ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / 2008 йилдан бошлаб қабул қилинган солиқ қонунчилигига оид ҳужжатлар / Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси материаллари /

Молия вазирлигининг ММ/04-01-32-14/231/214-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 16/3-4061-сон “Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, жумладан микрофирма ва кичик корхоналар учун 2015 йилга ягона солиқ тўлови ставкалари тўғрисида”ги 03.03.2015 й. қўшма хати

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

                

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

N ММ/04-01-32-14/231/214


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

N 16/3-4061


         

03.03.2015 й.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сон Қарорининг 10-2-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 2015 йилги ставкалари тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Қарорига мувофиқ улгуржи ҳамда улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари (улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари бундан мустасно) учун 2015 йилги ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 5 фоиз миқдорида этиб тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига мувофиқ, товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди.

Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат муассасалари)га сотишга рухсат берилади.

Чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин.

Шундай тартиб Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида”ги

...
Время: 0.2214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск