язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Умумий қоидалар/ 1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурини амалга ошириш тадбирлари (ЎзР ВМ 20.10.1999 й. 469-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 20 октябрдаги

469-сон қарорига

2-ИЛОВА



1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг

атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари

дастурини амалга ошириш

ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Тадбирларнинг мазмуни


Ҳужжат

тури


Бажариш

муддати


Бажариш учун

масъуллар


Маблағ билан

таъминлаш

манбалари,

қиймати


I. Яшаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш


1.1.

Чучук ер ости сувлари чиққан зоналарга алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақомини бериш йўли билан ичимлик сувнинг амалдаги  ва потенциал манбаларини муҳофаза қилишни кучайтириш, улардан 11 таси республика ва 8 таси вилоят аҳамиятига эга бўлган манбалардир. Ер ости сувлари мониторингини такомиллаштириш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2000-2002 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси

Вазирликлар ва идоралар маблағлари, 20 млн сўм

1.2.

Маиший ва токсик саноат чиқиндиларини сақлаш ва қайта ишлашни тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:

шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли яшаш жойларидаги мавжуд ахлатхоналарни талабларга мувофиқлаштириш, янгиларини қуриш;


2000-2003

йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, вилоят ва шаҳарлар ҳокимликлари

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар маблағлари,

400 млн сум



- Тошкент шаҳри учун заҳарли чиқиндиларни кўмиб ташлаш жойларини ташкил этиш мақсадида техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш


2000-2002

йиллар


Республика бюджети, 600 млн сум


-Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш учун ахлатни қайта ишловчи завод лойиҳаси (техник-иқтисодий асослаш)ни ишлаб чиқиш


2000-2002 йиллар


Республика бюджети, 5 млн сўм


-илгари фойдаланишда бўлган симобли лампалар ва приборларни соддалаштириш ишларини ташкил этиш

Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

2000 йил,

III чорак


Вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар маблағлари


-Навоий ва Андижон шаҳарларида люминесцент лампаларни демеркуризациялаш қурилмасини ташкил этиш


2000-2003 йиллар


Корхоналар ва ташкилотлар маблағлари, 6 млн сўм

1.3.

Инсон ва ҳайвонлар  учун хавфсиз бўлган  пестицидларни  қўллаган ҳолда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг интеграллашган тизимини жорий  этиш, бутун майдонлардаги экинларни қишлоқ хўжалиги зараркунандаларидан ҳимоя қилишни биология моддалари билан таъминловчи биолабораториялар ва биофабрикалар ташкил этиш, энтомология хизматларини кучайтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш



2000-2005 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Вазирликлар, идоралар, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари маблағлари, 300 млн сўм

1.4.

Қуйидагилар ҳисобига автотранспорт чиқиндиларини ва ифлослантиришнинг бошқа кўчма манбаларини камайтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш:



- назоратни кучайтириш ва республикага, Тошкент, Нукус шаҳарларига ва вилоятлар марказларига кириш жойларида  "Экотрансназорат"  экология пунктлари - ҳаммаси бўлиб 36 та пункт ташкил этиш


- автопарк тузилмасини такомиллаш-тириш ва уни мақбул даражада  дизеллаштириш


2000-2005 йиллар

"Ўзавтотранс" ДАК, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вазирликлар ва  идоралар, вилоят ва шаҳарлар ҳокимликлари

Вазирликлар, идоралар, вилоят ва  шаҳарлар ҳокимликлари маблағлари, 200 млн сўм

1.5.

Ёнилғи сифатини яхшилаш, шу жумладан, бензин таркибидан қўрғошинни чиқариб ташлашга доир қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:


- этилсиз бензин ишлаб чиқаришга ўтиш мақсадида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини реконструкция қилиш


1997-2000 йиллар

"Ўзбекнефтгаз" МХК

Хорижий инвестициялар, 178,3 млн АҚШ доллари


- автомобилларни сиқилган табиий газ билан ишлашга ўтказиш учун қуввати йилига 50 минг бирликка эга бўлган  газбаллон ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


2002 йил,

IV чорак

"Ўзавтотранс" ДАК, "Ўзбекнефтгаз" МХК

Вазирликлар, идоралар ва корхоналар маблағлари, 1300 млн сўм


1.6.

Республиканинг Олмалиқ (Олмалиқ КМК), Бекобод ("Ўзметкомбинат" бирлашмаси), Нуробод (Янги Ангрен ГРЭС), Навоий (цемент комбинати, НКМК), Чирчиқ ("Электркимёсаноат" ИБ) шаҳарларидаги энг йирик корхоналарнинг айрим цехлари ва ишлаб чиқаришларида газ ва чангни ушлаб қолиш ва  тозалаш тизимларини қуриш ва  реконструкция қилиш ҳисобига чиқаётган заҳарли чиқиндиларни камайтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш



1999-2005 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар маблағлари, 13747 млн сўм

1.7.

Аҳолининг радионуклидлардан хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:


- Наманган вилояти Поп тумани Чоркесар шаҳарчасидаги собиқ 23-кон ҳудуди радиация ҳолатини соғломлаштириш ишларини амалга ошириш

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2000-2004 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Наманган вилояти ҳокимлиги

Республика бюджети, Наманган вилояти бюджети, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 10776,1 минг сўм (1991 йил нархларида)



- Тошкент вилояти Янгиобод шаҳридаги радиактив чиқиндилар тўпланиб қолган участкаларда радиация ҳолатини соғломлаштириш ишларини тугаллаш


1999-2005 йиллар

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Республика бюджети, смета қиймати қолдиғи, 6934,7 минг сўм (1991 йил нархларида)


1.8.

Ўпирилишлар, кўчки ва сел келиш хавфини баҳолаш:


- кўчки хавфини баҳолаш усулини ва кўчки хавфини харитага тушириш принципларини ишлаб чиқиш


1999-2000 йиллар

Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Республика бюджети, 6  млн сўм



- Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, Тошкент-Ўш автомобиль йўли энг хавфли ҳудудларининг кўчки хавфи  хариталарини тузиш


2000-2001 йиллар

Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Республика бюджети, 10  млн сўм




- республика ҳудудининг кўчки ва сел келиш хавфини баҳолаш, уларни  харитага тушириш, хавфли табиий-иқлим ҳодисаларини масофадан  туриб зондлаш ва прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш ва  жорий этиш


2000-2001 йиллар

"Бошгидромет" бошқармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Республика бюджети, 10  млн сўм





1.9.

Ерости сувлари сатҳини пасайтириш, Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларидаги тарихий ёдгорликларнинг  деформацияланишини ва ерости сувлари сатҳини назорат қилишга доир тадбирларни амалга ошириш


2000-2002 йиллар

Вилоят, шаҳарлар ҳокимликлари, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси

Натексис банки ва республика Молия вазирлиги ўртасидаги битим бўйича Франция қарзи, 6 млн АҚШ доллари


2. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш

2.1.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш бўйича қуйидаги қонунчилик ҳужжатларини тайёрлаш:




Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва  статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги

Вазирликлар ва идоралар маблағлари


-экология экспертизасидан ўтказиш мажбурийлиги билан боғлиқ муносабатларни, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, жамоатчилик ролини тартибга солувчи "Экология экспертизаси тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш



1999 йил,

IV чорак




- "Радиация хавфсизлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш



2000 йил,

II чорак




- чиқиндиларга мулкчилик ҳуқуқи ва улар билан  муомала қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи "Чиқиндилар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш


2001 йил,

III чорак




- Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракат режаси тасдиқланиши муносабати билан "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тўғрисида"ги республика қонунларига ва "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;



2002 йил,

I чорак




- атроф табиий муҳитга етказилган зарар миқдорини аниқлашга ягона ёндашишни белгиловчи "Экологик зарарни аниқлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш

Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

2003 йил,

I чорак

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Давлат ўрмон қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги


Вазирликлар ва идоралар маблағлари

2.2.

Атроф муҳит ифлосланишининг янги тармоқ стандартларини ҳамда маҳсулотлар ва хизматларни сертификациялашнинг муҳим ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш:




Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўздавстандарт" маркази



- ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларига доир меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш




1999-2001 йиллар


Республика бюджети, 3 млн сўм


Экологик сертификациялаш органлари, экологик хавфсизлик мезони, технология жараёнларини, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини экологик сертификациялаш қоидалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва республика Адлия вазирлигида тегишли равишда рўйхатдан ўтказиш



1999-2000 йиллар


Республика бюджети, 10 млн сўм



- мажбурий экологик сертификацияланиши ва давлат томонидан бошқарилиши керак бўлган маҳсулотлар номенклатурасини тасдиқлаш


Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

2000 йил,

I чорак


Вазирликлар ва идоралар маблағлари

2.3.

Табиатдан  фойдаланишда иқтисодий механизмни такомиллаштириш:


2000-2001 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги

Вазирликлар ва идоралар маблағлари





- чиқиндиларни норматив бўйича ва нормативдан ортиқча чиқарган (чиқариб юборган)лик учун тўлов нормативларини жорий этиш


Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

2002-2003 йиллар




- Экологик суғурталаш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва уни республика Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш


2004-2005 йиллар


Вазирликлар ва идоралар маблағлари, 1 млн сўм

2.4.

Барқарор ва экология жиҳатидан тоза ишлаб  чиқаришлар дастурларини ишлаб чиқиш  миллий марказини ташкил этиш


1999-2000 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

БМТнинг саноатни ривожлантириш ташкилоти маблағлари, 1,5 млн АҚШ доллари

2.5.

Нефтгаз, кимё, машинасозлик ва озиқ-овқат саноати корхоналарида ва бошқа тармоқларда барқарор ва экологик  тоза ишлаб чиқаришларнинг 40 та лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш:



Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Барқарор ва экологик тоза ишлаб чиқаришлар миллий маркази, вазирликлар, идоралар, корхоналар




- Барқарор ва экологик тоза ишлаб чиқаришлар лойиҳаларини  ишлаб чиқиш


2000-2001 йиллар


БМТнинг саноатни ривожлантириш ташкилоти маблағлари, 150 минг АҚШ доллари




- Барқарор ва экологик тоза ишлаб чиқаришлар лойиҳаларини  жорий этиш


2002-2005 йиллар


Корхоналар маблағлари, 19,5 млн сўм


2.6.

Орол денгизи (Ғарбий қисм)нинг дастлабки экология тизимини тиклаш лойиҳасини ишлаб чиқиш


2000-2003 йиллар

ФА, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Республика бюджети, 40 млн сўм

2.7.

Амударё дельтасида ва Орол денгизининг қуриб қолган тубида кичик сув ҳавзалари ташкил этиш бўйича лойиҳа-қидирув ва умумий қурилиш ишларини олиб бориш:





Жилтирбас, Рибачий ва Мўйноқ кўрфазлари, Макпалкўл кўли бўйича 60 минг гектар майдонда, бу йилига 1300 тоннадан ортиқ қўшимча балиқ тутиш, ондатра кўпайтириш, 160 та  янги иш ўринлари ташкил этиш имконини яратади



1999-2002 йиллар

Орол денгизи ҳавзаси лойиҳаларини амалга оширишни бошқариш агентлиги ва Глобал экологик жамғарма



Оролни қутқа-риш халқаро жамғармаси маблағлари, 6,15 млн АҚШ доллари

2.8.

Амударё, Қашқадарё Сурхондарё, Сирдарё, Норин, Қорадарё, Чирчиқ, Зарафшон дарёлари бўйича сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилашга доир ишларни тугаллаш

Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

2000-2003 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари


Республика бюджети, 400 млн сўм

2.9.

Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти давлатлари Бош вазирлари Кенгашининг 1999 йил 17 июндаги қарори билан тасдиқланган Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти мамлакатларининг чегарадош ҳудудларида чиқиндихоналар ва тоғ жинслари майдонларини тиклашни таъминлаш бўйича биргаликда олиб бориладиган ишлар дастурини амалга ошириш  



2000-2005 йиллар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзсаноаткон-техназорат" давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси

Республика бюджети, 600 млн сум

2.10.

Сўхдан чиққан ерости сувларидан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш схемасини ишлаб чиқиш


1999-2002 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



Республика бюджети, 10 млн сўм

2.11.

Завод чиқиндиларининг атроф муҳитга салбий таъсир қилишига йўл қўймасликни, ифлосланишни назорат қилишнинг автоматик тизимини жорий этиш ва санитария-гигиена ҳамда экологик нормативларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи 1994 йилда тасдиқланган Тожикистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси  ўртасидаги Тожикистон  алюминий заводининг  салбий таъсир этувчи зонасидаги экологик аҳволни яхшилаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш



1999-2001 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Бошгидромет" бошқармаси

Тожикистон АЗ, вазирликлар, идоралар маблағлари, 284 минг АҚШ доллари, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 1 млн сўм

2.12.

Атроф муҳитнинг  аҳволи ва табиий ресурслардан  фойдаланиш мониторинги тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш:



Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзгидромет" маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси



-вазирликлар ва идораларнинг мониторинг бўйича фаолиятини  мувофиқлаштиришни белгиловчи Табиий муҳит давлат мониторинги тўғрисидаги Низомни ишлаб  чиқиш





Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

2000-2001 йиллар


Идоралар ва корхоналар маблағлари


- назорат қилишнинг амалдаги тизимини такомиллаштириш, назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, асбоб-ускуналар ва приборларни яхшилаш, ўлчашнинг янги усулларини жорий этиш



1999-2005 йиллар


Идоралар ва корхоналар маблағлари, 1300 млн сўм


- табиий муҳитни  ифлослантирувчи манбалар  мониторингини ташкил этиш:




Идоралар ва корхоналар маблағлари, 360 млн сўм


- Тошкент, Фарғона, Бухоро, Наманган, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудида;


- Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида


1999-2002 йиллар



2003-2005 йиллар



2.13.

Қуйидагилар бўйича Давлат кадастрларини ташкил этиш ва юритиш:


-алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар бўйича


2000 йилдан бошлаб ҳар йили

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат ўрмон қўмитаси, Давлат геология қўмитаси

Вазирликлар ва идоралар маблағлари, 48 млн сўм



-ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси бўйича


2001 йилдан бошлаб ҳар йили

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академияси, Давлат ўрмон қўмитаси

Вазирликлар ва идоралар маблағлари, 40 млн сўм




-ишлаб чиқариш чиқиндилари бўйича


2001 йилдан бошлаб ҳар йили

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси

Вазирликлар ва идоралар маблағлари, 40 млн сўм


2.14.

Атроф муҳитнинг аҳволи тўғрисида, уни муҳофаза қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш ва чора-тадбирлар кўриш тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш даражасини ошириш. Шу мақсадда Ўзбекистоннинг "Ахборотлардан фойдаланиш, атроф муҳитга тааллуқли масалалар бўйича  қарорлар қабул қилиш жараёнида, суд ишларида жамоатчиликнинг қатнашиши ва улардан фойдаланиши тўғрисида" БМТ ЕЭК Орхус Конвенциясига (1998й.) қўшилиши мумкинлиги юзасидан зарур материалларни тайёрлаш



2000 йил,

II чорак

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, жамоат ташкилотлари

Вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотларининг маблағлари

2.15.

Узлуксиз экологик таълим тизимини ташкил этиш (концепциялар, экология таълими бўйича давлат стандарти, ўқитиш дастурлари, услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш)


2000-2001 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги

Вазирликлар ва идоралар маблағлари, 30 млн сўм



3. Халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш

3.1.

Мамлакатнинг барқарор ривожланиш моделига ўтиши Миллий  стратегиясини ишлаб чиқиш

Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

2000 йил,

II чорак

Барқарор ривожланиш бўйича миллий комиссия, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

БМТнинг тараққиёт дастури маблағлари, 95 минг АҚШ доллари


3.2.

Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

1999 йил

IV чорак

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Глобал экологик жамғарма маблағи, 16 минг АҚШ доллари

3.3.

Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш миллий дастурини амалга ошириш:







- Озонни бузувчи моддаларни алмаштиришни бошқариш идорасини ташкил этиш ва 3 йил мобайнида унинг ишини таъминлаш, жиҳозлаш, божхона хизматларини озонни бузувчи моддаларни аниқлаш бўйича 25 та  аппаратура тўплами билан таъминлаш, божхона хизматларининг 300 нафар ходимини ўқитиш



2000-2002 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

Глобал экологик жамғарма маблағи, 256,6 минг АҚШ доллари, Республика бюджети, 4,03 млн сўм


- Озонни  бузувчи моддалар ва уларнинг ўрнини босувчилардан фойдаланган ҳолда совутиш асбоб-ускуналари ва ҳаво совутиш қурилмаларининг барча турларини  монтаж қилиш, тузатиш, уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи мутахассисларнинг (ҳаммаси 1500 киши) малакасини ошириш



2000-2002 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вазирликлар ва  идоралар, юридик ва жисмоний шахслар

Глобаль экологик жамғарма маблағи, 134,2 минг АҚШ доллари


- ХФУ-12 хладагентни республикага олиб келишни қисқартириш мақсадида  уни ажратиб олиш ва  рециркуляциялаш ишларини ташкил этиш. Рециркуляциялаш бўйича 350 та ажратувчи асбоб-ускуналар тўпламини, 30 та рециркуляциялаш машинасини, 350 та асбоблар тўпламини етказиб бериш, уларни ўқитилган ва тегишли сертификатга эга бўлган мутахассислар ўртасида тақсимлаш



2000-2001 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вазирликлар ва  идоралар, юридик ва жисмоний шахслар

Глобал экологик жамғарма маблағи, 1,3 млн АҚШ доллари


- ХФУ-11дан фойдаланишни тўхтатиш ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар яратиш мақсадида "СИНО" очиқ турдаги акциядорлик жамиятида маиший совутгичлар ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш



2000-2001 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзмашсаноат" уюшмаси, "Арсин" ҚК  ("СИНО" ОТАЖ базасида)

Глобал экологик жамғарма маблағи, 1515,54 минг АҚШ доллари


- Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларни  олиб кириш ва олиб чиқишни лицензиялаш тизимини жорий этиш

Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

1999 йил,

IV чорак

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вазирликлар ва идоралар

Вазирликлар ва идоралар маблағлари

3.4.

Иқлимнинг ўзгариши тўғрисида миллий маъруза тайёрлаш

Маъруза

1999 йил,

IV чорак

Иқлимнинг ўзгариши муаммолари бўйича миллий комиссия, "Бошгидромет" бошқармаси

Глобал экологик жамғарма маблағи, 325,5 минг АҚШ доллари

3.5.

Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Вазирлар Маҳкамаси-нинг қарори

2000 йил,

II чорак

Макроиқтисодиёт  ва статистика вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Жаҳон банки гранти, 100 минг АҚШ доллари

3.6.

Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясини амалга ошириш. Халқ хўжалигининг турли тармоқлари бўйича 12 та лойиҳа тайёрлаш


2000-2001 йиллар

Иқлимнинг ўзгариши муаммолари бўйича миллий комиссия, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

Жаҳон банки ва Глобал экологик жамғарма гранти, 47,5 млн АҚШ доллари, вазирликлар ва идоралар маблағлари, 150 млн сўм

3.7.

Чўлланишга қарши курашиш ва қурғоқчилик таъсирини юмшатиш, шу жумладан, ўрмон ўсимликлари мелиорацияси бўйича Миллий дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


2000 йил,

II чорак

"Бошгидромет" бошқармаси, Давлат ўрмон қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



Глобал экологик жамғарма маблағи, 30 минг АҚШ доллари


3.8.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 апрелдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини амалга ошириш


1999-2003 йиллар

Биологик ранг-баранглик миллий комиссияси,   Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат ўрмон қўмитаси, Фанлар академияси


Республика бюджети,

63.0 млн сўм

3.9.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларидаги Ғарбий Тяньшаннинг биологик ранг-баранглигини сақлаш бўйича транс чегара лойиҳасини амалга ошириш


2000-2004 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат ўрмон қўмитаси

Глобал экологик жамғарма маблағлари, барча республикалар учун 10.15 млн АҚШ доллари, Ўзбекистон учун -2.8 млн АҚШ доллари, Ўзбекистон бадали 28,990 млн сўм