Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1997 й. 120-сон "Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.1997 й.

N 120



ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик низоларини ҳал қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шартномалар ва контрактлар шартлари бўйича уларнинг қонуний ҳуқуқларини руёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 49-модда) қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига иловага мувофиқ таҳрирда ўзгартиришлар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 5 мартдаги

120-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари

ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


"2. Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларидан:

а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан, даъво баҳоси:




1 млн. сўмгача бўлганда

-

даъво баҳосининг 3 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;


1 млн. сўмдан ортиқ 10 млн. сўмгача бўлганда


-

даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида;

10 млн. сўмдан ортиқ бўлганда


-

даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидан


-

даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;

б) мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органларининг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан, шунингдек, жамоа хўжаликларининг, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотлари халқаро бирлашмаларининг мулкка оид бўлмаган даъво аризаларидан


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

в) банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;

г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан


-

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

д) хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан

-

биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисоблар


е) хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун


-

ҳужжатнинг ҳар бир саҳифаси учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида чиқарилган ставкалар миқдорида

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 3, 9-модда.







Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск