язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар/ 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига/ Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.04.2015 й. 100-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 23 апрелдаги

100-сон қарорига

ИЛОВА



Республиканинг санаторий-соғломлаштириш

муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги

уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл

транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида

имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) ҳар йили бир марта бориш ва келишда темир йўл транспортида бепул юриш ҳуқуқини, шунингдек ҳаво транспортида юришда йўл ҳақи қийматининг 50 фоизи миқдорида чегириш тарзидаги имтиёзлар бериш (кейинги ўринларда бепул ва имтиёзли юриш деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Бепул ва имтиёзли юриш ҳуқуқи 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма олган уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилади.

3. I гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларини кузатиб бораётган бир нафар шахс учун ҳам бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш ҳуқуқига эгадирлар.


4. Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш тадбирлари ушбу Низомнинг иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.



II. БЕПУЛ ВА ИМТИЁЗЛИ ЮРИШГА ЧИПТАЛАРНИ БЕРИШ

(СОТИШ), ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТЛАРНИ ЮРИТИШ


5. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юриш чипталари "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ваколатли бўлинмалари орқали берилади (сотилади). Ҳаво транспортида юриш қийматининг 50 фоизи миқдоридаги чегиришлар, аэропорт йиғимларини ҳисобга олмаган ҳолда, юриш тарифларидан амалга оширилади.

Т уман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юриш учун чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли филиаллари тўғрисидаги батафсил ахборот жойлаштирилиши керак.

6. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш (сотиб олиш) учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг тегишли кассасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

паспортнинг нусхаси;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхаси;

уруш фахрийси гувоҳномасининг ёки 1941-1945 йилларда меҳнат фронтида иштирок этганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари айни бир вақтда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг тегишли кассасига кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этадилар.

Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига муҳтож бўлган ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар (паспорт ҳамда ҳамроҳлик қилувчи шахснинг номига туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхалари, уларнинг асл нусхалари тақдим этилган ҳолда).

7. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ваколатли бўлинмалари берилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказадилар ва ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилган (сотилган) чипталар ҳисобини юритадилар ҳамда чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун) илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қиймати кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг алоҳида реестрини шакллантирадилар.

Ушбу Низомнинг 5-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг нусхалари бепул ва имтиёзли юришга чипта олинганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобот ҳужжатлари билан биргаликда белгиланган тартибда сақланади.


8. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш учун чипталар бериш (сотиш) купели вагон тарифи бўйича, ҳаво транспортида имтиёзли юришга - эконом (режали) класс тарифи бўйича амалга оширилади.



III. БЕПУЛ ВА ИМТИЁЗЛИ ЮРИШГА

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ


9. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юришини таъминлаш харажатлари ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.


10. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юриш харажатларини қоплаш учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этадилар.

11. Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатларнинг реестрларини ва Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ўз навбатида 5 иш куни мобайнида ушбу маблағларни "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ҳисоб-китоб рақамларига ўтказади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини бепул ва имтиёзли юриш чипталари билан ўз вақтида ва мақсадли таъминлаш юзасидан масъулият ушбу Низомга мувофиқ "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси раҳбарларига юкланади.


13. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарлик бепул ва имтиёзли юришга чипталар олувчиларга юкланади.


14. Кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари сарфларининг асосланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


15. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига

бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти

фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш

ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини

бериш тадбирларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

          

1-босқич

Т уман (шаҳар ) тиббиёт бирлашмалари

      

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юришга чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли бўлинмалари тўғрисидаги батафсил ахборотни жойлаштиради.

          

Доимо






























V




V





















2-босқич

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари

          

1. Бепул ёки имтиёзли юришга чиптани олиш (сотиб олиш) учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ваколатли бўлинмасига (кассага) мурожаат қиладилар.


2. Паспортнинг асл нусхаси ва нусхасини,  туман (шаҳар) тиббиёт бирлмашмаси томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмаларни, уруш фахрийси гувоҳномасини ёки 1941-1945 йилларда меҳнат фронтидаги иштирок тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этадилар.

Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига эҳтиёж сезувчи ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни (паспортнинг асл нусхаси ва нусхасини, ҳамроҳлик қилувчи шахс номига берилган йўлланмани) ҳам тақдим этадилар.

         

Бир йилда

бир марта






























V


























3-босқич

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиация компаниясининг ваколатли бўлинмалари

            

1. Тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказадилар.


2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш (купели вагон тарифи бўйича), ҳаво транспортида имтиёзли юриш (эконом (режали) класс тарифи бўйича) учун чипталар берилишини (сотилишини) таъминлайдилар.


3. Берилган (сотилган) чипталар ҳисобини юритадилар.


4. Чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун) илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг алоҳида реестрини шакллантирадилар.


5. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари ҳисобот ҳужжатлари билан биргаликда белгиланган тартибда сақланишини таъминлайдилар.

             

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари мурожаат қилишига кўра


Доимо































V


























4-босқич

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиация компанияси

            

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ташишнинг имтиёзли ва ҳақиқий қийматини кўрсатган, чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этадилар.

            

Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда








^

















































V



V






















5-босқич

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

            

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини ва Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади.


2. Молия вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ажратилишига қараб бюджет маблағларини "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ҳисоб-китоб рақамларига ўтказади.

             

Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда


5 иш куни мобайнида








^

















































V



V






















6-босқич

Молия вазирлиги

          

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (реестрлар ва зарур маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоблари) асосида зарур бюджет маблағлари ажратади.

             

Ҳар чоракда

                

               

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 апрель, 16-сон, 199-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 4-сон, 31-модда