ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / 2008 йилдан бошлаб қабул қилинган солиқ қонунчилигига оид ҳужжатлар / Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси материаллари /

Давлат солиқ қўмитасининг 31.12.2009 й. 16/2-15207-сон "2010 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини ўзгартириш тўғрисида, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари бўйича ахборот"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

31.12.2009 й.

N 16/2-15207



2010 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларнинг ставкаларини ўзгартириш тўғрисида,

шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари бўйича

АХБОРОТ


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-1245-сон қарорига мувофиқ, 2010 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларидаги асосий ўзгартишлар тўғрисида, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари бўйича қуйидагиларни маълум қилади.



I. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА


1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига 7-иловага мувофиқ тасдиқланган.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 2009 йилда амал қилган 10 фоиз миқдоридаги ставка ўрнига 9 фоиз миқдорида белгиланган.

Тижорат банклари учун ставка 2009 йил даражасида 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун пластик карталарни қўллаган ҳолда тўланган кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича ставканинг белгиланган ставкадан 10 фоизга пасайтирилиши сақлаб қолинди.


2. Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи бўйича 2009 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида эркин алмаштириладиган валютада ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг, уларни бажариш, кўрсатиш жойидан қатъи назар) экспорт улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақлаб қолинди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё товарлари мустасно.

Экспорт улуши:

реализациянинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда - белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда - белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.


3. Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил қилишдан даромад оладиган юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси солиқ солинадиган базанинг 35 фоизи миқдорида белгиланди.


4. Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивиденд ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.



II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси 1 фоизга камайтирилди, ўртача ва энг юқори ставкалари 2009 йил даражасида сақлаб қолинди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига 8-иловага мувофиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

Жами даромад миқдори


Солиқ суммаси


Энг кам иш ҳақининг олти бараваригача миқдорда


Даромад суммасининг 11 фоизи

Энг кам иш ҳақининг олти бараваридан (+1 сўм) ўн

...
Время: 0.0147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск