язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.04.2015 й. ПФ-4715-сон "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.04.2015 й.

N ПФ-4715



КЕКСАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ВА МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурига мувофиқ ҳамда 100 ёшга тўлган ва ундан ошган шахсларга муносиб эътибор қаратиш, шунингдек пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида:


1. Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

2. 2015 йилнинг 1 майидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақининг табақалаштирилган миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахслар имтиёзли тоифаларининг янги рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ёши 75 га тўлган ва ундан ошган фуқаролардан уларга тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ҳисобланиши, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиши тўғрилигини текшириш натижаларига кўра аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар миқдори 2015 йил давомида ҳисобдан чиқарилсин.


4. 2015 йилнинг 1 майидан 2 ва 3-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига тузатишлар киритилсин ва баъзи фармонлари ўз кучини йўқотган, деб топилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;

идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2015 йил 15 апрель






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 14 апрелдаги

ПФ-4715-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш

бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари

бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Шахслар тоифаларининг рўйхати

Ҳар ойда бериладиган

компенсация пул тўловлари

миқдори (энг кам иш ҳақига

нисбатан фоизда)


1.

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари


50

2.

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар


45

3.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар


45

4.

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва "Слава" орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар


45

5.

1941-1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари


25

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 14 апрелдаги

ПФ-4715-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



2015 йилнинг 1 майидан Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим фармонларига

киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли Фармонининг 6-бандидаги "6 ва 7-бандлари" сўзлари "6-банди" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли Фармонининг 6-бандидаги "1-бандининг иккинчи хатбоши" сўзлари "1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 14 апрелдаги

ПФ-4715-сонли Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2015 йилнинг 1 майидан ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланган айрим фармонларининг

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2005 йил 13 апрелдаги ПФ-3596-сонли Фармонининг 4-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005 йилнинг 1 октябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2005 йил 14 сентябрдаги ПФ-3659-сонли Фармонининг 7-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сонли Фармонининг 7-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2006 йил 12 октябрдаги ПФ-3808-сонли Фармонининг 7-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2007 йил 10 июлдаги ПФ-3889-сонли Фармонининг 7-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли Фармонининг 7-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли Фармонининг 7-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли Фармонининг 7-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли Фармонининг 7-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли Фармонининг 7-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли Фармонининг 7-банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2010 йил 9 июлдаги ПФ-4224-сонли Фармонининг 8-банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли Фармонининг 7-банди.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли Фармонининг 6-банди.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли Фармонининг 7-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 апрель, 16-сон, 195-модда