ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / 2008 йилдан бошлаб қабул қилинган солиқ қонунчилигига оид ҳужжатлар / Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси материаллари /

Давлат солиқ қўмитасининг 09.01.2013 й. 16/2-451-сон "2013 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг ўзгариши тўғрисида, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари бўйича ахборот"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

09.01.2013 й.

N 16/2-451



2013 ЙИЛДА СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА

МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИНИНГ

ЎЗГАРИШИ ТЎҒРИСИДА, ШУНИНГДЕК СОЛИҚ

СОЛИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

АХБОРОТ


Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1887-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-343-сонли ва 2012 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-345-сонли қонунларига мувофиқ, 2013 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги асосий ўзгаришлар, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида маълум қилади.



I. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА


1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорининг 7-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 2012 йилги даражасида - 9 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Тижорат банклари учун ҳам ставка 2012 йилги даражада - 15 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича белгиланган ставка 10 фоизга камайтирилиши сақланиб қолинди.


2. Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи бўйича 2012 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг, уларни бажариш, кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақланиб қолинди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё товарлари мустасно. Экспорт улуши:

- сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда, белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

- сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда, белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.


3. Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 35 фоиз миқдорида белгиланди.


4. Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадларга солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.



II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси 1 фоизли пунктга пасайтирилди, ўртача ва энг юқори ставкалари эса 2012 йил даражасида сақланиб қолинди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорининг 8-иловасига мувофиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

Солиқ солинадиган даромад


Солиқ ставкаси


энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда


даромад суммасининг 8 фоизи

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+1 сўм) ўн бараваригача миқдорда

беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 16 фоизи


энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан

(+1 сўм) ва ундан юқори миқдорда


ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 22 фоизи


Бунда солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига - 2013 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи (79 590 сўм) миқдоридан келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш мақсадида энг кам иш

...
Время: 0.0219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск