язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг 26.12.1996 й. 336-I-сон "Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.12.1996 й.

N 336-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ СИЁСИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-модда.


Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати ва халқаро фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принципларига, "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонунга, "Мудофаа тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринасига, бошқа қонунларга, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг принциплари ва мақсадларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга асосланади.



2-модда.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.



3-модда.


Ўзбекистон Республикаси ички ишларга аралашиш, мустақилликни ва суверенитетни камситиш ҳамда давлатлараро муносабатларни мафкуралаштиришнинг ҳар қандай эҳтимолини истисно этувчи тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали муносабатларни барча давлатлар билан йўлга қўяди.



4-модда.


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар ишида фаол иштирок этиш, Европа, Осиё ва жаҳон хавфсизлик тузилмаларига интеграциялашув Ўзбекистон Республикаси тегишли тузилмаларининг ташқи сиёсий фаолиятидаги энг муҳим вазифадир.



5-модда.


Ўзбекистон Республикаси мамлакатнинг барқарорлигини, собитқадам ривожланиши ва миллий хавфсизлигини таъминлаш имконини берадиган, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон хўжалик алоқаларига ахборот, технология ва коммуникация жиҳатидан кириб боришига кўмаклашадиган давлатлараро тузилмаларга, шу жумладан иқтисодий тузилмаларга устувор аҳамият беради.



6-модда.


Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринасига мувофиқ ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳар қандай давлатлараро тузилмадан, бу тузилма ҳарбий-сиёсий блокка айлантирилган тақдирда, чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.



7-модда.


Ўзбекистон Республикаси минтақадаги ҳамда ундан ташқаридаги можароларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳукуматлараро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган тузилмаларнинг ишида фаол қатнашади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов