ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 365-I-сон "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

27.12.1996 й.

N 365-I



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

ХОДИМИ" ФАХРИЙ УНВОНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими" фахрий унвони таъсис этилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 64-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 1-модда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2) Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими" фахрий унвони тўғрисидаги матндан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими" фахрий унвони ҳаво транспортини ривожлантиришда, замонавий авиация техникасини ўзлаштиришда, аҳолига ва республика халқ хўжалигига намунали хизмат кўрсатишни ташкил этишда алоҳида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходимлари ва мутахассисларига берилади";

3) Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифлари "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими" фахрий унвонининг кўкрак нишони тўғрисидаги матндан кейин қуйидаги мазмундаги тавсиф билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими"


Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида марказида уфқдан бош кўтараётган қуёш фонида самода булутлар узра парвоз қилаётган ҳаво кемаси, пастки ўнг чеккасида - дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "XIZMAT KO`RSATGAN FUQARO AVIATSIASI XODIMI" деган ёзув жой олган. Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга халқа ва илмоқча ёрдамида уланади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1997 йил, N 2, 64-модда






























Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск