язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2015 й. 73-сон “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2015 й.

N 73



ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ДАВЛАТ

МУАССАСАЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК

ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бир ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 апрель, 13-сон, 154-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 21-модда