язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Умумий масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.1993 й. 604-сон "Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг маҳаллий солиқлар ва йиғимлар масалалари бўйича қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.1993 й.

N 604



ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР

СОВЕТИНИНГ МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР

ВА ЙИҒИМЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида" 1993 йил 7 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Моддий маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш комитетини тузиш ҳақида" 1957 йил 30 августдаги 557-сон қарорининг 6-банди;

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1975 йил 15 апрелдаги "СССР Министрлар Советининг "Томошахоналардан олинадиган солиқни бекор қилиш ҳақида ва кинофильмлар кўрсатишдан тушадиган даромадлардан олинадиган солиқ тўғрисида" 1975 йил 10 мартдаги 194-сон қарори" деб номланган 207-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1975 й., 4-сон, 12-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг "Колхоз бозорларида бир йўла олинадиган йиғим тўғрисида" 1981 йил 30 июндаги Фармонини ижро этиш тартиби ҳақида" 1981 йил 20 июлдаги 579-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1981 й., 7-сон, 22-модда).



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                           А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 12, 42-модда.