ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / 2008 йилдан бошлаб қабул қилинган солиқ қонунчилигига оид ҳужжатлар / Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси материаллари /

Давлат солиқ қўмитасининг 08.01.2014 й. 16/1-360-сон "2014 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг ўзгариши тўғрисида, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари бўйича" Ахборот

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

08.01.2014 й.

N 16/1-360



2014 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

ставкаларининг ўзгариши тўғрисида, шунингдек

солиқ солишнинг айрим масалалари бўйича

АХБОРОТ


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-359-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4589-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2099-сон қарори ҳамда 2014 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги асосий ўзгаришлар, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида маълум қилади.



I. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА


1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорининг 7-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 1 фоизли пунктга пасайтирилди ва 8 фоиз қилиб белгиланди.

Тижорат банклари учун солиқ ставкаси 2013 йил даражасида - 15 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари (фойда солиғини 8 фоиз ставкада тўлаш кўзда тутилганлар) учун пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича белгиланган ставкани камайтирилишига ўзгартириш киритилиб, 2013 йилдаги 10 фоиз ўрнига ставкани 5 фоизга камайтирилиши белгиланди.


2. Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи бўйича 2013 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг, уларни бажариш, кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақланиб қолинди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё товарлари мустасно. Экспорт улуши:

сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда, белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда, белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.


3. Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 35 фоиз миқдорида белгиланган.


4. Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида сақланиб қолинган.



II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси 0,5 фоизга камайтирилди, ўртача ва энг юқори ставкалари эса 2013 йил даражасида сақланиб қолинди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорининг 8-иловасига мувофиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

Солиқ солинадиган даромад


Солиқ ставкаси


энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда


даромад суммасининг 7,5 фоизи


энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+ 1 сўм) ўн бараваригача миқдорда


беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 16 фоизи


энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан (+ 1 сўм) ва

ундан юқори миқдорда

ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 22 фоизи


Бунда, солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига - 2014 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (96 105 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш мақсадида, энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан (йил бошидан бошлаб тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақи суммаси) ҳисобга олинади.

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ва бюджетга тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси, солиқ солинадиган даромадлардан 1 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқарилиб, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.



III. ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ БЎЙИЧА


1. Ягона солиқ тўловининг ставкалари микрофирмалар ва кичик корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорининг 9-1-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун 9-2-иловасига мувофиқ ҳамда корхоналарнинг алоҳида тоифалари учун 9-3-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2013 йилги даражада - 6 фоиз миқдорида сақланиб қолинди, бундан 9-1-илованинг 2-10-бандларида назарда тутилганлар мустасно.

Саноат соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2013 йилги даражада - 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, матбаа ташкилотлари, телерадиоузатиш компаниялари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2013 йилги даражада - 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.


2. Компьютер дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси умумий ҳажмининг камида 80 фоизини ташкил этадиган корхоналар учун 5 фоиз миқдорида ставкалар сақланиб қолинди.


3. Экспорт қилувчи кичик корхоналар (микрофирмалар) учун ягона солиқ тўлови бўйича 2013 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг, уларни бажариш, кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улушига боғли

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск