

51

51

31

31

134

61

2.

Қўқон шаҳри


13

5416

3203

905

1478

813

928

174

227

116

195

75

86

219

431

310

693

591

1378

3.

Марғилон шаҳри


11

5057

2051

472

1761

585

805

113

303

72

302

181

192

145

266

114

272

369

1156

4.

Фарғона шаҳри


19

7377

4030

566

736

1046

1627

246

358

158

556

166

175

602

640

168

172

1078

3113

5.

Бешариқ


7

3634

1465

65

128

151

245

118

131

41

41

855

2884

33

63

21

45

181

97

6.

Боғдод


6

3220

1657

115

543

148

465

115

194

41

21

968

1612

94

141

13

26

163

218

7.

Бувайда


8

3662

1498

181

404

234

444

106

156

55

191

643

993

62

84

23

31

194

1359

8.

Данғара


6

2568

1960

248

461

292

420

82

123

0

0

1099

1390

0

0

52

137

187

37

9.

Ёзёвон


5

1487

1267

142

147

137

204

70

70

28

35

710

845

37

37

18

41

125

108

10.

Қува


8

3223

2017

110

274

170

226

134

146

52

216

1241

2034

60

54

32

38

218

235

11.

Олтиариқ


7

2895

1565

118

394

221

327

101

192

58

111

734

1405

56

210

50

141

227

115

12.

Қўштепа


7

2254

1389

131

276

157

248

91

153

43

43

726

1397

57

94

18

30

166

13

13.

Риштон


7

3008

1747

93

214

144

518

117

237

41

109

1117

1141

42

75

20

30

173

684

14.

Сўх


3

764

677

76

36

222

218

63

65

0

0

219

386

0

0

0

0

97

59

15.

Тошлоқ


6

2189

1750

182

248

245

414

86

176

0

0

923

1023

78

141

45

70

191

117

16.

Ўзбекистон


7

2615

1941

276

332

233

385

135

158

54

108

1042

1490

0

0

15

25

186

117

17.

Учкўприк


6

3249

1720

251

562

217

589

108

164

57

171

819

1095

84

321

45

166

139

181

18.

Фарғона


9

2582

1850

89

138

164

296

112

164

45

87

1185

1590

66

134

23

37

166

136

19.

Фурқат


5

1595

1198

76

54

117

161

87

141

26

26

730

1035

37

27

24

34

101

117

12.

Жами


144

57834

34013

4186

8287

5490

8723

2115

3271

913

2238

13878

21226

1723

2769

1022

2019

4686

9301

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

1.

Урганч шаҳри


12

3866

2692

477

635

851

1144

156

175

85

97

32

40

272

338

148

174

671

1263

2.

Боғот


7

2417

705

90

562

256

830

84

308

0

0

105

348

40

182

17

115

113

72

3.

Гурлан


7

1902

711

112

155

180

273

94

132

36

36

81

136

30

56

25

39

153

1075

4.

Қўшкупир


7

2103

712

134

268

170

290

98

147

30

30

69

171

33

51

20

39

158

1107

5.

Урганч


8

1862

1055

192

222

329

432

92

117

32

32

127

186

102

130

30

38

151

705

6.

Хазорасп


8

3866

912

119

883

269

1002

111

130

43

54

61

166

54

138

33

117

222

1376

7.

Хонқа


9

2311

780

133

392

180

296

104

122

39

39

135

320

44

121

17

48

128

973

8.

Хива


10

3497

1758

345

428

524

1272

126

219

64

136

187

489

220

605

61

215

231

133

9.

Шовот


6

1577

734

80

353

304

414

98

187

0

0

57

138

33

113

16

195

146

177

10.

Янгиариқ


6

1667

816

143

174

234

354

72

100

18

45

146

226

67

97

18

22

118

649

11.

Янгибозор


5

1006

448

59

156

126

169

63

70

27

65

71

126

25

33

5

8

72

379

13.

Жами


85

26074

11323

1884

4228

3423

6476

1098

1707

374

534

1071

2346

920

1864

390

1010

2163

7909

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

1.

Бектемир


1

144

106

0

0

32

46

31

12

0

0

12

9

8

41

23

36

0

0

2.

Мирзо Улуғбек


10

3442

3380

906

999

1242

1063

339

367

241

253

33

38

400

460

219

262

0

0

3.

Миробод


7

3117

3040

601

695

942

1034

191

191

185

246

23

29

273

444

180

213

645

265

4.

Олмазор


8

4023

3910

1154

1687

1097

1295

229

286

146

193

35

46

156

172

121

161

972

183

5.

Сергели


7

2979

2238

636

1244

619

779

111

121

66

98

20

20

161

169

94

124

531

424

6.

Учтепа


6

2795

2755

1037

1098

927

960

164

186

97

121

38

43

171

193

151

162

170

32

7.

Яшнобод


6

2025

1990

565

587

602

660

157

142

111

136

28

28

258

268

103

105

166

99

8.

Чилонзор


13

6930

5300

1202

1495

1377

1955

285

332

205

228

33

35

368

453

196

309

1634

2123

9.

Шайхонтоҳур


9

4917

4505

885

1169

1067

1450

282

361

177

233

48

42

260

274

116

389

1670

999

10.

Юнусобод


6

2575

2489

440

404

804

805

316

352

232

263

39

40

354

407

204

224

100

80

11.

Яккасарой


6

994

990

248

270

300

319

76

105

52

60

41

41

114

114

159

85

0

0

14.

Жами


79

33941

30703

7674

9648

9009

10366

2181

2455

1512

1831

350

371

2523

2995

1566

2070

5888

4205


Республика

бўйича жами


1403

482598

232060

33669

75956

56603

104629

20215

40386

8692

20631

46162

81957

17088

32537

9153

21860

40478

104642

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 мартдаги

52-сон қарорига

6-ИЛОВА



2015 йилда тижорат банклари томонидан

касб-ҳунар коллежлари битирувчилари

учун имтиёзли кредит ажратишнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

2015 йилда тижорат банклари

томонидан ажратиладиган

жами маблағ (млн. сўм)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


9000

2.

Андижон вилояти


21000

3.

Бухоро вилояти


18000

4.