ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / 2008 йилдан бошлаб қабул қилинган солиқ қонунчилигига оид ҳужжатлар / Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси материаллари /

Давлат солиқ қўмитасининг 18.01.2009 й. 16/1-558-сон "2009 йилда солиқ солиш тартибидаги ўзгаришлар тўғрисида"ги ахборот

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

18.01.2009 й.

N 16/1-558




2009 йилда солиқ солиш тартибидаги

ўзгаришлар тўғрисида

АХБОРОТ


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-1024-сон қарорига мувофиқ, 2009 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги асосий ўзгаришлар тўғрисида маълум қилади.



I. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА


1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига 7-иловага мувофиқ тасдиқланган.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари, 2-5-кичик бандларда назарда тутилган юридик шахслардан ташқари, 2008 йил даражасида - 10 фоиз миқдорида, тижорат банклари учун эса 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.


2. Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун пластик карталарни қўллаган ҳолда тўланган кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича ставканинг белгиланганидан 10 фоизга пасайтирилиши сақлаб қолинди.


3. Экспортчи корхоналар учун фойда солиғи бўйича 2008 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида эркин алмаштириладиган валютада ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг, уларни бажариш, кўрсатиш жойидан қатъи назар) экспорт улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақлаб қолинди.

Экспорт улуши:

реализациянинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда - белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда - белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.


4. Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил қилишдан даромад оладиган юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси солиқ солинадиган базанинг 35 фоизи миқдорида белгиланди.


5. Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивиденд ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.



II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ва ўртача ставкалари 1 фоизга, энг юқори ставкаси 3 фоизга туширилди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига 8-иловага мувофиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

Жами даромад миқдори


Солиқ суммаси


Энг кам иш ҳақининг олти бараваригача миқдорда


Даромад суммасининг 12 фоизи


Энг кам иш ҳақининг олти бараваридан (+1 сўм) ўн бараваригача миқдорда


Олти баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг олти бараваридан ошадиган суммадан 17 фоиз


Эвг кам иш ҳақ

...
Время: 0.0141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск