Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.1994 й. 499-сон "Ўзбекистон Республикасида валюта бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.1994 й.

N 499



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ВАЛЮТА

БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Миллий валюта - сўмнинг ички эркин муомалада бўлишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1994 йил 15 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган ва резидентлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги барча тўловлар ва ҳисоб-китоблар фақат миллий валютада -сўмда амалга оширилиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари.

Ўзбекистон Peспубликаси ва хорижий давлатларнинг жисмоний шахслари ўзларининг валюта счетлари ва банклардаги омонатларидан маблағларни, шунингдек, улар бўйича фоизларни чет эл валютасида ёки сўмда белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эгадирлар. Юридик шахсларга республика ҳудудида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун вакил қилинган банкларда сўмларда ҳисоб-китоб счетлари очиш тавсия қилинсин.


2. 1994 йил 15 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомаладаги валюта (ЭМВ) да савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш, шу жумладан хорижий фуқароларга, тақиқлансин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари.

Эркин муомаладаги валютага сотиб олинган товарларни сотувчи савдо корхоналари ва ташкилотлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар нархномаларда товарнинг эркин муомаладаги чакана нархини кўрсатсинлар ҳамда амалдаги валюта алмашиш курси кўрсаткичларини албатта илиб қўйсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига вакил қилинган банклар ва Ўзбекистон республика валюта биржаси аъзолари сонини кенгайтириш, валюта обороти миқдорларини ҳар томонлама кўпайтириш чораларини кўриш тавсия қилинсин. Юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта алмаштириш бўйича савдоларда вакил қилинган тегишли банклар орқали қатнашишлари мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 21 июлдаги 379-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск