язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2015 й. 56-сон “Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2015 й.

N 56



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

БАЖАРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажаришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги 473-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартибига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 11 мартдаги

56-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги

473-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро шартномалар

лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг

халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш

тартибига киритилаётган ўзгартиришлар


1. "Масъул вазирлик, идора" устунининг иккинчи, йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошиларидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. "Масъул вазирлик, идора" устунининг олтинчи хатбошидаги "Давлат мулки қўмитаси" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 март, 10-сон, 117-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 16-модда