язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2015 й. 83-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2015 й.

N 83


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ

ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА  БАЗАСИНИ  ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2013 ЙИЛ 13 АВГУСТДАГИ

222-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети комплекси қурилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 6 апрелдаги

83-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жаҳон

тиллари университетининг моддий-техника базасини

янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

а) учинчи хатбошидаги "очиқ акциядорлик жамияти" сўзлари "акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар Бошқармасининг Қурилиш бирлашмаси" сўзлари "Қурилиш бирлашмаси" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 6-банднинг биринчи хатбошидаги "очиқ акциядорлик жамияти" сўзлари "акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:

а) "Тадбирлар номи" устунидаги 2-позициядан "ва сузиш ҳавзасидан" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3 ва 4-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) "Объектлар манзили" устунининг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Г9 А мавзеси, 26 б-уй";

г) 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

10.

Собиқ ошхона биносини реконструкция қилиш, унда жалб этилган хорижий мутахассислар учун 20 ўринли меҳмонхонани жойлаштириш.


Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Г9 А мавзеси, 26 б-уй

2015 йил

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 апрель, 14-сон, 169-модда