язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Транспорт соҳасида бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.1998 й. 296-сон "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.1998 й.

N 296



ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ

ТРАНСПОРТИ   АГЕНТЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль ва дарё транспортини бошқаришни ташкил этиш даражасини ошириш ва бу фаолият устидан назоратни кучайтириш, автотранспорт хизматлари кўрсатиш бозорида рақобатни ривожлантириш, харакат хавфсизлиги ва экологик талабларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика "Ўзавтолицензия" бошқармаси базасида, уни "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси таркибидан ажратган ҳолда, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги:

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;

ўз тизимига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимларни олади.

4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолияти амалга оширилиши учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш ҳуқуқи берилсин.

6. Белгалансинки, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган норматив ҳужжатлари, мулкчилик шаклларидан қатьи назар, автомобиль ва дарё транспорти хизматлари кўрсатувчи ёки улардан фойдаланувчи барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистои автомобиль ва дарё транспорти агентлиги харажатлари:

- автомобиль ва дарё транспортида фаолиятни амалга оширишга лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағларининг бир қисми;

- автомобиль ва дарё транспортида фаолият турларини амалга оширишга лицензиялар бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим;

- сузиб юрувчи қурилмаларни ҳисобга олганлик ва текширув кўригидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тарифлар бўйича тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маблағлар.

8. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 1-тор кўчадаги 6-уйга жойлаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мазкур қарордан келиб чиқиб кириталадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаси Раиси                                                      И. Каримов