язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш/ 1998 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш Тартиби (ЎзР ВМ 06.08.1998 й. 338-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 6 августдаги

338-сон қарорига

2-ИЛОВА



1998 йил мева-сабзавот маҳсулотларини

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур тартиб Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоси бўлмаган Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари четга олиб чиқилишига жорий этилади.


2. Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзолари томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари четга олиб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 июлда 450-рақами билан рўйхатдан ўтказилган тартибда расмийлаштирилади.


3. Экспорт қилувчи ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини четга чиқариш мақсадида тегишли рухсатнома олиш учун туман ёки шаҳар ҳокимлигига буюртманома беради. Буюртманомага қуйидагилар илова қилинади;

б) импорт қилувчининг мамлакати банкининг ёки импорт қилувчилар минтақалари маъмуриятининг кафолат мажбуриятлари билан тасдиқланган импорт қилувчи харидор билан тузилган контракт.

Истисно ҳолларда экспорт қилувчи бартер битими тузиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг рухсатномасини олиши шарт. Бундай рухсатнома улар томонидан етказиб берилаётган маҳсулот учун пул ёки моддий-техника ресурслари ўз вақтида тушганлиги тўғрисидаги импорт қилувчилар минтақалари банк ташкилотлари ёки маъмурияти томонидан тасдиқланган харидорнинг кафолат мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда берилади.


4. Туман ёки шаҳар ҳокимлиги бир кеча-кундузда буюртманомани кўриб чиқади ва мазкур Тартибга иловага* мувофиқ шакл бўйича у ҳақда тегишли қарор қабул қилади.


5. Экспорт қилувчи ҳокимлик ҳузурида ташкил этилган тезкор гуруҳ ёрдамида:

а) ўз контрактини хизмат кўрсатувчи банкда рўйхатдан ўтказади. Банк контракт тақдим этилган кундан бошлаб икки кеча-кундуздан кечикмай контрактни рўйхатдан ўтказиши керак;

б) қуйидагиларни: "Ўздавстандарт" марказининг маҳаллий органларидан мувофиқлик сертификатини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг маҳаллий экспертиза органларидан ТС-1 шакл бўйича маҳсулотнинг келиб чиқиши сертификатини (тез бузиладиган маҳсулотлардан ташқари);

"Ўздавкарантин" бўлинмаларидан фитосанитария сертификатини олади.

Барча сертификатлар зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бир кеча-кундуз давомида берилади.


6. Экспорт қилувчи фойдаланиладиган транспортга қараб уни олиш учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси ёки "Ўзбекистон хаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади бунинг учун:

буюртманомани;

ҳокимликнинг рухсатномасини;

контрактни тақдим этади.

Транспорт компаниялари ташиш ҳужжатлари (юкхатлари)ни ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб икки кеча-кундузда расмийлаштиришлари ва беришлари шарт.


7. Экспорт қилувчи фойдаланиладиган транспортга қараб юкни жўнатишни расмийлаштириш мақсадида темир йўл станциясига ёки аэропортга мурожаат қилади бунинг учун уларга ташиш ҳужжатлари (юкхатлари) тақдим этилади.


8. Экспорт қилувчи ҳокимликнинг тезкор гуруҳи ёрдамида Давлат божхона қўмитасининг маҳаллий бўлимида юк экспортини расмийлаштиради бунинг учун юк божхона декларациясини тўлдиради ва:

а) контрактни;

б) ҳокимликнинг рухсатномасини;

в) фитосанитария сертификатини тақдим этади.