язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2015 й. 69-сон “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2015 й.

N 69



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИНИНГ МАХСУС

АХБОРОТ ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ ЭЛЕКТРОН САВДО

ЙЎЛИ БИЛАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДАН

ЭНГ ЗАРУР ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИНГ

ДАВЛАТ  ХАРИДИНИ  ТАШКИЛ  ЭТИШ  ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2015 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси 2015 йил 1 июнгача бўлган муддатда:

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини амалга ошириш учун алоҳида савдо майдончасининг тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали, тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдоларда қатнашиш қоидаларини тадбиркорлик субъектлари, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар эътиборига етказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2015 йил 1 июндан бошлаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 26 мартдаги

69-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2015 йил 1 июндан бошлаб

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги "5-4-бандида" сўзи "5-4 ва 5-5-бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-1-банднинг "3" кичик бандига "рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган, давлат харидлари Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан амалга ошириладиган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


в) 5-4-банддаги "ушбу Низомнинг 5-1-банди 1, 3 - 10-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек товарларни биржа савдоларида харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳоллар" сўзлари "ушбу Низомнинг 5-1 ва 5-5-бандларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек товарларни Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолларда харид қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) қуйидаги мазмундаги 5-5-банд қўшилсин:

"5-5. Битта контракт бўйича қиймати эквивалентда 100 минг АҚШ долларигача бўлган рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) тадбиркорлик субъектларидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан харид қилинади, ушбу Низомнинг 5-1-банди 1-2, 4 - 10-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолларда товарлар харид қилиш бундан мустасно".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"битта контракт бўйича қиймати эквивалентда 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан харид қилинадиган, энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқиши учун тайёрлаш";


б) тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 март, 12-сон, 139-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 19-модда