язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш/ Давлатнинг хўжалик жамиятларидаги ишончли вакиллари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.2003 й. 189-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 19 апрелдаги

189-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлатнинг хўжалик жамиятларидаги

ишончли вакиллари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлатнинг ишончли вакилининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, улар томонидан ҳисобот топшириш ҳамда тақдирлаш пули олиш тартиби ва муддатларини белгилайди.


2. Давлатнинг ишончли вакиллари улардаги давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида давлат улуши инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари бошқарувига берилган вақтгача тайинланадилар.

3. Давлатнинг ишончли вакили хўжалик жамиятида давлатнинг ишончли вакили ҳисобланади, акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорида бериладиган ҳуқуқлар доирасида фаолият кўрсатади.


II. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ

ВАКИЛИНИ ТАЙИНЛАШ


4. Давлатнинг ишончли вакиллари Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёхуд унинг топшириғига кўра Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайъати томонидан, шу жумладан танлов асосида ҳам тайинланадилар.

5. Давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан киритилади.

Бунда давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари етарли даражада иқтисодий билимларга, раҳбарлик ишида ишлаш амалиётига эга бўлган ҳамда тайинлаш ва кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш пайтида таркибига хўжалик жамияти кирадиган компаниялар, корпорациялар, уюшмалар ходимлари бўлмаган жисмоний шахслар, шу жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари, шунингдек инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари юридик шахслар орасидан танлаб олинади. Номзодларни танлаб олишда корпоратив бошқарув ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бозори соҳасида қўшимча маълумотга эга бўлган шахсларга устунлик берилади.

Якка ижро этувчи орган функциясини бажарган ёки кўрсатиб ўтилган юридик шахс банкрот деб эътироф этилган вақтда юридик шахснинг ижро этувчи органи ҳайъати таркибига кирган шахслар давлатнинг ишончли вакили этиб тайинланиши мумкин эмас.

6. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази тайинланган давлат ишончли вакили билан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) бошқариш юзасидан тегишли шартнома тузади.

Давлат ишончли вакиллари бир йилдан кўп бўлмаган муддатга, ушбу муддатни узайтириш имконияти билан тайинланадилар.

Томонлардан бирининг шартноманинг амал қилиш муддати тугагач уни тўхтатиш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлмаган тақдирда, у шартномада назарда тутилган муддатга ва айнан ўша шартларда узайтирилган ҳисобланади.


III. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ

ВАКИЛИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


7. Давлатнинг ишончли вакили вазифаларига қуйидагилар киради:

акциядор (муассис, иштирокчи) сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, хўжалик жамиятидаги мол-мулкнинг сақланишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

корхонада иқтисодий ислоҳотларни ўтказишда, унинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашда, менежмент ва маркетинг тизимини такомиллаштиришда, шунингдек хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлашда кўмаклашиш;

ишлаб чиқаришни реновация қилиш ва корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янгилаш, рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида замонавий технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестициялар жалб этиш;

акцияларнинг давлат пакети (улуши) бўйича дивидендлардан хўжалик жамиятини реконструкция қилишда ва техника билан қайта жиҳозлаш учун мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан белгиланадиган бошқа вазифалар.


IV. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Давлатнинг ишончли вакили қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жамиятнинг устави ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорига мувофиқ акциядор (муассис, иштирокчи) сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;

хўжалик жамиятининг фаолияти тўғрисидаги молиявий-иқтисодий, шу жумладан корхонанинг тижорат сири ҳисобланган ахборотларни олиш.

9. Давлатнинг ишончли вакили хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи томонидан амалга оширилаётган жорий фаолиятга аралашишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

10. Давлатнинг ишончли вакили қуйидагиларга мажбур:

акцияларнинг давлат пакети (улуши) билан бериладиган ваколатларга мувофиқ ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказини ўз фаолияти натижалари ва хўжалик жамиятининг молия-хўжалик аҳволи тўғрисида хабардор қилиш;

ўзига юкланган ваколатларни амалга ошириш чоғида унга маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;

жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ёки ижро этувчи органга мурожаат қилиш йўли билан давлат ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилишини бартараф этишни талаб қилиш;

акцияларнинг давлат пакетлари бўйича ҳисобланган дивидендларнинг ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриш;

хўжалик жамиятининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига мажбурий тўловлар, давлат мақсадли жамғармаларига, иш ҳақи бўйича қарзи вужудга келган тақдирда, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий аҳволи ёмонлашганда жамиятнинг Кузатувчи кенгаши таркибини ва ижро этувчи органини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг (муассисларнинг, иштирокчиларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш.

11. Давлатнинг ишончли вакили тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёки Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази билан келишувсиз хўжалик жамиятининг бошқарув органларида бошқа акциядорларнинг (муассисларнинг, иштирокчиларнинг) вакили бўлиши мумкин эмас.


V. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАҚДИРЛАШ


12. Давлатнинг ишончли вакилига бошқариш хизматлари кўрсатганлик учун тақдирлаш пули асосий ва мукофот пули тарзида тўланади.

Давлатнинг ишончли вакилига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимланган ҳолда ёки улар бошқарадиган активлардан олинадиган даромадга нисбатан фоизларда бир йил учун ёзилган суммада белгиланади. Давлатнинг ишончли вакили томонидан олинадиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусияти шартномада белгиланади.

Давлатнинг ишончли вакилига мукофот пули йил натижалари бўйича, шартномага мувофиқ тўланади.

Давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида акцияларни (улушларни) бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади.

13. Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари, шу жумладан, давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тақдирлаш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаган тақдирда эса - Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобига амалга оширилади.

14. Давлатнинг ишончли вакили ўзи кузатувчи кенгашининг аъзоси ҳисобланадиган жамиятнинг маблағлари ҳисобига қўшимча тақдирлаш пули олиши мумкин. Ушбу ҳолатда тақдирлаш пули миқдорлари жамиятнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланади.


VI. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


15. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан:

давлатнинг ишончли вакиллари томонидан тасдиқланган шакллар бўйича тақдим этиладиган ҳар чораклик ҳисоботларни таҳлил қилиш асосида;

уларнинг фаолиятини бевосита корхонада ўрганиш йўли билан;

улар билан суҳбат ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


16. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда ҳар йили давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказади, аттестация натижалари бўйича улар билан шартномани узайтириш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинади.

Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси билан келишган ҳолда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.


VII. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАРИНИ

АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ


17. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини ўрганиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан ўтказиладиган аттестация натижаларига кўра, ушбу Низомга мувофиқ, ўз мажбуриятларини бажаришни таъминламаган давлатнинг ишончли вакиллари алмаштирилади.

18. Давлатнинг ишончли вакилини вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан (агар давлатнинг ишончли вакилини Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайъати тайинланса унинг томонидан):

қўйилган вазифалар ва қабул қилинган мажбуриятлар давлатнинг ишончли вакили томонидан бажарилмаганда;

давлатнинг ишончли вакилининг ўзи ўз мажбуриятларини бундан кейин бажариши мумкин эмаслиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра қабул қилинади.



VIII. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ

ҲИСОБОТИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


19. Давлатнинг ишончли вакили ҳар чоракда, шартномада белгиланган муддатларда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплексларига ҳисобот беради. Ҳисобот қоғозда ва магнит манбаларида тақдим этилади. Белгиланган шаклдаги ҳисобот билан бирга корхонанинг молия-ҳўжалик аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар билан биргаликда таҳлилий ахборот тақдим этилади.

20. Давлатнинг ишончли вакили ўз мажбуриятларининг ўз вақтида, тўлиқ ва зарур даражада бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


21. Акциядорлик жамиятларидаги акцияларнинг давлат пакетларини самарали бошқариш бўйича давлатнинг вакилларига юкланган вазифалар улар томонидан бажарилмаслиги уларнинг асосий иш жойидан бўшатилишигача бўлган интизомий жавобгарликка олиб келади.