язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2015 й. 70-сон “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шўъба тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2015 й.

N 70



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИ

ВА УНИНГ ШЎЪБА ТУЗИЛМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шўъба тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек қонунчилик нормаларининг бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу қарор билан Банк уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 26 мартдаги

70-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 23 январдаги 15-сон қарорида:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда) амал қилиши татбиқ этилмайди";


б) қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан кредит ва бошқа мажбуриятларни қоплаш ҳисобига ундирилган мол-мулкни, банк қурган ва қураётган кўчмас мулк объектларини, шунингдек бошқа объект ва инвестицияларни сотишдан олинган маблағларга давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар сифатида қаралмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 март, 12-сон, 140-модда