язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2015 й. 72-сон “Тадбиркорлик субъектларининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясида темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2015 й.

N 72



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИДА ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШИ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, шунингдек темир йўл транспорти соҳасида тадбиркорлик субъектларининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ҳаракатланадиган таркибнинг умумий фойдаланиладиган темир йўлларга чиқиши учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

Темир йўл шохобча йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамияти тадбиркорлик субъектлари орасида кенг ёритилиши юзасидан тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 апрель, 13-сон, 153-модда