язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.1997 й. 576-сон "Устоз" республика жамғармаси фаолиятини таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.1997 й.

N 576



"УСТОЗ" РЕСПУБЛИКА ЖАМFАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида"ги Фармонини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга татбиқ этиш, таълим муассасалари, биринчи навбатда олий таълим муассасалари профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчилар тайёрлаш, уларнинг ривожланган, демократик ҳорижий мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибаларни ўрганиши, ўқитишнинг янги педагогик технологиялари билан танишиши ва чет элларда тажриба орттиришини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Устоз" республика жамғармаси ташкил этилганлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги инобатга олинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон банклар уюшмаси, вазирликлар ва идоралар, компаниялар, қўшма корхоналар, жамғармалар, олий ўқув юртлари ва бошқа ташкилотларнинг "Устоз" республика жамғармаси муассислари сифатида иштирок этишлари эътиборга олинсин (1-илова) ҳамда уларнинг Жамғармага молиявий, моддий-техникавий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.

Жамғарма барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар, уюшмалар, жамғармалар ва фуқаролар учун очиқ; деб эълон қилингани маъқуллансин.


3. "Устоз" республика жамғармасининг бошқарув таркиби 2-иловага, Жамғарманинг Низоми ва унинг тузилмаси 3 - 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


4. Қуйидагилар "Устоз" республика жамғармаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг устувор йўналишлари бўйича таълим муассасалари, биринчи навбатда олий таълим тизими профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчи кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш;

иқтидорли ёш педагогларни аниқлаш, уларнинг қобилияти, ижодий салоҳиятларини ривожлантириш, касб малакасини юксалтириш, ривожланган демократик давлатларнинг етук ўқув юртларида ва марказларида тажриба орттиришига кўмаклашиш;

профессор-педагог кадрларни хорижий таълим муассасаларида малака оширишга юбориш мақсадида танловлар ўтказиш;

хорижда малака ошираётган ва тажриба орттираётган профессор-педагогларнинг таълим олиш жараёни, шунингдек, ўқишдан кейинги меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориш, уларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш;

Жамғарманинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишни жадаллаштиришга қаратилган мукофотларини таъсис этиш;

профессор-педагог ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш мақсадида ҳомийлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ички ҳамда чет эллик сармоядорларнинг инвестицияларини юқори малакали профессор-педагог ва ўқитувчи кадрлар тайёрлашга жалб қилиш;

таълимга доир халқаро лойиҳа ва дастурларда иштирок этиш, узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига ривожланган демократик мамлакатлар таълим тизимининг илғор тажрибаларини ёйиш.


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши;

ривожланган демократик мамлакатларнинг таълим тизимидаги ижобий тажрибалари ўрганиладиган чет эл таълим муассасалари ва марказларини аниқлашда Жамғармага кўмаклашсинлар;

чет элда билим олаётган ва малака ошираётган профессор-педагог кадрларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига оид зарур ахборот, манбалар билан узлуксиз таъминласинлар.


6. Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Жамғарма фаолиятини ташкил этиш учун 25 млн. сўм маблағ ажратсин.


7. Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси Жамғарма фаолиятини амалга оширишга йўналтирилган маблағлар конвертациясини устувор тарзда таъминласин (матбуотда берилмайди).


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Жамғармани ўз биносига жойлаштирсин ҳамда компьютер техникаси ва офис жиҳозлари билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари Жамғарма фаолиятини мунтазам ёритиб боришни таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Жамғармани алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


11. "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси Жамғармага хизмат кўрсатиш учун иккита енгил автомобиль, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг харажатлари учун зарур бўлган лимит ажратсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжзев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 30 декабрлагн

576-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Устоз" республика жамғармаси

муассисларининг

РЎЙХАТИ


1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2. Халқ таълими вазирлиги


3. Ташқи ишлар вазирлиги


4. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


6. Фан ва техника давлат қўмитаси


7. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси


8. Давлат ва жамият қурилиши академияси


9. Ўзбекистон банклар уюшмаси


10. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


11. Республика акциядорлик-тижорат саноат-қурилиш банки


12. Ихтисослаштирилган акциядорлик-тижорат "Пахта-банк"


13. Ихтисослаштирилган "Асака" акциядорлик-тижорат банки


14. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси


15. "Ўзавтосаноат" уюшмаси


16. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси


17. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси


18. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


19. "Ўзбектуризм" миллий компанияси


20. "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси


21. Олмалиқ кон-металлургия комбинати


22. "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни


23. Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси


24. "Ўзбектелеком" концерни


25. "Зарафшон-Ньюмонт" Ўзбекистон - Америка қўшма корхонаси


26. "Ўзпластитал" Ўзбекистон - Италия қўшма корхонаси


27. "Ўздунробита" Ўзбекистон - Америка қўшма корхонаси


28. "ЎзДЭУавто" Ўзбекистон - Корея қўшма корхонаси


29. "Бизнес-фонд"


30. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


31. Тошкент давлат университети


32. Тошкент давлат иқтисодиёт университети


33. Тошкент давлат техника университети


34. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


35. Қорақалпоғистон давлат университети


36. Самарқанд давлат университети


37. Фарғона давлат университети


Ушбу рўйхат, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, "Устоз" жамғармасига муассис ва ҳомий бўлиш истагини билдирган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, жумладан, хорижий корхоналар ва ташкилотлар билан тўлдирилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 30 декабрлагн

576-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Устоз" республика

жамғармаси бошқаруви

ТАРКИБИ

1. Fуломов С. С.

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори


2. Миркомилов Т. М.

-

Тошкент техника университети ректори


3. Нодиров С. М.

-

Тошкент автомобиль йўллари институти ректори


4. Иминов Т. К.

-

Президент Девони бош консультанти


5. Салимов О. У.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


6. Йўлдошев Ж. F.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


7. Хабибуллаев П. К.

-

Фан ва техника давлат қўмитаси раиси


8. Жўраев Т. Ж.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Президенти


9. Парпиев К. Р.

-

"Ўзавтосаноат" уюшмаси раиси


10. Азимов Р. С.

-

"Ўзмиллийбанк" раиси


11. Холмуродов Р. И,

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


12. Исмоилов У. С.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


13. Кучерский Н. И.

-

"Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни раиси


14. Хусанбоев Б. М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


15. Жумаев Р.

-

Давлат ва жамият курилиши академиясининг биринчи проректори


16. Хасанов Б. В.

-

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


17. Абдураҳимов С. Ҳ.

-

"Ўзбекинвест" компанияси Бош директори


18. Муҳитдинов М. М.

-

Тест маркази директори


19. Долимов Т. Н.

-

Тошкент давлт университети ректори


20. Ўтениёзов К. У.

-

Қорақалпоғистон давлат университети ректори


21. Сатторов Ж. С.

-

Самарқанд давлат университети ректори


22. Абдуллаев Э. А.

-

Фарғона давлат университети ректори


23.

-

Ижро этувчи директор, Жамғарма бошқаруви раисининг ўринбосари


Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 30 декабрлагн

576-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Устоз" республика жамғармаси

ТУЗИЛМАСИ

Лавозимлар


Сони


1. Ижро этувчи директор


1

2. Ижро этувчи директор ўринбосари


1

3. Бош мутахассис


1

4. Етакчи мутахассис


1

5. Бухгалтер-ҳисобчи


1

6. Ишлар бошқарувчиси


1

7. Референт-иш юритувчи


1

Жами:


7