Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси ("Тошкентқурилиш")нинг Устави (ЎзР ВМ 21.06.1993 й. 299-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 21 июндаги

299-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тошкент давлат-акционерлик қурилиш

корпорацияси ("Тошкентқурилиш") нинг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси ("Тошкентқурилиш"), кейинги ўринларда "корпорация" деб юритилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорациясини ташкил этиш тўғрисида" 1993 .йил 8 февралдаги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси ("Тошкентқурилиш")ни тавҳшкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" тўғрисида 1993 йил 15 февралдаги 83-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги қурилишлар бўйича Бош бошқармаси ("Тошкентбошқурилиш") негизида тузилган.

"Тошкентқурилиш" корпорацияси мулкчиликнинг барча шаклларидаги Қурилиш, саноат, транспорт, лойиҳалаш конструкторлик ва бошка корхоналар ва ташкилотларнинг (кейинги ўринларда "қатнашчилар" деб юритилади) мустақил хўжалик бирлашмаси ҳисобланади. Корпорация акцияларнинг назорат пакети давлат ихтиёрида қолдирилган ҳолда давлат корхоналари (ташкилотлари)ни "қатнашиш тизими" (турдош корхоналар уртасида акциялар айирбошлаш) бўйича акционерлик жамиятларига айлантириш йули билан акциялаштириш принциплари асосида қўшма ишлаб чиқариш-сотиш ва молиявий фаолиятни амалга ошириш мақсадида ўзининг асосий қатнашчиларини бирлаштиради.


2. "Тошкентқурилиш" корпорацияси юридик шахс ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, қатнашчиларнинг таъсис конференциясида қабул қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси Ваэирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган корпорация Устави асосида амалга оширади.


3. Корпорация давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўз мақоми бўйича юридик шахе ҳуқуқига эга бўлади. У мустақил ва бирлаштирувчи (йиғма) балансларга, банк муассасаларида сум ва хорижий валюталарда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.

Корпорация қатнашчилари ўз хўжалик мустақилликлари ва юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар.

Улар фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва корпорация манфаатларига зид бўлмаган бошқа хўжалик бирлашмалари таркибига киришлари мумкин.


4. Корпорация тугатилган "Тошкентбошқурилиш" мажбуриятлари бўйича хуқуқий ворис ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Корпорация қатнашчиларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, шунингдек, қатнашчилар ҳам корпорация мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.


5. Корпорация ичидаги ишлаб чиқаришга оид, иқтисодий ва маъмурий муносабатлар мазкур Устав, қатнашчилар томонидан ихтиёрий равишда берилган бошқарув функциялари, корпорация қабул қилган қўшма фаолият дастурлари ва шартномалар билан белгиланади.


6. Корпорация Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 16-уйга жойлашган.



II. КОРПОРАЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


1. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўли билан корпорация қатнашчиларининг юқори фойда (даромад) олиш ва шу асосда мол-мулк эгалари ҳамда корхоналар, ташкилотлар меҳнат жамоаларининг манфаатларини таъминлаш корпорация фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


2. Корпорация ишлаб чиқариш-сотиш фаолиятининг асосий турлари:

давлат буюртмасига биноан ва буюртмачилар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича уй-жой, ижтимоий-маданий ва ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва уларни фойдаланишга топширишдан;

қурилиш материаллари, конструкциялар ва бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишдан;

корхоналар, ташкилотлар ва аҳолига тузатиш-қурилиш хизматлари ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатишдан иборат.

Корпорация Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширишга ҳақлидир.


3. Қатнашчилар бошқарувнинг акционерлик принциплари асосида мақсадга эришиш, ҳар бир катнашчи ва умуман корпорация манфаатлари йўлида умумий вазифаларни биргалашиб ҳал қилиш учун корпорацияга ихтиёрий бирлашадилар. Бу умумий вазифалар қўйидагилардир:

иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг узоқ муддатга мўлжалланган режаларини ишлаб чиқиш;

маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва узоқ муддатли ва қисқа муддатли маркетинг дастурлари ишлаб чиқиш, буюртмалар "папкаси"ни шакллантириш ва уларни тақсимлаш, реклама қилиш;

ўзаро келишилган молия-кредит ва дивиденд сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, молиявий режалаштириш ва назорат, қўшма инвестиция дастурлари рўёбга чиқарилиши учун сармоя маблағларининг марказлаштирилган манбаларини ташкил қилиш;

инвестиция соҳасида ягона стратегияга амал қилиш, корпорация меҳнат жамоаларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, ижтимоий соҳанинг қўшма моддий негизини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқаришнинг техникавий даражасини ва иш сифатини оширишни таъминлайдиган, чиқимларни камайтирадиган лойиҳа-техника, илмий-техника ва инновация дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

марказлаштирилган ахборот-ҳисоблаш хизматини ташкил қилиш;

моддий-техника ресурслари бозорини ўрганиш, корпорация қатнашчиларини ана шу ресурслар билан марказлаштирилган ҳолда таъминлашни уюштириш, мол етказиб берувчилар билан иқтисодий-фойдали, тўғридан-тўғри хўжалик алоқалари ўрнатилишига кўмаклашиш, ўз моддий-ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзининг қурилаётган объектлари учун асосий . ва бутловчи асбоб-ускуналар тайёрланиши учун буюртманомалар берилишини назорат қилиш;

корпорация қатнашчиларига кооператив ва ташки иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашла ёрдам бериш;

нарх белгилаш ва мехнат ҳақи соҳасида ягона сиёсат ўтказиш, илмий-техника янгиликларига мойилликка нархлар ва смета нормативларининг таъсирини кучайтириш, иш сифатини ошириш ва ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш;

касб-ҳунар бўйича тайёргарликни ташкил қилиш ва ходимлар малакасини ошириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда корпорация катнашчиларининг ҳуқуқ, ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга юридик маслахатлар бериши.



III. КОРПОРАЦИЯ ВА УНИНГ

ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


1. "Тошкенткурилиш" корпорацияси устав ва шартнома вазифаларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

тўла хўжалик принципи ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида қатнашчилар томонидан берилган ҳуқуқларни ҳисобга олган

ҳолда ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий-иқтисодий ва ижтимоий фаолият масалаларини мустақил ҳал қилиш, марказлашган, захира, суғурта, инвестиция ва бошқа жамғармалар ташкил қилиш;

муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишига квоталар бўйича ажратиладиган моддий-техника ресурсларининг фонд эгаси бўлиш;

корпорация таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқариш;

корпорация давлат корхоналари ва ташкилотларининг ташкилий-ишлаб чиқариш тузилмасини ўзгартириш;

корпорация таркибига кирувчи давлат бирлашмалари, трестлари, корхоналари ва ташкилотларини меҳнат жамоаларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда акционерлик жамиятларига, жамоа корхоналарига ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий тузилмаларга айлантириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

Давлат мулки жамғармаси топшириғи билан давлатга тегишли акциялар улушига мувофиқ, акционерлик жамиятлари фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш;

ўз қатнашчиларига товар, жамғарма, валюта бозорлари ва биржаларида, қимматли қоғозлар бозорларида операциялар бажарилишида ёрдам кўрсатиш;

халк хужалиги тармокларида йирик объектлар куриш бўйича бош битимлар туэиш;

экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, бошка мамлакатлар билан илмий-техникавий хамкорлик тугрисида шартномалар тузиш;

корпорация қатнашчиларига тижоратга доир„ технологик, лойиҳа-конструкторлик, ташқи савдо, юридик, ахборот, маслаҳат, маркетинг хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш учун хўжалик ҳисобидаги ёки савдо-сотиқ, асосидаги корхона (фирма, марказ)лар тузишда ёрдам бериш;

республика ҳудудида ва унинг ташқарисида филиаллар ва ваколатхоналар очиш, бошқа давлатлардаги шериклар билан бирга корхоналар ва фирмалар ташкил этиш, ташқи иқтисодий битимлар туэиш ва уларни бажариш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун бошқа давлатларнинг фирмаларини жалб қилиш;

мутахассисларни исталган мамлакатга хизмат сафарига юбориш;

амалдаги қонунчилик актларининг қўлланилиши ва ижросини таъминлаш, уларни такомиллаштирш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳаракатларни содир этиш;

корпорация қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга, мазкур Устав қоидаларига риоя қилинишини, корпорация бошқарув органлари қарорларининг бажарилишини назорат қилишни амалга ошириш.

Корпорация ишлаб чиқариш-техника йўналишидаги маҳсулотларга шартномавий (эркин) нархлар ва ички субподряд идоралар томонидан бажариладиган ишлар ва хизматларга тарифлар белгилаш даражасини тартибга солувч юқори ташкилот ҳисобланади.


2. Корпорация қатнашчилари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

корпорация Кенгаши ва бошқарувига корпорация фаолияти масалаларига доир таклифлар киритиш ва уларнинг мажлисларида шу масалалар муҳокамасида иштирок этиш;

корпорация Кенгаши кўриб чиқиши учун Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш;

корпорацияда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг барча турларини ўз эҳтиёжлари учун сотиб олишда устунликка эга бўлиш;

ўз фаолияти йўналишини бозор конъюнктурасига мувофиқ, мустақил белгилаш;

корпорация амалга оширувчи қўшма фаолият дастурларида ҳамда корпорация айрим қатнашчилари дастурларида иштирок этиш;

корпорация фаолиятини бошк.аришда қатнашиш;

корпорация эмблемасидан фойдаланиш;

корпорация бошқарувидан ўз манфаатларининг ҳимоя қилинишини талаб қилиш.


3. Корпорация қатнашчилари:

корпорация Уставига .риоя қилишга, агар улар ўзларига зарар етказмаса ва корхона, корпорация низомларига зид бўлмаса, ишлаб чиқариш, молиявий-иқтисодий масалалар бўйича корпорация бошқаруви органлари қарорларини бажаришга;

корпорация фаолияти тўғрисидаги тижорат сири бўлган ахборотни ошкор қилмасликка;

Кенгаш қабул қилган қарорларга мувофиқ, ижроия аппаратни сақлашга ва корпорация марказлаштирилган жамғармаларини ташкил этиш учун зарур маблағларни ўз вақтида ўтказиб туришга мажбурдирлар.


4. Корпорация ва унинг қатнашчилари ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги шартномаларнинг бажарилиши учун ана шу шартномаларда ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаган тартибда моддий жавоб берадилар.



IV. КОРПОРАЦИЯ МУЛКИ, МАБЛАҒЛАРИ

ВА ЖАМҒАРМАЛАРИ


1. Корхоналар ва ташкилотларга тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи билан берилган давлат мулки корпорация давлат корхоналари фаолиятининг йиғма балансида ўз аксини топади.


2. Қатнашчи корхоналарнинг мулки корпорация мулки ҳисобланмайди.

Корпорация таркибига кирувчи ҳар бир корхона ўзининг мустақил балансида акс этган мулкни бошқаради. Давлат мулкидан корхона тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи билан фойдаланади. Тугатилган "Тошкентбошқурилиш"нинг маъмурий ва соғломлаштириш муассасалари, тиббиёт-санитария қисми ва поликлиникаси иншоотлари корпорация мулки таркибига кириши ҳисобга олинсин.

Корпорация аппарати ўзининг мустақил балансида бўлган мулкни ўша асосларда бошқаради.


3. Асосий ва оборот фондлар, пул маблағлари ва корпорациянинг мустақил балансида бўлган бошқа активлар корпорациянинг мулки ҳисобланади. Улар қуйидагилар ҳисобига шаклланади:

устав фонди маблағлари;

давлат томонидан корпорацияга текинга ёхуд ижарага бериладиган мулк;

корпорация Кенгаши томонидан тасдиқланадиган нормативлар бўйича қатнашчиларнинг фойдаси (даромади)дан ажратмалар;

корпорацияга унинг ривожланиши учун шартнома асосида бериладиган давлат акциялари улуши бўйича дивидендларнинг бир қисми;

қўшимча пулли хизматлар ва ишларни бажаришдан олинадиган даромадлар;

банк кредитлари ва бошқа қарз берувчилариинг маблағлари;

юридик шахслар ва фуқароларнинг текин ҳамда хайрия бадаллари ва ажратмалари;

Ўзбекистон Респубикаси қонунчилик актлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари.


4. Корпорациянинг дастлабки устав фонди корпорация таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг давлат тасарруфида чиқарилиши натижасида ҳосил бўладиган акционерлик жамиятлар (компаниялари)нинг давлатга тегишли акцияларининг 60 фоизи дивидендларнинг тегишли улуши, шунингдек, бошқа манфаатдор юридик шахсларнинг (шу жумладан, хорижий юридик шахсларнинг) пайлар ҳисобидан ҳосил бўлади.

Таъсисчиларнинг устав фондига қўшадиган ҳиссаси пул маблағлар (сўм ва чет эл валютасида), ҳар хил мулк турлари (бино, иншоот, машиналар, механизмлар, хом ашё, ёқилғи, бошқа моддий бойликлар), қийматли қоғозлар, бошқа мулкий ҳуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулк кўринишида бўлиши мумкин.

Амалдаги нархлар бўйича сўмларда баҳоланган ҳисса қатнашчининг корпорация устав фондига қўшган улушини ташкил қилади.


5. Корпорация Кенгашининг қарори билан марказлаштирилган пул қўйиш (инвестиция) жамғармалари, валюта жамғармаси ва бошқалар ташкил этилади.

Уларнинг таркиби, белгиланган мақсади, миқдорлари ва улардан фойдаланиш тартиби корпорация Кенгаши томонидан белгиланади.


6. Корпорациянинг марказлаштирилган жамғарма ва эахиралари корпорациянинг ривожланиши учун шартнома асосида унга бериладиган акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендларнинг бир қисмидан, қатнашчилар фойдасининг бир қисми ва амортизация ажратмаларидан, шунингдек, корпорациянинг мақсадли вазифаларини бажариш учун инвесторлардан олинган бошқа бадаллар ҳисобига ҳосил бўлади.


7. Бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотлар:

очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилганда акцияларнинг давлат улуши 51 фоизни ташкил қилади, қолган қисми очиқ, тарқатиш тарзида тарқатилади. Бунда меҳнат жамоаси аъзоларига акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ, берилади;

ёпиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилганда акцияларнинг давлат улуши 55 фоизни, меҳнат жамоаларининг улуши 25 фоизни ташкил қилади, қолган қисми корпорациянинг бошқа корхоналари ва ташкилотлари ўртасида тарқатилади.



V. КОРПОРАЦИЯНИ БОШҚАРИШ


1. Корпорация бошқарувининг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у корпорация қатнашчилари конференцияси томонидан 5 йил муддатга сайланади.

Корпорация Кенгаши таркибига корпорациянинг, корпорация қатнашчиси бўлган корхоналарнинг раҳбарлари, Давлат мулки қўмитаси, Давлат мулки жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

тижорат банки (корпорация корхона ва ташкилотларига хизмат қилувчи, меҳнат жамоаларининг вакиллари, олимлар ва мутахассислар киради.

Корпорация ижроия аппаратининг ходимлари Кенгаш аъзоси бўлишлари мумкин эмас.

Корпорация раиси ва унинг ўринбосарлари корпорация Кенгаши томонидан сайланади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Корпорация Кенгаши ва бошқаруви раиси лавозимлари корпорация раиси деб номланган бир киши тимсолида мужассамланади.


2. Қатнашчилар конференциясининг мутлақ, ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:

корпорация Кенгашини сайлаш;

корпорация Кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

корпорация Кенгаши ваколатига кириши мумкин бўлмаган бошқа масалалар.


3. Корпорация Кенгаши мутлақ, ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бошқарув раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш;

корпорация бошқаруви ва тафтиш комиссиясини сайлаш;

корпорация Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

қатнашчиларни корпорацияга қабул қилиш ва ундан чиқариш масалаларини ҳал этиш;

ишлаб-чиқариш-сотиш, молиявий-иқтисодий, инвестиция, илмий-техникавий, ижтимоий-маиший фаолият дастурларини тасдиклаш;

корпорациянинг ииллик хисоботи ва балансларини, тафтиш комиссиясининг хисоботлари ва хулосаларини тасдик.лаш;

корпорация бошқаруви органлари раҳбарлари, хизматчилари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ, тўлаш шартлари ва тизимини белгилаш;

корхоналар (ташкилотлар)нинг ажратмалари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган корпорация бошқаруви аппаратига сарфланадиган ҳаражатлар сметасини ва ана шу мақсадлар учун ажратиладигаи маблағлар меъёрини тасдиқлаш;

Кенгаш аъэоларининг келишуви бўйича корпорация фаолиятининг бошқа масалалари.


4. Корпорация Кенгашининг мажлиси, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса, қонуний ҳуқуқга эга бўлади.

Корпорация Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, к;атнашчи корхоналар, шунингдек филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятиии тухтатиш, йирик инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш ҳамда бошқа баъзи масалалар бўйича қарор корпорация Кенгаши мажлисида қатнашганларнинг туртдан уч кисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Қолган бошқа масалалар бўйича оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қилади.

Корпорация Кенгашининг ҳужжати корпорация раиси имзолайдиган қарор билан расмийлаштирилади.

Корпорация Кенгашининг фаолияти ва унинг томонидан қарорлар қабул қилиниши тартиби қатнашчилар конференцияси тасдиқлайдиган корпорация Кенгаши ҳақидаги Низом билан тартибга солинади.


5. Корпорация раиси:

якка бошчилик принциплари асосида иш кўради ҳамда корпорация фаолиятининг пировард натижалари учун шахсан жавоб беради, қатнашчилар жамоалари фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олишни, ўзига қарашли ташкилотлар билан шартномалар тузиш йули билан уларнинг раҳбарларини танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади;

корпорация иштирокчилари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ, ва кўрсатмалар чиқариш ҳуқуқига. эга бўлади;

корпорация маркаэий аппарати ходимлари билан шартнома асосида меҳнат муносабатларини, уларнинг меҳнатига ҳақ, тўлаш шартлари ва тизимини белгилайди;

тузилмани ва марказий аппаратни сақлашнинг тасдиқланган ҳаражатлари сметаси доирасида штат жадвалини тасдиқлайли.


6. Корпорация бошқаруви:

корпорация Кенгаши мажлислари оралиғидаги даврда унинг фаолиятига раҳбарлик қилади ва корпорацияга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

узининг мунтазам ўтказиб туриладиган мажлисларида корпорация ваэифаларини ҳал этиш, Кенгаш кўрсатмаларини амалга ошириш, ягона техника сиёсати ўтказиш, лойиҳа-смета ишини, техникавий нормалаштириш ва андазалашни такомиллаштириш, қурилиш ишлаб

чиқариши самарадорлигини ошириш, меҳнат унумдорлигини ўстириш, ўзига қарашли ташкилотлар ва корхоналар фаолиятини яхшилаш билан боғлиқ, масалаларни кўриб чиқади.


7. Корпорация бошқаруви фаолияти, унинг мажлислари тартиби, қарорлар қабул қилиниши корпорация Кенгаши томонидан тасдиқланадиган бошқарув иш тартибига мувофиқ, амалга оширилади.


8. Жорий раҳбарлик функцияларини амалга ошириш, Кенгаш ва бошқарув ишини таъминлаш, умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган ваэифаларни бажариш учун корпорацияда ишчи (ижроия) аппарат тузилади.

Ижроия аппарат ўртача иш ҳақининг ўсиши умуман корпорация бўйича иш ҳақининг ўсишига боғлиқ, бўлади.


9. Тафтиш комиссияси бошқарувнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Тафтиш комиссиясининг фаолияти корпорация Кенгаши тасдиқлаган низом орқали тартибга солинади.



VI. КОРПОРАЦИЯНИНГ ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТИ


1. Корпорация натижаларни ҳисобга олишни, ишлаб чиқаришнинг боришини назорат қилишни амалга оширади, оператив, бухгалтерия ва статистика ҳисоботи юритади.


2. Корпорация қатнашчилари корпорацияга ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган статистика ҳисоботи, шунингдек, корпорация хизматлари ўз функцияларини амалга оширишлари учун уларга зарур ахборотни тақдим этишга мажбурдирлар.


3. Корпорацияда бухгалтерия, статистика, ҳисоб ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритиладн.


4. Корпорация жойлашган жойда қуйидаги ҳужжатлар, шу жумладан:

корпорациянинг таъсис ҳужжатлари;

корпорация ички муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар (уларга кейинчалик ўзгариш ва қўшимчалар киритилган ҳолда) ;

корпарациянинг ўзи чиқарадиган қарорлар учун зарур бўлган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг барча ҳужжатлари;

корпорация Кенгаши, бошқарув ва тафтиш комиссияси мажлисларининг баёнлари, улар аъзоларининг ва марказий аппарат мансабдор шахсларининг рўйхатлари юритилади.



VII. КОРПОРАЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


1. Корпорация фаолиятини тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича уни қайта ташкил этиш ёки тугатиш йўли билан юз беради.


2. Корпорация қайта тузилганда унинг барча ҳуқуқ, ва мажбуриятлари ва ҳуқуқи ворисга ўтади.


3. Корпорацияни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган тугатиш комиссиясини тайинлайди. Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб корпорация ишларини бошқариш ваколати унга ўтади.


4. Тугатиш комиссияси мавжуд мол-мулкни баҳолайди, тугатиш балансини тузади ва уни корпорация қатнашчилари конференциясига тақдим этади.


5. Корпорациянинг пул маблағлари (тугатиш пайтида мол-мулкни сотишдан олинган тушум ҳам шу жумлага киради) ижроия аппарат ходимлари билан ҳисоб-китоб қилингандан ҳамда банклар, бюджет ва бошқа қарз берувчилар олдидаги мажбуриятлар бажарилгандан кейин корпорация Кенгаши белгилаган ва конференция томонидан тасдиқланган тартибда комиссия томонидан корпорация қатнашчилари ўртасида тақсимланади.


6. Корпорация давлат Реестридан ўчирилган вақтдан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатади.




























Время: 0.2089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск