язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар/ Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар/ Фаолият турлари ва субъектлар бўйича/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.1998 й. 338-сон "1998 йилда мева-сабзовот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.1998 й.

N 338



1998 ЙИЛДА МЕВА-САБЗОВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ, ҚАЙТА

ИШЛАШ ВА СОТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Сабзавот ҳўл мева полиз маҳсулотлари узум етиштиришни кўпайтириш тайёрлаш етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ва нобуд қилмай қайта ишлаш ва сотиш шунингдек республика ташқарисида сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Мевасабзавот"нинг ҳудудий бирлашмалари Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда ишлаб чиқилган 1998 йилда мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш саноат турини қайта ишлаш истеъмол ва экспорт қилишнинг 1, 1а, 1б, 1в, ва 1г-иловаларга* мувофиқ прогноз кўрсаткичлари маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги зарурат бўлганда хўжалик юритувчи субъектларнинг барча тоифаларини қамраб олувчи статистика ҳисоботи ва текшириш-қўшимча шаклларини жорий этган ҳолда 1999 йилдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз баланси ишлаб чиқилишини таъминласин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

мева-сабзазот маҳсулотлари ва узум "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" холдинг компаниясининг ихтисослаштирилган хўжаликларида ва "Мевасабзавот"нинг ҳудудий бирлашмаларида устувор етиштирилишини таъминласинлар бунда прогноз балансига мувофиқ мева-сабзавот экинлари ва узум етиштириш учун зарур ер майдонлари ажратилишига алоҳида эътибор берсинлар.

"Ўзмевасабзавотузумсансатхолдинг" холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Давлат божхона қўмитаси "Ўздавстандарт" маркази "Ўздавкарантин" Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда ҳудудий комиссиялар ташкил этсинлар уларга ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш уларни саноат йўли билан қайта ишлаш ички бозорни тўлдиришни ва экспортни таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш юклансин.


3. "Ўзмевасабзазотузумсаноатхолдинг" компанияси қўшимча ресурсларни қидириб топсин ва 1998 йилда қайта ишлаш бўйича ишлаб турган ишлаб чиқариш қувватларини иш билан таъминлашни ўтган йилги даражага нисбатан: сабзавотлар бўйича 2 баравар ҳўл мева бўйича 16 баравар узум бўйича 13 баравар кўпайтиришни таъминласин;

бир ой муддатда мева-сабзааот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб турган қувватларни қайта рўйхатдан ўтказсин уларни қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш шунингдек инвестиция лойиҳалари тугалланиши ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарори билан тасдиқланган маҳсулотлар экспортини ривожлантириш дастури бажарилиши бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин;

2000 йилда тизимнинг қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини камида сабзавотлар бўйича 70 фоизга ҳўл мева бўйича 60 фоизга узум бўйича 85 фоизга етказишни таъминласин;

бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш хорижий инвесторлар билан биргаликда қўшма корхоналар ташкил этиш 1998-2000 йилларда ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва янгилаш бўйича аниқ дастурни киритсин.

5. Белгилаб қўйилсинки ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари юридик шахслар томонидан четга олиб чиқилишида:

харидорнинг импорт қилувчилар банк органлари ёки минтақалари маъмуриятлари томонидан тасдиқланган кафолат мажбуриятлари мавжудлиги етказиб берилган маҳсулот учун пул ёки моддий-техника ресурсларининг ўз вақтида тушиши хизмат кўрсатувчи банкда контрактларни рўйхатдан ўтказишнинг шарти ҳисобланади.

6. Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзолари томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини четга чиқаришга ҳужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 2 июлда 450-рақами билан рўйхатдан ўтказилган тартиб асосида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ортилган автотранспорт республика ҳудудида тўсиқсиз харакат қилишини таъминласин.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси (Н.Э. Эрметов) ва "Ўзбекистон хаво йўллари" миллий авиакомпанияси (А.Р. Рўзметов) жўнатиш ҳужжатларининг ўз вақтида берилишини ва юк топширилган кундан бошлаб икки кеча-кундуздан ортиқ бўлмаган муддатда мева-сабзавот маҳсулотларини жўнатувчига транспорт воситалари ажратилишини таъминласинлар.

10. "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" холдинг компаниясининг қайта ишловчи корхоналарининг ва "Мевасабзавот" ҳудудий бирлашмаларининг саноат йўли билан қайта ишлашга йўналтирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун айланма маблағларини тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:

муддатида тўланмаган тўловлар ва бюджетга тўловлар бўйича ҳисобланган пеняларни 1998 йил 1 июлда шаклланган ҳолатига кўра ҳисобдан чиқарсинлар;

бўшаб қолган маблағларни мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум тайёрлашга мақсадли йўналтирган ҳолда 1998 йил август-сентябрь ойлари учун "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" холдинг компанияси ва "Мевасабзавот" бирлашмаси корхоналарига ҳисобланган бюджетга тўловларни (акциз солиғидан ташқари) истисно тариқасида 1998 йил 1 октябргача кечиктирсинлар. Муддати кечиктирилган тўловлар 1999 йил январь ойидан бошлаб 3 ой давомида тенг улушларда тўлансин.

"Пахта-банк" ва бошқа тижорат банкларининг:

берилган кредитлар бўйича 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра ҳисобланган муддати ўтказиб юборилган фоизларни тижорат банкларининг ўз ресурслари ҳисобига ҳисобдан чиқариш ҳақидаги.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.