Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.1997 й. 297-сон "Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаражатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.1997 й.

N 297



ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ, АЙБЛАНУВЧИ ЁКИ

СУДЛАНУВЧИГА АДВОКАТ ТОМОНИДАН

ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА

ҲАРАЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ ҲИСОБИГА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДА


Суриштирув, дастлабки тергов, судда фуқароларнинг қимоя қилинишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 50-моддаси ва "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, суриштирувни олиб борувчи шаҳс, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг фуқарони ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ, тўлашдан озод қилиш ҳақидаги ажрими гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан ҳуқуқийёрдам кўрсатиш бўйича ҳаражатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Адвокатларга тўланадиган сумма миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқлайдиган Адвокатлар томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдам учун ҳақ, тўлаш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ белгиланади.


2. Меҳнатга лаёқатсиз ва тўловга қобилиятсиз шаҳслар, шунингдек жами даромади ҳар бир боқимандага ҳисоблаганда ушбу даврда белгиланган энг кам иш хақи миқдоридан ортиқ бўлмаган ночор фуқаролар ҳукуқий ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод қилинишлари керак.


3. Туман, шаҳар ҳокимлиги ҳақ тўлашни Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси орқали қарор, ажримни чиқарган орган жойлашган жой бўйича амалга оширади.

Ҳақ қарор, ажрим ва адвокатлар бюроси, ҳайъати ва фирмаси раҳбари томонидан ҳисоблаб чиқарилган сумма кўрсатилган ҳамда қарор, ажримни чиқарган шаҳс томонидан тасдиқланган маълумотнома тақдим этилгач тўланади.


4. Туман, шаҳар ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олмнгач, бир ой муддатда Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси орқали адвокатлар бюроси, ҳайъати, фирмасига тўланиши керак бўлган суммани ўтказади.

5. Адвокат жиноий ишни судда кўриб чиқишда узок вақт қатнашган тақдирда унинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳақидаги маълумотнома ҳар ойда тузилади.


6. Адвокатлар бюроси, ҳайъати ва фирмаси раҳбари тайинланиб жиноий ишда қатнашган адвокатга ҳақ тўлангандаи кейин бир ҳафта муддатда жиноий ишга тиркаш учун давлатга тўланиши керак бўлган сумма ҳақида суриштирувни олиб борган шаҳс, терговчи, прокурорни ҳабардор қилади. Фуқаро суднинг ҳукми билан айбдор деб топилганда ва ҳуқуқий  ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод қилиш учун асос мавжуд бўлмаган ҳолда давлат ҳаражатлари ҳукм қилинганнинг ҳисобидан умдириб олинади.


7. Давлат томонидан ҳақ тўланган ҳуқуқий ёрдамга оид ҳаражатларни ҳукм қилингандан ундириб олиш юзасидан ҳукмнинг ижро этилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочиси томонидан амалга оширилади.


8. Адвокатлар томонидан фуқароларга ҳунукий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаражатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни молия органлари амалга оширади.


9. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамга давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш билан боғлиқ ҳаражатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


10. Ўзбекистон РеспубликасиАдлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Адвокатлар томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдамга ҳақ тўлаш ҳақидаги йўриқномани ва Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига давлат ҳисобига ўтказилган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан борлиқ ҳаражатларни адвокатларга тўлаш тартиби тўғрисидаги қоидаларни бир ой муддатда тасдиқласин.


11. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг "Адвокатлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаражатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида" 1990 йил 19 сентябрдаги 314-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасинмнг Бош вазири                            Ў. Султонов








































Время: 0.1320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск