язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Қимматли қоғозлар бозори/ Умумий масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2003 й. 196-сон "Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2003 й.

N 196



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ИККИЛАМЧИ

БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш, бозор инфратузилмасини такомиллаштириш ва республика фонд бозорига хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар бундан мустасно.

Акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича фонд биржалари ва тегишли лицензияларга эга бўлган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдо қилиш ташкилотчиларининг савдо тизимларидан ташқарида иккиламчи бозорда тузилган битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар бундан мустасно.

3. "Тошкент" республика фонд биржаси истисно тариқасида уч йил муддатга  қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин, бўшаб қоладиган маблағлар унинг савдо ва ахборот тизимларини ривожлантиришга ва асбоб-ускуналар харид қилишга   мақсадли йўналтирилади.


4. Қуйидагилар:

Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси депозитарий тизимида депонентларнинг ягона базаси тизими тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази "Тошкент" республика фонд биржаси билан биргаликда потенциал инвесторларга акциядорлик жамиятларининг молия-хўжалик фаолияти, уларнинг акциялари нархлари ва тўланган дивидендлар тўғрисидаги асосий маълумотларни тақдим этиш бўйича ахборот тизимини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси,  Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 4, 33-модда.