ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ турлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.2007 й. ПҚ-612-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон Қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
30.03.2007 й.
N ПҚ-612
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2007 ЙИЛГИ АСОСИЙ
МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ
ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ
2006 ЙИЛ 18 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-532-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фойдаланилган автотранспорт воситалари олиб кирилишини тартибга солиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон қарорининг 9-2-рақамли иловасига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Белгилансинки, киритилган ўзгартишлар 2007 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2007 йил 30 мартдаги
ПҚ-612-сон қарорига
ИЛОВА
Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.
Ўзбек тилига "Норма Ҳамкор" экспертлари
томонидан ўгирилган ва ахборот тусига эга.
Ноаниқликлар келиб чиққанида ҳужжатнинг
асл нусхасига қараш тавсия этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат
бюджети параметрлари тўғрисида" 2006 йил 18 декабрдаги
ПҚ-532-сон қарорининг 9-2-рақамли иловасига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. 87 товар гуруҳи рақамидаги олтинчи-еттинчи хат бошилар қуйидаги бешта хат бошидан иборат бўлган таҳрирда баён этилсин:
Товарнинг номи |
ТИФ ТН бўйича товарнинг коди |
Товарнинг божхона қийматидан фоизларда ёки АҚШ долларида, ўлчов бирлиги учун |
Двигателининг ҳажми қуйидагича бўлган, ички ёнув двигателига эга транспорт воситалари (шу жумладан ишлатилганлари): |
||
1000 куб.см дан кўп эмас |
||
Янгилари |
8703 21 10 (8703 21 101, 8703 21 901 дан ташқари) |
1 куб см. учун 2,4 АҚШ долл. |
Ишлатилганлари (чиқарилганидан бошлаб уч йилдан етти йилгача бўлган) |
8703 21 909 |
1 куб см. учун 4,8 АҚШ долл. |
Ишлатилганлари (чиқарилганидан бошлаб етти йилдан ортиқ бўлган) |
8703 21 909 |
1 куб см. учун 7,2 АҚШ долл. |
2. Саккизинчи - йигирма иккинчи хат бошилари тегишли равишда ўн биринчи - йигирма бешинчи хат бошилар деб ҳисоблансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 138-модда.