Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.1992 й. 594-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 28 декабрдаги

594-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг

жойлардаги органлари тўғрисида

НИЗОМ


1. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, жойлардаги назорат-тафтиш бошқармалари эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.


2. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ҳокимликлар ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.


3. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида Ўзбекистон Реепубликаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмалари, меъёрий актлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомга ва мазкур Низомга амал қилади.


4. Назорат-тафтиш Бош бошқамасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:


а) вазирликлар, давлат бирлашмалари, кокцернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, кооперативлар, жамоат ташкилотлари, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан катъи назар, бошқа тузилмалар томонидан молия-бюджет қонунчилигига риоя қилинишини, шунингдек уларнинг бюджет маблағлари ва ўз маблағларидан тўғри, тежамли ва белгиланган мақсадда фойдаланишларини назорат қилиш;

б) молия органларининг Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси давлат бюджетларини, маҳаллий бюджетларни бажариш бўйича ишини, шунингдек давлат ва тижорат суғуртаси суғурта органларининг, республика жамғарма банки ва унинг жойлардаги органларининг фаолиятини текшириш;

в) Марказий банк, ихтисослаштирилган банклар муассасалари ва уларнинг жойлардаги органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини бажариш қоидаларига риоя этилишини текшириш;

г) Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг жойлардаги аппарати фаолиятига методик раҳбарлик қилиш, тафтиш ва текширувлар масаласи бўйича амалдаги қонунчиликнинг қўлланилиши амалиётини умумлаштириш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

д) тафтиш ва текширувлар натижасида аниқланган камчилик ва бузилишларни бартараф этиш бўйича назоратни ташкил қилиш;

е) фуқароларнинг ўғирлик, молиявий интизомнинг бузилиши ва хўжасизлик ҳоллари баён этилган хат, шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш ҳамда бу хатларни текшириш чора-тадбирларини кўриш.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги хуқуқларга эгадир:


а) вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг бошқа тузилмалари, давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларининг молиявий фаолиятини, шунингдек уларнинг идоравий назорат-тафтиш хизматларининг ҳолатини тафтиш қилиш ва текшириш;

б) тафтиш қилинаётган корхона, бирлашма, концерн, уюшма, ташкилот, муассасаларнинг пул ва бухгалтерия ҳужжатлари, ҳисоботлари, сметаларини ҳамда пул маблағлари ва моддий бойликларнинг тўғри сарфланганлигини тасдиқловчи бошқа хужжатларни, пул маблағлари, қимматдор коғозлар ва моддий бойликларнинг мавжудлигини текшириш, шунингдек тафтиш ва текширувлар ўтказиш вақтида юзага келган масалалар хусусида зарур маълумотларни олиш;

в) қурилиш, монтаж, тузатиш ва бошқа ишларнинг хажмини назорат ўлчовидан ўтказиш, хом ашё, материалларнинг ишлаб чиқаришга тўғри сарфланишини назорат қилиш, хом ашё, материаллар тайёр маҳсулотларни назорат тариқасида таҳлил қилиш ва бошқа текширишлар ўтказиш учун тегишли вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва банклардан мутахассислар жалб қилиш;

г) текшириш ўтказилаётган объект раҳбарларидан асосий фондлар, моддий-товар бойликлар, пул маблағлари ва хисоб-китоблар бўйича инвентаризация ўтказишни талаб этиш, зарур холларда касса ва касса хоналари, омборлар, архивларни мухрлаш, қалбакилик, сохталик ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда зарур хужжатларни олиш ва уларнинг ўрнига хужжатлар йиғмажилдида хужжат олинганлиги ҳақидаги далолатнома ва олинган хужжатларнинг нусхалари ёки реестрларини қолдириш;

д) Марказий банк, ихтисослаштирилган банклар, тижорат банклари муассасаларидан ва бошқа кредит муассасаларидан тафтиш қилинаётган қорхона ва ташкилотлар аъзоллари билан боғлиқ бўлган хисоб-китоблар ва улар бўйича оборотларнинг аҳволи, тафтиш қилинаётган муассасалар кредитларнинг аҳволи ва бошқа масалалар юзасидан зарур маълумотлар, маълумотномалар ва ҳужжатларнинг нусхаларини олиш;

е) бошқа муассасалар ва ташкилотлардан тафтиш қилинаётган муассаса ва ташкилотлар билан аъзоллар ва хисоб-китоблар бўйича маълумотномалар ва ҳужжатларнинг нусхаларини олиш;

ж) тафтиш ўтказилаётган корхона ёки ташкилотнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахсларидан тафтиш ва текширув жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтириш олиш, шунингдек тафтиш ва текшириш далолатномалари ҳамда маълумотномаларини имзолашни талаб қилиш;

з) текшириш ва тафтиш натижаси бўйича тафтиш қилинган ташкилот, корхона ва Муассасалар маъмуриятига аниқланган молиявий қонунчилик бузилишини бартараф этиш, моддий зарарни ундириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар бериш


6. Назорат-тафтиш аппарати томонидан ўтказилган тафтиш жараёнида пул маблағлари ва моддий бойликларни ўғирлаш ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари тафтиш ва текширишлар материалларини қонунда белгиламган муддат ичида айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун тергов органларига топширади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошкармаси ўз фаолиятини амалга оширишда ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитаси ва республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан мувофиқлаштиради.


8. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хайъати томонидан тасдиқланган режа асосида олиб боради.


9. Назорат-тафтиш Бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


10. Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг бошлиғи белгиланган тартибда тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ ўз ўринбосарларига эга бўлади.

Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ходимларининг хизмат вазифалари доираси белгиланган тартибда тасдиқланган ходимлар лавозимлари, малака маълумотномалари, лавозим йўриқномалари ва фармойишларга мувофиқ шунингдек Бош бошқармага юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Бош бошқарма бошлиғи томонидан белгиланади.


11. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси бошлиғи:

Бош бошқарма зиммасига юклатилган топшириқ ва вазифаларни бажаришни пухта ташкил этишни, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тўғри қўлланишни;

кадрлар бошқармаси билан биргаликда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, иш малакасини оширишга, кадрларни тарбиялашга, давлат ижро ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди.


12. Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг бошлиғи Бош бошқарма зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилиши, шунингдек Бош бошқарма томонидан ўтказиладиган ишларнинг давлат сири ва махфийлиги тартиби сақланиши учун шахсан жавоб беради.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақапоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бощқармалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланадилао ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низом ва мазкур Низом асосида фаолият кўрсатадилар.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қоракалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бошқармаси, бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тайинланадилар ҳамда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:

назорат-тафтиш бошқармаси ходимларини ишга олиш, ишдан бўшатиш ва бошқа жойга ўтказиш (молия органлари раҳбарлари билан келишган ҳолда), Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунлари кодексига мувофиқ рағбатлантириш ва интизомий жазолаш, ходимларни хизмат сафарларига юбориш ҳақида буйруқлар чиқариш;

назорат-тафтиш бошқармаси томонидан юбориладиган хат ва буйруқларни имзолаш;

ходимларнинг хизмат гувоҳномаларини ҳамда уларга тафтиш-текшириш ҳуқуқини берувчи бир марталик фармойишлар (гувоҳномалар)ни имзолаш.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри буйича назорат-тафтиш бошқармалари думалок мухрга, тўртбурчак мухрга ва махсус бланкага эга бўлади.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бошқармаларининг ташкилий тузилиши ва функционал вазифалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.







































Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск