ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2015 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2015 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2015 ЙИЛНИНГ АПРЕЛЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН
ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ
q 2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкаси, энг кам ставка - 8,5%, ўртача ставка - 17%, энг юқори ставка - 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин - ПҚ-2270-сон Қарор).
q Январь-апрель ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 473 600 сўмни (118 400 х 4) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган).
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ ставкаси |
473 600 сўмгача |
0 фоиз |
473 601 сўмдан 2 368 000 сўмгача (5 х 473 600) |
473 600 сўмдан ортиқ сумманинг 8,5 фоизи |
2 368 001 сўмдан 4 736 000 сўмгача (10 х 473 600) |
161 024 сўм + 2 368 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи |
4 736 001 сўм ва ундан юқори |
563 584 сўм + 4 736 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи |
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин - Кодекс).
q 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
q 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар
...